Ўзбекистон халқаро ислом академияси



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/117
Sana18.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#455205
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   117
Bog'liq
хрестоматия

Учинчидан,
ҳокимларнинг ёшлар билан ишлаш ҳамда жамоатчилик ва 
диний ташкилотлар, шунингдек, хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари аввало 
ўзлари ташаббус кўрсатиб, турли сохта ваъдалар, ҳавойи гаплар ортидан 
эргашган фуқароларимизнинг хонадонларига кириб боришлари керак. Улар 
билан суҳбат ўтказишлари, иссиқ-совуғи, ташвиш ва муаммоларидан 
хабардор бўлишлари лозим. Уларнинг кундалик режасида ҳар куни қайси 
диний оқим аъзоси билан учрашиш, диний-ахлоқий жиҳатдан муаммоси 
бўлган хонадоннинг масаласини ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар акс этиши 
шарт.
Агар биз ёлғон ғояга алданганларни ўз ҳолига ташлаб қўядиган бўлсак, 
эртага четда пайт пойлаб турган қабиҳ ёв келиб, уни ўз ортидан етаклаб 
кетмаслигига ким кафолат беради? 
Бугунги кунда диний экстремистик оқим аъзоларининг фарзандларини 
жамоат ишларига, дунёвий турмуш тарзига, хусусан, фан ва касб-ҳунар 
тўгараклари, санъат фестиваллари, спорт мусобақаларига жалб қилишга 
етарлича эътибор қаратилмаяпти. Буни албатта қониқарли деб бўлмайди. 
Нега деганда, бир-икки марта номига тадбир ўтказиш билан иш битмайди. Бу 
йўналишда ҳар куни, ҳар соатда, доимий ва тизимли равишда иш олиб бориш 
керак. Буни маънавий ҳаёт, ғоявий-мафкуравий иш деб қўйибди. Бу бизга 
ғалла ёки чигит экиш эмас, уруғни тупроққа ташладик, бўлди, энди кутамиз, 
деб қараб ўтирсак. 
Мафкура соҳасида бўшлиқ деган нарсанинг ўзи ҳеч қачон бўлмайди. 
Чунки инсоннинг қалби, мияси, онгу тафаккури ҳеч қачон ахборот олишдан, 
фикрлашдан, таъсирланишдан тўхтамайди. Демак, унга доимо маънавий 
озиқ керак. Агар шу озиқни ўзи яшаётган муҳитдан олмаса ёки бу муҳит уни 
қониқтирмаса, нима бўлади, айтинглар? Бундай озиқни у аста-секин бошқа 
ёқдан излайди. Шунга йўл бермаслигимиз керак. Мана, гап нима ҳақида 
кетяпти! 
Бунинг учун ўзини жамиятимиз, ёшларимиз маънавияти, ғоявий-
мафкуравий тарбияси учун масъул деб билган инсонлар – бу маҳалла ёки 


диний ташкилотлар бўладими, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ёки 
катта таъсир кучига эга ижодкор зиёлилар бўладими – уларнинг барчаси 
айниқса фаол бўлишлари лозим. 
Афсуски, биз бу масалаларда ухлаб ўтирибмиз. Гапнинг очиғи шу: 
ухлаб ўтирибмиз. Душман эса ўз ишини қиляпти. Баъзи ўринларда ҳатто 
мақсадига ҳам эришяпти. 
Агар бу сўзларим кимгадир қаттиқ ботса, нотўғри бўлса, марҳамат, 
буни ҳам очиқ айтинглар. Мен эшитишга тайёрман. 
Яна бир масала – эл-юртга пешво бўлиб юрадиган муҳтарам имом-
хатибларимиз юксак маънавияти, одоб-ахлоқи билан аввало ўзлари 
бошқаларга ибрат ва намуна кўрсатмас экан, уларнинг ваъзхонлиги 
одамларга чивин чаққандек ҳам таъсир қилмайди. 
Холисона айтганда, барча имом-хатибларимиз шу талабларга жавоб 
бера оладими? 
Тўртинчидан,
ҳар бир маҳаллада маҳалла раиси, маслаҳатчилар, 
участка инспектори ва имом-хатибнинг масъулияти ва жавобгарлигини 
ошириш фурсати етди. 
Имом-хатиблар кенг жамоатчилик орасида мамлакатимизда ҳукм 
сураётган тинчлик ва хотиржамликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, 
бундай барқарор ва осойишта муҳит осмондан тушмаётганини тарғиб этиш, 
ота-боболаримиз минг йиллардан буён пок сақлаб келаётган ислом дини ҳар 
қандай зўравонликка, бузғунчиликка, бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкишга 
мутлақо қарши эканини оят ва ҳадислар асосида, жонли мисоллар ёрдамида 
таъсирчан етказиб беришлари зарур. 
Муқаддас Қуръони каримда мусулмонларга қарата 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish