2 мавзу. Қурилишда пудрат муносабатлари



Download 215,45 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana21.02.2022
Hajmi215,45 Kb.
#44011
1   2   3   4
Bog'liq
2-Қурилишда пудрат муносабатлари

3.2. Ишларни топшириш ва қабул қилиш 
Пудратчидан қурилиш пудрати шартномаси бўйича бажарилган 
натижалар тайерлиги еки шартномада келишилган ишларнинг бир босқичи 
бажарилганлиги ҳақида хабар олган буюртмачи дарров қабул қилишга 
киришиши шарт. 
Бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш мажбурияти пайдо бўлиши учун асос 
сифатида буюртмачига ишлар натижаси топширилиши ҳисобланади. ФКнинг 
753 моддаси бир томонлама далолатномани тузиш имкониятини кўзда 
тутади. Айтиб ўтилган норма, агар буюртмачи қабул қилишни 
тасдиқлайдиган хужжатларни тегишли равишда расмийлаштиришдан 
сабабсиз бош тортса, пудратчининг манфаатларини ҳимоя қилади. Пудратчи 
шартнома бўйича ишлар тугатилганлиги тўғрисида буюртмачига хабар 
бермади ва ишлар натижасини топширишда иштирок этиш учун уни 
чақирмади. Шунинг учун пудратчи бюуртмачининг ишларни қабул қилиш 
бўйича шартномавий мажбуриятларни бажармаганида айблай олмайди ва 
ишлар натижасини топширишнинг бир томонлама далолатномаси асосида 
улар учун тўловни талаб қила олмайди, чунки объект факт бўйича 
белгиланган тартибда буюртмачига топширилмаган. Ҳар қандай қурилиш 
пудрати шартномаси пуллик ҳисобланади, шуниниг учун буюртмачи пуллик 
мажбуриятини бажариши шарт. Ҳатто шартномада ҳисоб китобларнинг 
товар шаклида амалга оширилиши кўзда тутилган бўлса ҳам, РФ ФКнинг 740 
моддасида бажарилган ишлар учун тўлов бўйича буюртмачининг пуллик 
мажбуриятлари мавжудлиги тўғрисида айтилади. 


Буюртмачи ишлар натижасини қабул қилишни ўз ҳисобидан ташкил 
этади ва амалга оширади, агар қурилиш пудрати шартномасида бошқаси 
кўзда тутилмаган бўлса. 
Қонунда ва бошқа ҳуқуқий актларда кўзда тутилган ҳолларда ишлар 
натижасини қабул қилишда давлат органлари ва маҳаллий ўз ўзини 
бошқариш органлари вакиллари иштирок этишлари керак. 
Ишларни қабул қилиш далолатномаларининг имзоланиши объектнинг 
бузилиш риски буюртмачига ўтганини англамайди. Пудратчи даре 
кемасозлигининг маъмурий биноси қурилишини амалга оширди. Даренинг 
баҳорги сув кўтарилиши чегаравий кўрсаткичлардан ошиб кетганлиги 
сабали, фундамент кўчиб кетди, ва уни қуриш бўйича ишларни пудратчи 
такрор бажаришга мажбур бўлди. Уларни тўловга тақдим этиб, пудратчи 
ишларни қабул қилиш N 2 шакли актлари асосида амалга оширилгани 
сабабли, уларнинг бузилиш риски буюртмачига ўтди деб ўйлаган. Даъвогар 
таянган далолатномалар оралиқ ишлар бажарилганлиги учун ҳисоб китоблар 
амалга оширилганини тасдиқлайди холос. Улар ишларнинг алоҳида босқичи 
натижаларининг 
дастлабки 
қабул 
қилиш 
далолатномаси 
бўлиб 
ҳисобланмайди. Бундай ҳолатда бинонинг фундаменти пудратчи ҳисобидан 
тикланиши шарт ва буюртмачи такрорий ишлар қийматини қоплашдан 
асосли равишда бош тортди.
Ишлар натижасини топшириш еки қабул қилишнинг бир томонлама 
далолатномаси суд томонидан, агар уларга имзо чекишдан бош тортиш 
сабаблари асосли деб топилсагина, ҳақиқий эмас деб эълон қилиниши 
мумкин. Кўрсатиб ўтилган норма шуни англатадики, бундай тартибда 
расмийлаштирилган 
далолатнома 
пудратчи 
томонидан 
шартнома 
мажбуриятлари бажарилганлигининг исботи ҳисобланади ва буюртмачи 
тўловни рад этса, суд буюртмачининг ишлар натижаларини қабул қилиш 
далолатномасига имзо чекишдан бош тортаетганининг асосли сабабларини 
кўриб чиқиш мажбуриятини олади.
Қонун ва қурилиш пудрати шартномасида кўзда тутилган еки шартнома 
бўйича бажариладиган ишлар характеридан келиб чиққан ҳолатларда, ишлар 
натижаларини қабул қилиш далолатномасидан аввал дастлабки синовлар 
ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолларда қабул қилиш фақат дастлабки 
синовларнинг ижобий натижаларида амалга оширилиши мумкин. 
Буюртмачи, қурилиш пудрати шартномасида кўрсатилган мақсадда 
фойдаланиш имкониятини чиқариб ташлайдиган камчиликлар аниқланган ва 
улар буюртмачи еки пудратчи томонидан бартараф этилишининг имкони 
мавжуд эмаслиги ҳолатида ишлар натижаларини қабул қилишдан бош 
тортиши мумкин. 


Пудратчи буюртмачи олдида, техник хужжатларда ва томонлар учун 
мажбурий бўлган қурилиш нормалари ва қоидалари талаблардан 
четланишларга йўл қўйилганлиги учун тўлиқ масъулдир, шу жумладан 
қурилиш объектининг техник хужжатларида белгиланган кўрсаткичларга 
эришилмагани учун. 
Бино еки иншоотни реконструкция қилишда (янгилаш, қайта қуриш 
таъмирлаш ва ҳ.к.) пудратчи зиммасига бино, иншоот еки унинг қисмининг 
мустаҳкамлиги, чидамлилиги, ишончлилиги учун масъулият юкланади.
Пудратчи, у томондан буюртмачи розилигисиз йўл қўйилган техник 
хужжатлардан майда четланишлар учун, агар улар қурилиш сифатига таъсир 
кўрсатмаганини исботлай олса, жавобгар бўлмайди.
РФ ФКнинг 755 моддаси қурилиш пудрати шартномасида сифат 
кафолатини белгилайди. Пудратчи, агар қурилиш пудрати шартномасида 
бошқаси кўзда тутилмаган бўлса, техник хужжатларда белгиланган 
кўрсаткичларга эришилишини ва объект қурилиш пудрати шартномасига мос 
кафолат муддати давомида эксплуатацияга лойиқ бўлишини кафолатлайди. 
Қонунда белгиланган кафолат муддати томонларнинг келишуви асосида 
кенгайтирилиши мумкин. 
Пудратчи кафолат муддати ичида аниқланган камчиликлар (нуқсонлар) 
учун жавобгардир, агар қуйидагиларни исботлай олмаса: улар объект еки 
унинг қисмининг табиий эскириши натижасида, унинг нотўғри 
эксплуатацияси еки буюртмачи томонидан еки у томондан елланган учинчи 
шахслар томонидан тайерланган эксплуатация учун йўриқноманинг 
нотўғрилиги натижасида, объектнинг буюртмачи томонидан еки у томондан 
елланган учинчи шахслар томонидан нотўғри таъмирланиши натижасида 
вужудга келганини. 
Кафолат муддати давомида буюртмачи камчиликларни аниқласа, 
пудратчига улар тўғрисида мантиқий муддат ичида хабар бериши керак. РФ 
Фуқаролик Кодексининг 757 моддасига мувофиқ қурилиш пудрати 
шартномасида пудратчи жавоб бермайдиган камчиликларни пудратчи 
томонидан ва унинг ҳисобидан буюртмачи топшириғи бўйича бартараф этиш 
мажбурияти кўзда тутилиши мумкин. 

Download 215,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish