Даромадлари бўйича давлатлар классификацияси
Киши бошига йиллик даромад 10000 доллардан кам
бўлган давлатлар (per capital income) 3 та гуруҳга бўлинади.
1-гуруҳ. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкило-
тига кирувчи давлатлар 30 та бўлиб, Европа Иттифоқидан 9
та давлат, Тинч океан ҳавзасидан 4 та давлатлар (Австралия,
Япония, Янги Зеландия ва Жанубий Корея) киради.
2-гуруҳ. Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари давлатла-
ри.
3-гуруҳ. Гонконг, Фаластин, Сингапур, Тайван (даромад-
лари киши бошига 980 доллардан 10000 долларгача).
44
Бу ўлчамга Ҳиндистон ва Индонезия ҳам киради. Булар
БМТнинг 1971 йилдаги Ассамблеясида «энди ривожланаёт-
ган» давлатлар деб тан олинган бўлса-да, бугунги кунда улар
ривожланган давлатлар саналади.
Россия
Бу давлат ЯИМ ишлаб чиқариш бўйича 2015 йил ҳолатига
дунёда олтинчи ўринда (3 трлн. 725 млрд. доллар). ЯИМ улу-
ши ҳар бир киши бошига 9 минг долларга яқин тўғри келади.
Ҳудуди 17 125 191 км квадрат.
ЯИМнинг соҳалар бўйича таркиби (фоиз ҳисобида):
1) қишлоқ ва ўрмон хўжалиги – 4,2;
2) фойдали қазилмалар – 10,3;
3) қайта ишлаш саноати – 15,6;
4) электр энергия, газ, сув ва бошқа
коммунал хизматлар – 5,2;
5) қурилиш – 6,5;
6) савдо – 18,4;
7) транспорт ва алоқа – 8,7;
8) молия ва хизматлар – 17,5;
9) давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва ҳарбий
хавфсизлик – 13,6.
Дунёдаги жами табиий бойликларнинг 20 фоиздан
кўпроғи Россияда жойлашган.
Россия иқтисодиётида ЯИМ ўсиши кузатилмоқда. 2000
йил – 10 %, 2001 йил – 5,1, 2002 йилда 4,7, 2003 йил 7,3, 2004
йилда 7,2, 2005 йил 6,4, 2006 йилда 8,2, 2007 йилда 8,5%,
2010 йилда 4,5%, 2012 йил 3,3%, 2013 йилда 1,3% га тенг
бўлган. 2017 йилга келиб, ЯИМда ўсиш бошланди ва йиллик
ўсиш 1,1%ни ташкил қилмоқда. Россия аҳолиси 146,8 млн.
киши, шундан иқтисодий актив аҳоли 76,1 млн. бўлиб, банд
аҳоли 70,1 млн. киши. Ишсизлик 5,0 млн. кишини ташкил
қилади. Иш билан банд бўлганларнинг ўртача ёши 39 ёш.
Англияда чиқадиган «The Ekonomist» журналининг ёзи-
шича, Россия иқтисодиёти нефть ва газга тўла боғлиқ, бу-
нинг устига коррупция назоратсиз бўлгани учун кичик биз-
нес ва тадбиркорлик яхши ривожланмаган. «Financial Times»
(Англия) журналининг қайд этишича, Россия иқтисодиёти
45
ривожланиши учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш,
кичик бизнес ва тадбиркорликни чайқовчилик ва чиновник-
лар капиталидан тозалаш керак. Кичик бизнес эркинликка
муҳтож, бу соҳаларни ривожлантириш учун янги реформа,
ислоҳотлар ўтказиш лозим. Жаҳон банки хулосасига кўра,
Россия иқтисодиёти 2017 йилдан ривожланиш босқичига
қадам қўйди. 2017 йил 9-10 сентябрь кунлари Узоқ Шарқ
регионида ўтказилган «Шарқ иқтисодий форуми»да 60 та
давлатдан 3000 та ишбилармонлар (хусусан, АҚШ, Япония,
Хитой, Корея каби давлатлардан) қатнашди. Форум якуни-
да Россия 3,5 трлн. рубль миқдорида шартномалар тузишга
эришди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Россия Ўзбекистон-
нинг асосий инвестори ҳисобланади (2017-2021 йилларда
Ўзбекистон иқтисодиётига 16-17 млрд. доллар инвестиция
қилади). 1991 йилдан 2017 йилгача Россия ва Ўзбекистон ўр-
тасида 162 та халқаро шартномалар, 45 дан ортиқ ҳужжатлар
қабул қилинган. Икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари
2000 йилда 1,0 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган бўлса,
2013 йилда бу кўрсаткич 7,8 млрд. долларни ташкил қилган.
Ўзбекистон экспортида Россиянинг улуши 38 фоизни, им-
портида эса 21 фоизни ташкил этади.
Ҳозирги вақтда юртимизда Россия капитали иштиро-
кида 300 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари фаолият
кўрсатмоқда. Ўзбекистон ва Россия ўртасида кўплаб инвес-
тицион лойиҳалар бўйича келишувлар имзоланган. Буларга
Устюртда геология қидирув ишларини олиб бориш лойиҳаси
– 105 млн. доллар («Газпром»), Хаузакда Кандим конини ўз-
лаштириш – 100 млн. доллар («Лукойл»), алоқа компания-
ларида уяли алоқа тизимини кенгайтириш – 98 млн. доллар
(МТС) кабиларни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Ўзбекистонда 715 дан ортиқ (устав фонди 1 млрд. доллар)
қўшма ва соф Россия капиталига ишлаётган корхоналар мав-
жуд.
Канада
Аҳолиси 33,7 млн. кишини ташкил этади. АҚШ амал-
га ошираётган экспортнинг 41 фоизи Канадага тўғри кела-
46
ди. Канада табиий бойликка эга давлат бўлиб, ўрмончилик,
нефть, фойдали қазилмалар ва буғдой етиштириш етакчи
ҳисобланади. Савдо икки томонлама – АҚШ ва Канада ўр-
тасида бўлиб, 2015 йилда 2 трлн. долларга яқин бўлди. 2016-
2020 йилларда бу кўрсаткич 1,5 мартагача ошиши режалаш-
тирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |