Халқаро ҳисоб-китоблар.
Тижорат банкларнинг халқаро иқтисодиётдаги роли. Воситачилик вазифаси,
халқаро ҳисобларни олиб бориш. Тижорат банкларининг халқаро операциялари. Банк
кафолатлари. Валюта хафв-хатарлари. Халқаро ҳисоб-китоблар, тижорат банкларининг
корреспондент муносабатлари. Ностро ва Лоро корреспондент ҳисоблари. Халқаро
ҳисобкитоблар тушунчаси. Молиявий ва тижорат ҳужжатлари. Ҳужжатли ва соф тўловлар.
Аккредитив тушунчаси ва турлари. Документар аккредитив тушунчаси, хусусиятлари,
вазифалари, иштирокчилари. Бенефициар, эмиссия қилувчи банк, авизо қилувчи банк.
Аккредитив асосий турлари: чақирилувчи ва чақирилмайдиган аккредитив, тасдиқланган
ва тасдиқланмаган аккредитив, қопланган ва қопланмаган аккредитив. Аккредитив махсус
турлари: қизил ва яшил шартли аккредитив, заҳира аккредитиви, қайта тикланадиган,
ўтказилувчи, компенсацион, акцепт-рамбурс аккредитиви. Инкассо, очиқ ҳисоб, олдиндан
тўлов. Ремитент, инкассацияловчи банк, ишонувчи. Инкассо турлари: документар ва тоза,
акцептга қарши ҳужжатлар, тўловга қарши ҳужжатлар. Ишончли муносабатларда очиқ
ҳисобни ишлатилиши ва унинг хафв-хатари. Олдиндан тўлов афзаллик ва камчиликлари.
Халқаро ҳисоб-китоб инструментлари. Вексель тушунчаси, хусусиятлари, вазифалари ва
турлари. Оддий ва ўтказилувчи вексель (тратта). Трассант, трассат, ремитент, уларнинг
вазифалари. Векселларни акцептлаш, индоссация қилиш. Банк акцепти, аваль, уларнинг
фарқи. Индосамент ва унинг вазифаси. Чек бўйича тўловлар амалга ошириш босқичлари,
турлари. Банк ўтказмаси тушунчаси, турлари, амалга ошириш босқичлари. СВИФТ
тизимини юзага келиши ва қулайликлари.
Ташқи савдони кредитлаш ва халқаро кредит.
Ташқи савдони кредитлашни анъанавий усуллари, халқаро кредит. Халқаро кредит
тушунчаси, шакллари. Қисқа муддатли, ўрта ва узоқ муддатли кредитлар, синдикатлар,
гаровга бериладиган кредитлар. Тижорат банкларининг анъанавий ва ноъананивий
операциялари. Овердрафт, уни берилиши ва фоиз миқдори. Инкассога бериладиган
олдиндан тўлов, акцептланган векселларга кредит бериш. Векселларни ҳисобга олиш ва
қайта ҳисобга олиш. Халқаро факторинг ва форфейтинг. Фактор тушунчаси, факторинг
компанияларнинг келиб чиқиши. Факторинг турлари: регресс ҳуқуқини берувчи ва регресс
ҳуқуқисиз, очиқ ва ёпиқ факторинг, экспорт ва импорт факторинги, икки омилли, улгуржи
факторинг. Форфейтинг тушунчаси. Форфейтинг бўйича тўловлар амалга ошириш
босқичлари. Факторинг ва форфейтинг фарқи. Учрашув савдоси. Бартер, уни амалга
ошириш босқичлари. Учрашув сотиб олишлар, мазмуни ва турлари. Аванс билан учрашув
савдоси ва уни амалга ошириш босқичлари. Оффсет келишувлари, тескари сотиб олишлар.
«Свич» савдоси ва унинг қўлланилиш хусусиятлари. «Свич» савдосини амалга ошириш
босқичлари. Компенсация шартномалари, турлари: тўлиқ компенсация ва бошқа турлари.
Ташқи савдони кредитлашнинг бошқа ноанъанавий усуллари. Халқаро лизинг. Экспорт
лизинги ва унинг хусусиятлари. Халқаро лизинг турлари: тўғри ва билвосита лизинг,
операцион ва молиявий лизинг. Соф, ҳўл ва қуруқ лизинг турлари, уларни фарқи. Тескари
ва қайтариб берилувчи лизинг. Импорт лизинги ва унинг хусусиятлари. Акциялар чиқариш.
Облигациялар чиқариш. Акция ва облигациялардан солиқ олиш шартлари. Евровалюталар
бозори. Жаҳон молия бозорлари ва уларнинг таснифи. Капитал бозори, халқаро пул бозори,
уларнинг турлари ва фарқи. Векселлар, валюта ва банк кредитлари бозори, облигация ва
акциялар бозори. Евроноталар, еврооблигациялар, евроакциялар, евровекселлар. Кредит
рейтинги ва уни аниқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |