Ўзбекистон арид турдаги адирларида


личинкалари ерга тушиб, у ерда қишлайди, кейинги йили муаммо  яна такроралиниши мумкин. Писта цитоспорози



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/32
Sana21.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#39910
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
metodichka uzb version

51
личинкалари ерга тушиб, у ерда қишлайди, кейинги йили муаммо 
яна такроралиниши мумкин.
Писта цитоспорози
Цитоспорозда (замбуруғли касаллик) барг ва мева этлари зарар-
ланади. Зарарланган баргларда қўнғир доғлар пайдо бўлади. Доғлар 
ўсган сари бутун барг пластинасини қоплайди. Доғлар қора тешикси-
мон ёстиқчалар (замбуруғ меваси) билан қопланади. Мева этларида 
аввал кичик доғчалар пайдо бўлади, улар кенгайиб, деярли бутун 
мева этини қоплаб олади. Касаллик май ойининг биринчи ярмида 
кўрина бошлайди, сўнг 
зарарланган дарахтлар 
фоизи ва зарарланиш 
даражаси кескин орта-
ди. Июл ойининг боши-
да оммавий касалла-
ниш кузатилади. 
Касаллик хар ерда, 
айниқса писта ўсади-
ган жанубий ҳудудда 
тарқалган. Инфекция-
ли юкланма кучли 
бўлган шароитларда 
касаллик жуда жадал 
тарқалиб, ўсимликлар-
нинг 90% га қадар зарарлантиради. 
Касаллик келтирадиган зарар катта. Зарарланиш кучли бўлган-
да барглар аввал сарғаяди, букилади ва тўкилади, дарахтнинг ас-
симиляция жараёнини бузади, ўсишни секинлаштиради ва ҳосилни 
камайтиради. Мевалар эрта зарарланганда ундаги мағиз охиригича 
шаклланмайди, кучли зарарланган мевалар қурийди ва тўкилади. 
Инфекция манбаи асосан зарарланган барглар ва мевалардир, 
улардаги инфекция қиш давомида сақланиб келади. 
Курашиш мумкинми? Касалликни камайтирувчи асосий тадбир 
пистанинг касалликка чидамлигини оширишга хизмат қилувчи агро-
техник тадбирларнинг барчасини тизимли амалга ошириш ва касал-
Цитоспороз билан зарарланган писта 
барглари.


52
лика чидамли нав ва шаклларни жорий этишдан иборат. Айни пайтда 
шуни ҳисобга олиш керакки, парвариш қилишда (шудгорлаш, поя ёни 
тўгаракларини ёмшатиш) тўкилган зарарланган барг ва мевалардаги 
инфекция ўчоғи йўқ қилинади. 
Кимёвий кураш чораларини кучли зарарланган (баргларнинг 
50%дан ортиғи зарарланган) пистазорлар ҳамда ўртача зарарланган 
ёш пистазорларда (ўрмон уруғчилиги майдонлари ва плантацияла-
ри) бажариш мақсадга мувофиқ. 
Қишлаётган инфекцияга қарши курашиш учун вегатация даври-
дан аввал эрта баҳорда дарахтлар, тўкилган барг ва меваларни 1 
фоизли ДНОК ёки 5 фоизли нитрафен препаратлари билан ишлов 
бериш лозим. Касалликнинг илк аломатлари пайдо бўлганда (май-
нинг иккинчи ўн кунлиги) зарарланган дарахтларни поликарбацин 
ёки полихоннинг 0,5% концентрацияли аралашмаси билан (5-8 кг/га) 
ишлов бериш керак. Бу препаратлар билан такрорий ишлов бериш 
– 20 кундан сўнг. 
Поликарбацин – 75% ли ҳўлланувчи кукун (кулранг ёки очиқ мал-
ларанг) шаклида чиқарилади, заҳарлилиги паст. Мис хлороксидли 
поликарбацин (полихон) – 80% ли комбинацияланган ҳўлланувчи ку-
кун (ҳидсиз очиқ яшил кукун), заҳарлилиги ўртача. Аралашма бево-
сита ишлатишдан аввал тайёрланади. 
Препаратларни ҳар бир тумандаги ихтисослаштирилган препарат 
дўконлари (собиқ «сельхоз техника»)да ёхуд хўжалик ёки гул дўкон-
ларида харид қилиш мумкин.


53
Стратификация – уруғларни нам қум билан 1:3 нисбатда (бир 
ҳисса уруғ ва уч ҳисса қум) аралаштириб керакли ҳарорат режимида 
писта ёнғоғи ниш урганга қадар сақлаш орқали уруғларни сепишга 
тайёрлаш;
Уруғнинг ниш уриши – писта ёнғоқчасида кичик илдизчанинг пай-
до бўлиши. Уруғнинг экишга тайёрлигини кўрсатади; 
Шакл бериш – шох-шабба ичидаги ортиқча новдаларни кесиб 
ташлаш орқали шох-шаббанинг ёруғлик билан таъминланишига 
қулай шароитлар яратиш;
Пайвандлаш – ёввойи ўсимликка она дарахтдан олинган кўзчани 
пайвандлаш йўли билан навли материални вегетатив кўпайтириш; 
Кўзча – пайвандтагга пайвандланаётган вегетатив куртак тутан 
қобиқ қисмчаси;
Пайвандтаг – нав/шакл пайванд қилинаётган ёввойи ўсимлик;
Пайвандуст – навли ўсимлик қаламчасидан олинган кўзча;
Наслни яхшилаш – пистанинг ёши катта ўсимликларини пайванд-
лаш ва сийраклаштириш;
Майда донали тупроқлар – механик таркиби енгил бўлган яхши 
тузилган тупроқлар; 
Кальцийсевар – тупроқда кальций миқдори кўп бўлишини талаб 
қилувчи ўсимлик. Бундай ўсимликларга хандон писта ҳам киради; 
Штамб – бу дарахт пастки қисмининг яхши ифодаланган пояси, 
ундан юқорида шох-шабба ривожланади;
Шох-шабба – дарахтсимон ўсимлик новда ва баргларининг 
йиғиндиси;
Мева эти – уруғнинг қоплама қисми 
Кузги шудгор – тупроқни кузги шудгорлаш; 
Плантаж – тупроқни 50-60 см гача чуқур юмшатиш. 
Икки уяли ўсимликлар – алоҳида аёл ва эркак ўсимликларга бўли-
нувчи алоҳида жинсли ўсимликлар; 
Доира кўринишида кесиш – ёввойи ўсимлик поясини кўзчанинг 
ухлаб турган куртагидан пайвандланган ўсимлик ниҳоли ўсиб чиққан 
жойгача таги билан кесиш. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish