2. Fashion mеnеjmеnt va markеting fani tarixi
Fashion mеnеjmеnt va markеting fani 20 asrning ikkinchi yarmida vujudga
kеldi. Bu davrda dunyo moda olamida juda ko’p uslublar va yangi moda
tеndеntsiyalari paydo bo’lgan.Moda olami dunyo iqtisodiyotining еtakchi
sohalaridan biriga aylandi.Dunyo bozorida moda mahsulotlari kiyim, poyabzal,
akssеsuarlar, zargarlik buyumlari, soatlar, parfumеriya mahsulotlarini ishlab
chiqarish uchun yangi matolar va yangi tеxnologiyalar paydo bo’ldi. Ommaviy
ishlab chiqarish,to’qimachilik,tikuvchilik va poyabzal sanoatining rivojlanishi
modaning dеmokratiyalashishiga olib kеldi. Dunyoda dizaynеr modеlеrlar safi
kеngaydi va yangi moda markazlari paydo bo’ldi. Moda ijtimoiy–iqtisodiy
hodisaga aylandi va jamiyatdagi o’zgarishlarni ko’rsatibgina qolmay, balki ularga
sababchi ham bo’ldi .Markеting va mеnеjmеnt moda sanoatining istе'molchilarga
ta'sir etish quroliga aylandi.
Мода индустриясининг мақсади мода маҳсулотлари истеъмолчиларнинг
талабини қондириши зарурлигини кўрсатади. Аммо, таъкидлаш зарурки,
бугунги замонавий дунёда нима мода эканлигини ёйиш стихияли бўлмай,
балки иктисодиетнинг мухим cоҳасига айланди (реклама ва РR
маркетингнинг бир қисми бўлиб қолди.)
Айрим экаспертларнинг
таъкидлашича, Ғарбий Европадаги аҳоли мода индустрияси товарларини
сотиб олишга ўз даромадининг 10%, АҚШ аҳолиси эса ўз даромадининг 5%
сарфлаётган экан. Агар мода иқтисодиётига эстетик ва ижтимоий
талабларни қондирадиган товарларни ҳам қўшсак, ривожланган
мамлакатларнинг фуқаролари ўз оилалари бюджетининг 40%ни мода
маҳсулотларини сотиб олиш учун сарфлаётгани аниқ бўлади. Шунга кўра,
айтиш мумкинки, мода иқтисодиёти иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини
орқада қолдирган тарзда ривожланаяпти. Бу тенденция ҳаёт даражасининг
ўсиши ва ўзини ифодалашга бўлган интилишнинг эркинлашувини
кўрсатади. Замонавий мода индустрияси фақатгина шаклланиб бўлган
талабларга асосланмай, балки прогноз қилишга ва режалаштиришга
8
асосланади. Кийим услубларининг ўзгаришлари у мода савдо дўконларида
пайдо бўлишидан олти ой олдин маълум бўлади, яъни олдин ўтказилган
мода намойишларида иштирок этган журналист-аналитиклар келгувси
мавсумнинг янгиликлари ва тенденциялари ҳақида ҳабар берган бўладилар.
Бир вақтнинг ўзида “шоу-рум” (намойишлар премьераси) давомида ҳам
савдо компаниялари вакиллари савдо дўкони учун коллекцияларни сотиб
олиш буюртмаларини берадилар. Тайёр кийим ишлаб чиқарувчилар
буюртмаларнинг тўлиқ пакетини йиғиб бўлганларидан сўнг коллекцияларни
оммавий тиражда ишлаб чиқара бошлайдилар.
Замонавий маркетингни асосий мақсади бу ўзини ўзи сотадиган
товарни яратишдан иборат. Яратилган товар янги ғояли бўлиши керак ва
истеъмолчиларни талабини қондирибгина қолмасдан, балки унинг бирор
муаммосини ҳал этиши керак бўлади. Мода маҳсулотларини ишлаб чиқариш,
сотиш ва ҳизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи компаниялар кўп
миллиардли фойда келтирувчи, аммо жуда катта инвестицияларни талаб
қилувчи гигант индустрияни ташкил этадилар.
Айрим экспертларнинг таъкидлашича, 2000 йиллар бошидан бери мода
индустрияси замонавий иқтисодиётнинг энг кўп маблағга эга бўлган
соҳалари ичида бешинчи ўринни эгаллаб келмоқда
Do'stlaringiz bilan baham: |