Фанни ўқитишнинг мақсади ва вазифалари Информатика фанининг бош мақсади талабаларга қўйилган масалани ечувчи компьютер
программасини тузишга ўргатишдир. Бу мақсадда программалаш тиллари ҳақида умумий
тушунчалар бериш ва бу тиллардан фойдаланишга ўргатиш ҳамда ихтисослик фанларини
ўрганишга тайѐрлашдан иборат. Берилган масалаларни ечиш учун алгоритмлар қуриш ва
улар асосида программа туза олиш; операцион тизимлар; компьютерларнинг программа
таъминоти; программаларнинг турлари; махсус программа пакетларидан (мутахассислик
бўйича) фойдалана олиш; математик анализ; амалий масалаларни моделлаштириш;
замонавий компьютер технологиялари воситаларидан фойдалана олиш ҳамда билим ва
кўникмаларига эга бўлиш фаннинг асосий вазифасига киради.