Microsoft Word Бизнес режа doc



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/73
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#37091
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   73
Bog'liq
Бизнес-режа

жавобгарликни суғурталаш. Бизнес соҳасида моддий қадриятлар, мулк ва юк, 
депозитлар, тижорат рисклари ва бошқалар суғурта объекти вазифасини бажаради. 
Рисклар, уларни баҳолаш ва башорат қилиш билан боғлиқ масалалар бизнес-
режани тайёрлашда ҳам, келгусида уни амалга оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. 
Гап шундаки, инвесторлар, банкирлар ва бошқа кредиторлар одатда корхона ёки 
тадбиркор олдида ишлаб чиқаришни ташкил этишда қандай муаммолар вужудга келиши 
ва улар бундай вазиятлардан қай тариқа чиқиб кетишини билишни истайдилар. Буни 
баҳолаш одатда муайян фаолият турига ёки бугунги тил билан айтганда мўлжалланаётган 
бизнес-лойиҳанинг миқёсига боғлиқ бўлади. 
Суғурталаш мажбурий тарзда икки томоннинг – суғуртачи ва суғурталанувчининг 
иштирок этиши, шунингдек, белгиланган суғурта бадалини назарда тутиши сабабли 
суғурталанувчи, бизнинг ҳолатда корхона ёки тадбиркор томонидан бу ишнинг барча 
жиҳатларини чуқур ўйлаб кўриш лозим бўлиб, бу бадаллар асосида келгусида умумий 
суғурта жамғармаси шаклланади. Хусусан, қуйидагиларни амалга ошириш зарур: 
♦ вужудга келиши мумкин бўлган барча рискларни аниқлаш; 
♦ ҳар бир рискнинг вужудга келиш эҳтимолини аниқлаш; 
♦ улар натижасида етказилиши мумкин бўлган зарар миқдорини ҳисоблаш; 
♦ уларни вужудга келиш эҳтимоли бўйича ажратиш; 
♦ йўл қўйиш мумкин бўлган риск даражасини белгилаш ва вужудга келиш 
эҳтимоли ушбу чегарадан паст бўлган барча рискларни бир четга суриб қўйиш. 
Суғурталаш амалда фақат суғурталанувчи рискларга (risk insurable) таъсир 
кўрсатиб, уларни етказилиши мумкин бўлган зарар ва суғурта ҳолатининг юзага 
келиш эҳтимоли нуқтаи назаридан пул қийматида баҳолаш мумкин. Яъни рсик 
оқибатлари объектив ўлчаниши ва қиймат баҳосига эга бўлиши лозим. 
Риск чайқовчилик характерига эга бўлмаслиги ва суғуртачи ёки суғурта 
манфаатига эга бўлган бошқа шахс билан алоқада бўлмаслиги лозим. Суғурта ҳолати 
жамият манфаатлари йўлида амалга оширилмаслиги керак.
Фирма ўз фаолияти мобайнида турли хил рискларга учраши мумкин 
бўлиб, уларни қуйидагича таснифлаш мумкин: 
Ҳуқуқий рисклар. Қонунчиликнинг мукаммал эмаслиги, ҳужжатларнинг аниқ 
расмийлаштирилмаганлиги, қонунчиликнинг икки ҳил талқин қилиниши билан боғлиқ 
бўлади. 
Рискни камайтириш учун амалга оширилувчи тадбирлар: 
♦ ҳужжатларнинг мос келувчи қисмларини аниқ ифодлаш; 
♦ ҳужжатларни расмийлаштириш учун ушбу соҳада амалий тажрибага эга бўлган 
мутахассисларни жалб қилиш. 
Ишлаб чиқариш рисклари. Компьютер техникасининг мураккаблиги, ахборот 
технологиялари соҳасида техника тараққиётининг юқорилиги, кўрсатилаётган хизматлар 
сифатининг пастлиги билан боғлиқ бўлади. 
Рискни камайтириш учун амалга оширилувчи тадбирлар: 
♦ юқори малакали кадрларни танлаш; 
♦ ходимлар малакасини оширишни доимий рағбатлантириш; 
♦ кўрсатилаётган хизматлар сифатини назоарт қилиш тизимини ишлаб чиқиш ва ундан 


36
фойдаланиш; 
♦ зарур асбоб-ускуналарни харид қилиш учун ўз вақтида етарлича маблағ ажратиш. 
Маркетинг рисклари. Бозорга чиқишда ушланиб қолиш, хизматларни ноттўғри 
танлаш, маркетинг стратегиясини танлашда адашиш, нарх сиёсатидаги хатолар билан 
боғлиқ бўлади. 
Молиявий, инновацион, ижтимоий ва бошқа риск турлари.  
Лойиҳа бўйича асосий риск омиллари: 
♦ янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши; 
♦ энергия ресурслари нархининг ўсиши; 
♦ истеъмолчиларнинг тўлов лаёқати пасайиши. 
Мазкур омиллар юзага келганда уларнинг таъсирини камайтиришнинг асосий 
йўллари ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш, кўрсатилаётган хизматлар 
ассортиментини кўпайтириш ва луарнинг сифатини яхшилаш ҳисобланади. 
Умуман олганда эса лойиҳа риски унчалик сезиларли деб баҳоланмайди. 
Қисқача хулосалар 
Бизнес-режа – корхонанинг муҳим ҳужжати бўлиб, уни тайёрлаш кўп вақт ва 
ходимларнинг иштирокини талаб қилади. Шу сабабли бизнес-редани ишлаб чиқиш 
жараёни корхона раҳбарияти томонидан маълум маънода бошқарилишни талаб қилади. 
Бизнес-режани ишлаб чиқаришга раҳбарлик қилиш мос равишда жавобгарлик ва 
масъулиятни ҳам англатади. Бажарилган ҳисоб-китоблар, кўрсаткичлар ва бизнес-режа 
таркибининг ишончлилиги учун асосан корхона раҳбари жавобгар ҳисобланади. 
Бизнес-режани тайёрлашни самарали бошқаришдан уни тайёрлаш учун энг кам 
вақт сарфланиши далолат беради. Энг оптимал вариант – режадаги янги йил бошига 
бизнес-режанинг тайёр бўлишидир. 
Бизнес-режанинг ресурслар билан таъминланганлиги ушбу ҳужжатнинг муҳим бир 
талаби ва шу билан бир пайтда унинг ҳаётийлигини акс эттирувчи кўрсаткич ҳамдир. Бу 
ерда режадаги давр учун маҳсулот ишлаб чиқаришда қачон, қанча ва қандай ресурслар 
талаб қилиниши ва уларни қоплаш манбаларини аниқлаш каби масалалар ҳал этилиши 
лозим. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish