Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш



Download 1,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/100
Sana21.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#40624
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100
Bog'liq
maktabgacha yoshdagi bolalar nutqini osti1111rish

Кутилаѐтган натижалар
Болаларнинг боғланган нутқи ва товуш маданияти ривожланади.Болалар баъзи отларни 
кўпликда, тушум ва қаратқич келишикларида тўғри ишлатишга ўрганадилар. 
Керакли жиҳозлар: 
Боғча ҳаѐтидан расмли лавҳалар, болалар кийимлари ва бошқа керакли 
расмлар,ҳайвонларнинг боласи билан бирга тасвирланган расмлар. 
Машғулотнинг бориши 
Болалар, бугун биз ―Лоланинг боғчадаги биринчи куни‖ мавзусида ҳикоя тузамиз. Қани 
бир эслангчи, яқинда гуруҳимизда ким янги келди. Тўғри, Азиза келди. Азиза билан биз қандай 
танишдик? Азизанинг кайфияти қандай эди? Азиза билан қандай ўйинчоқлар 
ўйнадинглар? Сайрга қандай чиқдик? Азиза сайрда кўпроқ ким билан ўйнади? Шу куни 
қандай ўйинлар ўйнадик? 
Болалар ҳикоя қилишда қийналсалар тарбиячи ҳикоя намунасини беради. 



Бир кун Лоланинг ойиси уни эрта уйқудан уйғатди, бирга нонушта қилдилар. Нонуштадан 
сўнг Лоланинг ойиси унга янги кўйлак кийгазди. ―Лола бугун боғчага борасан, боғчада болалар 
жуда кўп бирга ўйнайсизлар‖, - деди. Лола жуда хурсанд бўлиб кетди. Лола ойиси билан боғчага 
келган эди, тарбиячи Феруза опа уни яхши кутиб олди. Лола ойисига кулиб ―Хайр‖ деб қолди. 
Тарбиячи Феруза опа Лолани болалар билан таништирди. Болалар Лола билан бирга ўйнашди, унга
ўйинчоқлар беришди, сайрда бирга қувлашмачоқ ўйинини ўйнашди. Лола шу куни боғчага 
келганидан хурсанд бўлди. 
Тарбиячи намунасидан сўнг 3 — 4 бола ҳикояси тингланади. Ҳикоя қилишда қийналганларга 
ѐрдам берилади. 
Тетиклаштирувчи машқ (ихтиѐрий) 
Тарбиячи: Гуруҳимизга қўғирчоқ Лолахон меҳмон бўлиб келди. Келинглар, унга турли 
ҳайвонларни, уларнинг болаларининг расмларини кўрсатамиз. Уларнинг номларини 
ўргатамиз. Бунинг учун ―Ниманинг боласи?‖ ўйинини ўйнаймиз: 
Қўзичоқ.. (қўйнинг боласи) 
Тойчоқ.. (отнинг боласи) 
Улоқча.. (эчкининг боласи) 
Мушукча.. (мушукнинг боласи) 
Бўталоқ.. (туянинг боласи) 
Болалар, Лола ҳайвон болаларининг қайси ҳайвоннинг болалари эканини билмас экан. 
Энди Лолахон янада яхши билиб олиши учун ―Боласини топинг‖ ўйинини ўйнаймиз. Мен 
расм кўрсатаман ҳамда гапнинг бошини айтаман, сиз расмда тасвирланган ҳайвоннинг 
боласининг расмини кўрсатасиз ва номини айтасиз. 
Мушукнинг боласи (мушукча). 
Қўйнинг боласи (қўзичоқ). 
Отнинг боласи (тойчоқ). 
Эчкининг боласи (улоқча). 
Ҳозир у биз билан сайрга чиқади. Лолага қандай кийимларини кийинтирамиз? 
(Болалар: кўйлагини, камзулини, туфлисини, пайпоқларини).

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish