Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Молиявий фаолиятни жорий режалаштириш тизими



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

2. Молиявий фаолиятни жорий режалаштириш тизими ишлаб 
чиқилган стратегия ва молиявий фаолиятнинг алоҳида жиҳатлари бўйича 
молиявий сиёсат негизида амалга оширилади. Бу режалаштириш 
тизимининг вазифаси жорий молиявий режанинг аниқ шаклларини ишлаб 
чиқишдан, корхона ривожланиши олдида турган барча молиялаштириш 
манбаларини 
аниқлаш, 
даромадлар 
ва 
харажатлар 
таркибини 
шакллантириш, корхонанинг доимий тўловга қобиллигини таъминлаш, 
режалаштирилган давр якуни, унинг активлари ва капиталлари таркибини 
олдиндан аниқлашдан иборат. 
Молиявий фаолиятнинг жорий режаси жорий молия йили чораклари 
бўйича ишлаб чиқилади. 
Корхонанинг 
жорий 
молиявий 
режасини 
ишлаб 
чиқиш 
қуйидагиларни ўз ичига олади
- Корхона молиявий стратегияси ва молиявий фаолиятнинг асосий 
йўналишлари бўйича олдида турган даврда мақсадли стратегик меъёрларни 
ишлаб чиқиш; 
- Корхона моливий фаолиятининг алоҳида жиҳатлари бўйича молиявий 
сиёсатни ишлаб чиқиш; 
- режалаштирилаётган ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш ҳажми ва 
корхона операцион фаолиятининг бошқа иқтисодий кўрсаткичлари; 
- ишлаб чиқилган меъёрлар ва алоҳида ресурсларнинг харажатлари 
бўйича меъёрлар тизими; 
- амалдаги солиқ ставкаси тўловларининг тизими; 
- амалдаги эскиришни ҳисоблаш меъёрлари тизими; 
- молиявий бозорда кредит ва депозит фоизларининг ўртача ставкалари; 
- ўтган даврдаги молиявий таҳлил натижалари. 
Корхонада ишлаб чиқилаётган жорий молиявий режанинг асосий 
шакллари қуйидагилар ҳисобланади. 
Операцион фаолият бўйича даромадлар ва харажатларнинг режаси 
Корхона жорий молиявий режасининг асосий турларидан бири бўлиб, 
жорий режалаштиришнинг дастлабки босқичида унинг молиявий фаолияти 
тузилади. Бу режани ишлаб чиқишдан мақсад Корхонанинг операцион 
фаолиятидан олинадиган соф фойда суммасини аниқлаш ҳисобланади. 
Бу режани ишлаб чиқиш жараёнида маҳсулот сотишдан олинадиган 
(ялпи ва соф) даромад, харажат, солиқ тўловлари, корхонанинг соф ва 
баланс фойдаси бўйича режа кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлигини 
таъминлаш талаб этилади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish