Фанидан маърузалар матни


МЕТАЛЛ ҚУРИЛМАЛАРНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/58
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#40106
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Metal konst

МЕТАЛЛ ҚУРИЛМАЛАРНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА 
УЛАРГА КЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР 
Металл қурилмалар куйидаги асосий афзалликларга эга: 
1. Юк кўтариш кобилияти юкори. Кесим юзаси кичик бўлган металл 
элементлар хам анча юк кўтариш кобилиятига эга. 
2. Металл конструкциялар шу вазифани бажарадиган, бошка кури-
лиш материалларидан ясалган конструкцияларга нисбатан енгил бўлади. Хар 
кандай материалнинг қурилмага сарф бўлиш даражаси куйидаги нисбат би-
лан аникланади: 
С= 

 / R
у

бунда 

- материалнинг хажмий огирлиги; 
R
у
- материалнинг хисобий каршилиги. 
С канча кичик, конструкция шунча енгил бўлади. Масалан, кам углеродли 
пўлатлар учун С= 3,7 10 -4 1/ м , 09 Г2С маркали пўлат учун С= 1,7 10 -4 ,
В-20 синфли бетон учун С =1,85 10 -3 1/ м, егоч учун С =5,4 10 -4 1/ м. 
3. Металл айникса, пўлат қурилмалар ишончли хисобланади. Пўлат-
нинг механик хусусиятлари унинг бир жинслилиги билан белгиланиб, қу-
рилмаларнинг ишончли ишлашини таъминлайди. 
4. Пўлатнинг зичлиги анча катта бўлганлиги туфайли ундан ясалган 
қурилмалар хаво ва сув ўтказмайди. 
5. Металл қурилмалар саноатбоп бўлади, яъни улар асосан завод ша-
роитида тайѐрланиб, курилиш жойида механизмлар ѐрдамида бир бутун хол-
да йигилади. Металл қурилмаларнинг кенг кўлланишини чеклайдиган кам-
чиликлари хам бор. Пўлат қурилмаларнинг асосий камчилиги уларнинг тур-
ли таъсирлар остида емирилишидир. Бу хол қурилмаларни коррозиядан му-
хофаза килишнинг турли хил усулларини кўллашни талаб килади. Пўлатнинг 
иссикбардошлиги хам катта эмас. Температура 200
о
С га якинлашганда 
пўлатнинг эластиклик модули камая бошлайди ва 600
о
С да пўлат батамом 
пластик (юмшок) холатга ўтади. 
Иншоотнинг вазифасига караб, металл қурилмалар юк кўтариш ко-
билиятига эга бўлиши, яъни мустахкамлик, устиворлик ва бикрлик талабла-
рига жавоб бериши керак. Металл қурилмаларга оз металл ва мехнат
сарфланиб, улар тез вактда монтаж килинадиган бўлса, бундай конструкция-
лар иктисодий жихатдан тежамли хисобланади. 



қурилмаларга сарфланадиган металл микдори энг макбул конструк-
тив схемалар ва кўндаланг кесимлар танлаш, мустахкамлиги юкори бўлган 
пўлат ва алюминий котишмалар ишлатиш йўли билан камайтирилади. қу-
рилмаларни куришга сарф бўладиган мехнат микдорини ва монтаж килиш 
муддатларини камайтириш учун унумли усулларни кўллаш, унификация-
лашган ва стандарт элементлардан кенг микесда фойдаланиш зарур. Металл 
қурилмалар кўлланиладиган иншоот ва бинолар, айникса граждан бино ва 
иншоотлари ташки кўриниши жихатидан хам гўзал бўлиши, яъни эстетик 
талабларга хам жавоб бериши керак.
Тавсия этилган адабиѐтлар: 
1. Р.Холмурадов, С.Аслиев «Металл қурилмалари» Тошкент, 
ўқитувчи, 1994 й. I-боб 3-6 бетлар. 
2. Б.Асқаров «Қурилиш конструкциялари» Тошкент, Ўқитувчи 
1995 й. 1-14 бетлар. 
3. С.Абдурахмонов, П.Ахмедов «Металл қурилмалари» (маъруза
матни) Наманган, 1999 й. 1-5 бетлар. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish