Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/74
Sana18.02.2022
Hajmi2,59 Mb.
#456020
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   74
Bog'liq
4.3-мажмуа-биология-TIMSS

4. Энергия алмашинуви босқичлари. 
Энергия алмашинуви, одатда, уч босқичдан иборат: биринчиси 
тайёргарлик босқичи бўлиб, бунда мураккаб углеводлар
глюкозага, ёғлар 
глицерин ва ёғ кислоталарига, оқсиллар аминокислоталарга, нуклеин 


65 
кислоталарнинг катта молекулалари эса нуклеотидларга парчаланади. Бу 
реакцияларда кам миқдорда энергия ажралади ва иссиқлик энергияси 
сифатида тарқалиб кетади. 
Иккинчи босқич тўлиқсиз ёки кислородсиз парчаланиш бўлиб, 
ҳужайра цитоплазмасида кеча. У анаэроб нафас олиш (гликолиз) ёки ачиш 
деб 
ҳам 
юритилади. 
«Ачиш» 
атамаси, 
одатда, 
ўсимлик 
ёки 
микроорганизмларнинг ҳужайраларида кечадиган жараёнларга нисбатан 
қўлланилади. Мускулларда анаэроб нафас олиш туфайли глюкоза 
молекуласи 2 молекула сут кислотасигача парчаланади. Глюкозанинг 
парчаланиш реакцияларида ажралган энергия ҳисобига фосфат кислота ва 
АДФ дан АТФ молекулалари ҳосил бўлади. 
Ачитқи замбуруғларида глюкоза молекуласи кислородсиз шароитда 
этил спирти ва карбонат ангидридгача парчаланади. Бу жараён спиртли ачиш 
деб юритилади. Бошқа микроорганизмларда гликолиз жараёни ацетон, ацетат 
кислота ва бошқаларни ҳосил қилиш билан тугайди. Барча ҳолларда гликолиз 
реакцияларида бир молекула глюкозанинг парчаланиши 2 молекула АТФни 
ҳосил қилиш билан боради. Глюкозанинг кислородсиз шароитда сут 
кислотагача парчаланиши туфайли ажралиб чиқаётган энергиянинг 40%и 
АТФ таркибида тўпланади, қолгани эса иссиқлик энергияси сифатида 
тарқалиб кетади. 
Энергия алмашинувининг учинчи босқичи аэроб нафас олиш ёки 
кислородли парчаланиш деб аталади. Энергия алмашинувининг бу босқичи 
ферментлар ёрдамида тезлашади. Ҳужайрада олдинги босқичда ҳосил бўлган 
моддалар кислород иштирокида охирги маҳсулотлар: CО
2
ва Н
2
О гача 
парчаланади. Кислородли нафас олиш жараёнида жуда катта миқдорда 
энергия ажралиб чиқади ва АТФ молекулаларида тўпланади. Икки молекула 
сут кислотанинг кислородли шароитда тўлиқ парчаланишидан 36 молекула 
АТФ ҳосил бўлади. Демак, ҳужайрани энергия билан таъминлашда аэроб 
нафас олиш асосий вазифани бажаради. Барча тирик организмлар энергияни 


66 
олиш турига қараб иккита катта гуруҳга бўлинади: автотрофлар ва 
гетеротрофлар. 
Автотрофлар анорганик моддалардан ҳаёт фаолияти учун зарур 
органик моддаларни ҳосил қилувчи организмлардир. Буларга деярли барча 
яшил ўсимликлар, сув ўтлари, баъзи бактериялар киради. Автотроф 
организмлар қайси энергия манбаидан фойдаланишига қараб икки гуруҳга 
бўлинади: фототрофлар ва хемотрофлар. Фототрофлар қуёш энергиясидан, 
хемотрофлар эса кимёвий реакциялар натижасида ажралиб чиқадиган 
энергиядан фойдаланади. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish