27
айланиб қолмаслиги лозим. Шунингдек у бошқа корхоналар ҳам шундай қилаётганлиги
учунгина ишлаб чиқилмаслиги керак. Бизнес-режани тайёрлаш, унинг мақсад ва
вазифаларида аниқлик бўлиши зарур. Бусиз юқорида эслаб ўтилган В.П. Грузиновнинг
«Корхона иқтисодиёти» дарслигида кўрсатилган ҳолат келиб чиқиши мумкин: «Корхона
бизнес-режаси – янги корхона яратишни кўзда тутувчи ҳужжатдир»
6
.
Ўзбекистон шароитларида корхоналарнинг катта қисми (80% атрофида) ходимлар
сони 10 кишидан 50 кишигача бўлган кичик корхона ва микрофирмалардан иборатлиги
билан боғлиқ хусусиятни ҳисобга олиш зарур. Айнан улар бизнес ва тадбиркорликнинг
ташкилий шакллари ҳисобланади. Шу муносабат билан табиий савол туғилади: бундай
корхоналарга замонавий дарсликлар ва ғарб адабиётларида таклиф қилинаётган ҳамдаги
ва структуравий мазмунли бизнес-режалар керакми? Кичик корхоналар йирик
корхоналдарнинг бизнес-режаларнидан нусха кўчириб олмайдиларми?
Бизнингча, бизнес-режа аввало йирик корхоналарда ва айрим ҳолларда ўрта
корхоналарда ишлаб чиқилиши лозим. бунда уни ишлаб чиқиш корхонани
ривожлантириш стратегиясидан ташқари, уларни амалга ошириш учун айни пайтда
корхонадан қўшимча молиявий ресурслар талаб қилувчи янги лойиҳаларни амалга
ошириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта таъмирлаш ва техник жиҳозлаш,
маҳсулот диверсификацияси, ички ва ташқи бозорларда ўзи учун жой эгаллаш билан
боғлиқ бўлиши лозим. Чунки бизнес-режа корхонанинг кундалик фаолиятидан кўра банк
муассасалари томонидан юқорида кўрсатилган ва шунга ўхшаш тадбирларни
молиялаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Бошқа ҳолларда эса корхона ўз бизнес-
режасини нима деб аташининг унчалик аҳамияти бўлмайди, бу корхонанинг ўз ихтиёрида
бўлади.
Гап шундаки бизнес-режа ҳар қандай муаммолардан ҳимоя қилувчи восита бўла
олмайди, у корхонанинг ўзи бажариши лозим бўлган вазифаларни ўзидан-ўзи ҳал
қилмайди. Амалиётнинг гувоҳлик беришича, режа жуда яхши ишлаб чиқилган бўлсада,
ундан нотўғри фойдаланишда корхона зарар кўриши мумкин. Бироқ бу бизнес-режа
умуман керак эмас деган фикрга олиб келмасин. Масалан, банклар, инвестиция
фирмалари ва бошқа муассасалар аниқ ва тўғри тузилган бизнес-режани олмагунча
корхоналардан молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ариза олмасликка ҳаракат қиладилар.
Бизнес-режа
биринчидан, корхонанинг барча бўлим ва хизматлари мажбуриятлари
ва жавобгарлигини аниқлашга имкон беради,
иккинчидан, уларни корхона истиқболи
билан шуғулланиш ҳамда корхона мақсадларини ва уларга эришиш йўлларини аниқлашга
мажбур қилади, учинчидан, корхона фаолиятининг муҳим йўналишлари бўйича
кўрсаткичларни белгилаб беради,
тўртинчидан эса, корхонанинг бозордаги кутилмаган
ўзгаришларга янада мослашувчан ва тайёр қилиб қўяди.
Бироқ шундай бўлсада, бизнес-режани банк ёки бошқа муассасалар томонидан
корхонанинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш ва унинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан
унумлироқ фойдаланиш ташланган қутқариш воситаси деб тушунмаслик керак. Гап
шундаки, турли маслаҳатчилар, банкирлар, ҳуқуқшунослар, молия хизматчилари,
бухгалтерлар ва бошқалар режада бизнесни кўрсатиш учун турли нуқтаи назарга эга
бўладилар. Айнан шу момент бизнес-режани корхонанинг оддий режаларидан фарқли
қилиб қўяди. Шу сабабли бизнес-режани ишлаб чиқиш биирнчидан, қоғозда қолиб
кетмасдан амалиётда қўлланиши, иккинчидан, экспертиза томонидан рад қилинмаслиги ва
учинчидан фойданинг ўсиши ва корхонанинг умумий молиявий ҳолати яхшиланишига
хизмат қилиши мақсадида ўзига алоҳида эътибор ва чуқур ўйлаб чиқилган ёндашув талаб
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: