68
бошқалар) уруғли (олма, нок, беҳи) меваларга нисбатан барвақт ҳосилга
киради, лекин уларнинг умри қисқа бўлади.
Мева дарахтлари йил давомида бир неча ўсув фазаларини бошидан
кечиради. Ўзбекистон шароитида мева дарахтлари кузда баргларини тўкиб,
қишки тиним даврига киради. Баҳорда кунлар исиши билан дарахтлар уйғона
бошлайди. Данакли мева дарахтларининг тиним даври уруғлиларникига
нисбатан қисқароқ ўтади.
Ташқи шароит ўзгариши билан ўсимликлар ҳаётида морфологик
белгилар ҳам, физиологик функциялар ҳам ўзгаради. Бу ҳодисалар барча
ўсимликларга тегишли бўлиб, фенологик фазалар ёки фенофаза дейилади.
Фенофаза ўз навбатида ўсув ва тиним фенофазаларга бўлинади. Вегетация
даврига бир неча фазалар киради: гул ва барг куртакларининг бўртиши,
гулларнинг очилиши, тугунчаларнинг ҳосил бўлиши, барг ва новдаларнинг
ривожланиши, мева куртакларининг ҳосил бўлиши, меваларнинг пишиши,
дарахтнинг ўсишдан тўхташи, новдаларнинг йўғонлашиши, куртак ва
новдаларнинг етилиши ва хазонрезгилик. Дарахтда куртаклар бўртишидан то
барглар сарғайиб тўкилгунича бўлган давр вегетация (ўсув) давр деб аталади
(6, 7 – расмлар).
Дарахтларда бутунлай тиним даври йўқ. Улар бу даврда жуда секин
бўлса ҳам нафас олиб туради, ҳаво исиганда ўзидан кўплаб намни буғлатади.
Мева дарахтларининг ўсиши, баргларининг тўкиб юбориши ва кейинчалик
қишки тиним даврига кириши, ташқи муҳитнинг ўзгаришига боғлиқ.
Масалан, баҳорда ҳаво ҳарорати 10-15
0
га етганда аста-секин вегетация даври
бошланади. Кун исиши билан барглар йириклашади, новдалар ва илдизлар
ўсади ва ҳосилга кирган дарахтларда 100-300 кг гача ва ундан ҳам кўп ҳосил
олинади.
Тиним даври ҳам айрим фазалардан: дастлабки табиий (чуқур) ва
мажбурий тиним даврдан иборат. Дастлабки тиним даври одатда, дарахтларда
хазонрезгиликдан кейин бошланади, ўсиш учун зарур бўлган шароит, асосан
иссиқлик, намлик ва ёруғлик етарли бўлмаган даврда ўсимлик мажбурий
тиним ҳолатга ўтади. Мажбурий тиним даврини ўтаётган дарахтларга қулай
шароит яратилса, уларнинг куртаклари ёзилиб кетади.
Ўзбекистонда қиш иссиқ келган йиллари мева ва резавор-мева
ўсимликларнинг илдизи қишда ҳам ўсаверади. Бинобарин, ўсимликнинг
тиним даври абсолют эмас, балки нисбийдир.
Ўзбекистонда мева дарахтларининг айрим турлари навбат билан
қуйидагича гуллайди: бодом, ўрик, шафтоли, олхўри, олча, гилос, нок, олма,
беҳи, анор. Баъзи мева дарахтлари (бодом, ўрик, шафтоли ва бошқалар)
барглари ёзилмасдан олдинроқ гуллайди, бошқалари (олма,нок ва бошқалар)
да эса аксинча, вегетатив куртаклар эртароқ ёзилади.
Do'stlaringiz bilan baham: