ХУЛОСА
Битирув малакавий ишнинг бош йўналишига мувофиқ белгиланган
мақсадга эришиш ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган
таҳлиллар ҳамда мулоҳазаларни умумлаштириш натижаларини
қуйидагича ифодалаш мумкин:
1. Жаҳон хўжалигидаги глобаллашув жараёнлари ва унинг натижалари
сифатида юзага чиқаётган янги ижтимоий-иқтисодий мазмундаги тенденциялар
республикамизда ҳам бошқа тармоқ ҳамда соҳаларда бўлгани каби олий таълим
тизимини сифат жиҳатидан юқори поғоналарга олиб чиқишни ҳаётий заруратга
айлантирмоқда. Шу жиҳатдан Олий таълим тизимини халқаро андозалар
даражаларига яқинлаштириш ва ижтимоий- иқтисодий самарадорлигини
ошириш долзарб аҳамият касб этади.
2.
Бугунги кунда давлатнинг таълим сиёсати қатор ижтимоий-
иқтисодий муаммоларнинг самарали ечимига йўналтирилган бўлиб, айтиш
лозимки, ҳар бир таълим босқичининг аҳамияти мазкур таълим босқичи олдига
қўйилган вазифалар ва устувор ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ҳал
этилишига қўшадиган ҳиссасига боғлиқ бўлади. Олий таълим тизими
ходимлари малакасини ошириш олий таълимнинг ўзини интеллектуал
ресурслар билан янада бойитишни англатади, унинг долзарб амалий
аҳамиятини яққол намоён қилади.
3. Жаҳон тажрибасида кузатилишича, ахборот таъминоти, ахборот
алмашинуви, ахборотларни қайта ишлаш ва ахборот технологияларидан
фойдаланиш орқали юқори самарадорликни таъминлаётган жамиятларда
таълим
хизматларининг
замонавийлигига
ва
тезкорлигига,
унинг
истеъмолчилари таркибини такомиллаштиришга интилиш кундан кунга
кучаймоқда, соҳада рақобат муносабатлари кескинлашмоқда. Бундай шароитда
таълим хизматлари маркетинггини янада такомиллаштиришга эҳтиёж ортиб
боради, таълим хизматлари тараққиёти иқтисодиёт реал сектори ривожланиш
суръатларига нисбатан янада динамик тус олиб, бутун жамиятни қамраб
олмокда.
4. Таълим хизматлари глобаллашгани сари, унинг байналмилал унсурлари
яққол намоён бўлиб, олий таълим хизматлари ходимлари малакасини ошириш
замонавий социал-психологик, илмий-услубий, илмий- педагогик, ижтимоий-
сиёсий омилларнинг барчасини ҳисобга олишни тақозо этади. Бу ўз навбатида
мазкур соҳа маркетингини ташкил этиш, унинг назарияларини ишлаб чиқиш ва
тахдил қилишни долзарб қилиб қўяди.
5. Олий таълим ходимларининг малакасини ошириш маркетингини амалга
ошириш инфратузилмаси етарли даражада ривожланмаган. Бу инфратузилма
бошқа фаолиятлар инфратузилмасидан фарқ қилиб, маркетинг жараёнини
амалга оширишни яхши йўлга қўйиш, бунинг учун шарт- шароитлар яратиш
билан боғликдир. Олий таълим тизими маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш
бир томондан, меъёрий-ҳуқуқий базанинг янгиланиши, яъни таълим
тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга боғлиқ бўлса, иккинчи
томондан таълим тизимида хусусий сектор фаолиятини шакллантириш ва яқин
келажакда уни кенгайтириб боришга ҳам боғлиқдир. Шу муносабат билан олий
таълим тизимида ҳам бозор муносабатларининг ривожланишига эришилади
ҳамда маркетинг тадқиқотлари, маркетинг стратегияси ва олий таълим тизими
ходимларининг малакасини ошириш соҳаси маркетинги том маънода ўз
механизмига эга бўлиб боради.
6. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим хизматлари тизими бугунги
кунда иқтисодиётни, жумладан, олий таълимни ривожлантириш концепцияси
ва асосий тамойиллари талабларидан келиб чиқиб босқичма босқич
такомиллаштирилиб борилмоқда. Шу билан бирга олий таълим ходимлари,
профессор-ўқитувчилари малака ва илмий-услубий салоҳияти юксалиш
жараёнлари бошқа соҳалар ходимлари салоҳияти оширилиши ва юксалиши
жараёнларига нисбатан илдамроқ ва жадалроқ бориши зарур.
7. Олий таълимнинг истиқболдаги ривожланиш тамойиллари, концепцияси
олий таълим тизими юқори ходимларининг малакасини ошириш ва қайта
тайёрлаш тзимини ривожлантириш концепциясига мос бўлиши, улар бир-
бирини тўлдириши мақсадга мувофиқ бўлади. Мазкур масалани ҳал қилишда
устувор атама ва тушунчалар, асосий тамойил ва қонуниятлар шархи ҳам
ишлаб чиқилиши керак бўлади
8. Таълим хизматлари маркетинггини ташкилий-иқтисодий жиҳатдан
йўлга қўйиш, унинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини бозор муносабатлари
тамойилларига таянган ҳолда ривожлантириш бирмунча мураккаб тус олади.
Ўзбекистон шароитида миллий кадрлар тайёрлаш ва узлуксиз таълим тизимини
такомиллаштириб бориш концепциясида таълим хизматлари маркетинггини
ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилган бўлсада, бу соҳада бозор
унсурларини жадал жорий этиш, рақобат муҳитини айнан хусусий
тадбиркорликни тез рағбатлантириш орқали яратиш каби йўналишларга
устуворлик берилмаган. Шу маънода таълим хизматлари маркетинггини
ташкилий-иқтисодий жиҳатдан такомиллаштириш бир томонлама, торроқ
маънода тушунилиши мумкин.
9. Таълим хизматлари маркетинггининг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари
ўз ичига таълим муассасасида маркетинг хизматларини ташкил этиш ва
иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш билан боғлиқ фаолиятни; шунингдек,
таълим хизматлари маҳсулоти бўлган битирувчилар (талабалар, илмий
тадқиқотчилар, тингловчилар ва бошқ.) га бўлган талаб-эҳтиёжларни ўрганиш,
таълим хизматлари бозорида экспансионистик фаолиятларни жонлантиришга
қаратилган фаолиятни ташкил этиш ва молиялаштиришни қамраб олади.
10. Таълим хизматлари маркетингги бозор стратегияси, маркетингнинг
анъанавий ёндошувлари, бозор сементациясининг назарий-илмий асосларига
таянган ҳолда ривожлантирилиб, таълим хизматлари бозори, таълим
истеъмолчилари ва буюртмачиларининг реал эҳтиёжлари, тўловга қобил бўлган
талаб ўзгаришлари динамикасига боғлиқ ҳолда ташкил этилади. Шунинг учун
малака ошириш муассасида хизматлар ҳажмини ошириш ва сифат даражасини
кафолатлаш ҳамда уни мунтазам такомиллаштиришнинг зарурий шарти
сифатида, фаол маркетинг олиб боришнинг умумий қонуниятлари ва
тамойиллари, механизмлари ва зарурий шартларини аниқлаб олиш зарур..
11. Бугунги кунда малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш
тизимининг тингловчилари асосан 5 институт ва 27 марказда жамланган. Бу
икки таълим тури тизимида жами малака оширувчиларнинг қарийб 92 фоизи
жалб
этилган.
Айтиш
ўринлики,
малака
ошириш
тизимининг
диверсификациясида мазкур ҳолатлар эътиборга олиниши муҳим. Глобаллашув
ва трансформация шароитларида малака ошириш тизимидаги аҳволни тубдан
янгилаш зарурати юзага чиққан. Бунда биринчи навбатда, иқтисодиётнинг
таркибий қайта қурилиши ва ўсиб борувчи тезлик белгиси, янги технология ва
техника кашфиётларининг давомийлигини кадрлар тайёрлашнинг умумий
муддатлари билан мувофиқлаштиришни ҳисобга олиш лозим.
12. Малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш тизимининг шаклланган
ва такомиллашаётган таркибий тузилмаси ҳали иқтисодиёт соҳалари ва
тармоқлари учун илғор малакали мутахассислар тайёрлаш учун етарли талабга
жавоб бермайди. Бу айниқса, мавжуд малака ошириш ва кадрларни қайта
тайёрлаш тизими фаолияти меҳнат бозорининг реал талаб ва ўзгаришларига
тўғридан тўғри боғланмаганлиги, унинг моддий-техник базаси аксарият
ҳолларда олий таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар коллежлари моддий-
техник базаси даражасидан ортда қолаётганлиги, тизим муассасаларининг
халқаро муассасалар билан ҳамкорлик алоқалари ҳамда интеграцион
муносабатлари жуда заиф эканлиги, малака ошириш ва кадрларни қайта
тайёрлаш тизими ва уларнинг таълим хизматлари истеъмолчилари ўртасидаги
муносабатларда
маъмурий-буйруқбозлик
усулларининг
таъсирининг
юқорилигида кўринади.
13. Олий таълим ва жумладан, малака ошириш ва кадрларни қайта
тайёрлаш тизими фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-
тадбирлар истиқболда олий таълим муассасаларининг мустақиллигини
кенгайтириш, олий ўқув юртларида ОТМларни коллегиал бошқарувини
мустаҳкамлаш ва бошқарув ходимларининг малакасини ошириш ва уларнинг
ваколатлари
тақсимотини
аниқлаш
мақсадида
ички
бошқарувни
такомиллаштириш; ички аудитларни модернизациялаш, давлат аттестацияси ва
аккредитацияси,
шунингдек,
жамоатчилик
кузатуви
механизмларини
ривожлантириш
асосида
таълим
сифатини
баҳолаш
тизимини
такомиллаштириш;
олий
таълим
муассасаларининг
илмий-тадқиқот
фаолиятини танлов асосида молиялаштириш улушини кенгайтириш орқали
меъёрлар асосида молиялаштиришни кўзда тутувчи олий таълимни
молиялаштиришнинг янги усулларига ўтиш; нодавлат таълим муассасаларини
тизимини ривожлантириш кабиларни қамраб олиши мақсадга мувофиқ.
14. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини Ўзбекистон шароитида
бартараф этиш чора-тадбирлари амалга оширилаётган ҳозирги шароитда
таълим тизимини ислоҳ қилишнинг сифат босқичи давом этмоқца. Бу таълим
тизими трансформация қилиниб, айниқса, иқтисодий таълим диапазонлари
кенгайтирилаётганлигида, иқтисодий фанларни ўқитишнинг илмий, услубий ва
услубиёт асослари такомиллаштирилаётганлигида, узлуксиз таълим тизимида
иқтисодий фанларни ўқитиш ва кадрларни қайта тайёрлаш тизимининг кўп
босқичли тизимига ўтилаётганида, соҳада меҳнат қилаётган профессор ва
ўқитувчиларнинг моддий рағбатлантириш асослари кенгайтирилаётганида,
иқтисодий соҳада тайёрланаётган кадрларга бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги
мутаносибликни таъминлаш ишлари жадаллаштирилаётганида намоён
бўлмоқда.
15. Ривожланаётган ахборот жамиятлари талаб қилаётган билимлардан
орқада қолиш, илгари яратилган билимларни ўзлаштириш ва қайта такрор
ишлаб чиқариш билан чекланиш, таълим жараёнини ташкил этишда
узилишларнинг кўплиги, таълим ходимлари таркибидаги илмий салоҳиятнинг
пасайиб бораётганлиги каби тенденциялар янги таълим концепциясини ишлаб
чиқишни талаб қилади. Янги концепция аввало, ҳар қандай таълим босқичи ёки
йўналиши бўлишдан қатъий назар ижодий ёндошув устуворлигини
таъминлашга қаратилган бўлиши лозим.
16. Малака ошириш тизими таълим хизматлари сифатини таъминлаш ва
юксалтириб боришда уни бошқариш самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият
касб этади. Шу муносабат билан, малака ошириш тизими муаммоларига
фақатгина таълим тизими вакиллари муаммоси сифатида ёндошиш нотўғри
бўлади. Малака ошириш таълим хизматларининг савиясини юксалтиришда
шубҳасиз давлат бошқарувининг турли поғоналари манфаатларидан келиб
чиқиб, турли интеграллашган вариантларни ишлаб чиқиш лозим. Бу борада
жаҳон тажрибасида кенг қўлланиладиган очиқ университетлар, малака ошириш
таълим хизматларини профессор- ўқитувчилар ва иқтисодиёт амалиётчилари
аралаш таркибига тақдим этиш, таълимни жадал тақдим этиш модуль тизими
кабиларни жорий этиш самарали бўлади.
17. Малака ошириш таълим хизматлари соҳасида хусусий ташаббусларни
қўллаб-қувватлаш учун шарт-шароитлар юзага келмоқда. Мактабгача таълим
муассасалари, мактаб таълими, ўрта-махсус касб таълими ва олий таълим
босқичларида хусусий ташаббусларнинг юзага келганлиги, бу ташаббуслар
яхши самара бераётганлигини кўриш мумкин. Худди шунингдек, тажриба
тариқасида олий таълим профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш
тизимида ҳам хусусий сектор имкониятларини синаб кўриш мақсадга мувофиқ.
18. Бугунги кунда иқтисодиёт соҳаси кадрларининг малакасини ошириш
тизимида малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш тизимининг
шаклланган ва такомиллашаётган таркибий тузилмасини иқтисодиёт соҳалари
ва тармоқлари учун илғор малакали мутахассислар тайёрлаш талабларига
жавоб берадиган ҳолда қайта қуриш зарур. Бу мавжуд малака ошириш ва
кадрларни қайта тайёрлаш тизими фаолияти меҳнат бозорининг реал талаб ва
ўзгаришларига тўғридан тўғри боғлашни ҳамда малака ошириш ва кадрларни
қайта тайёрлаш тизимининг моддий-техник базасини кучайтиришни тақозо
этади. Шунингдек, малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш тизими
муассасаларининг халқаро муассасалар билан ҳамкорлик алоқалари ҳамда
интеграцион муносабатларини ривожлантириш, малака ошириш ва кадрларни
қайта тайёрлаш тизими ва уларнинг таълим хизматлари истеъмолчилари
ўртасидаги муносабатларда маъмурий- буйруқбозлик усулларининг таъсирини
камайтириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |