Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умиров С. Э., Қодиров З. З



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/72
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#31273
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   72
Bog'liq
Klinik epidemiologiya (S.Umirov, Z.Qodirov) (1)

Мутлақ ва нисбий катталиклар. Касалланиш кўрсаткичлари мутлақ ва 
нисбий катталикларда ифодаланади.
Мутлақ катталиклар – муайян ҳудуддаги аҳоли ёки аҳолининг айрим 
гуруҳига мансуб шахслар ўртасида янгидан аниқланган ёхуд шу пайтгача 
мавжуд касаллик ҳолатларининг сони.
Нисбий катталиклар – булар интенсив кўрсаткич (ИК), экстенсив 
кўрсаткич (ЭК), яққоллилик кўрсаткичи ва алоқадорлик кўрсаткичи. Нисбий 
катталиклар касалланганларнинг мутлақ сонини (сурат) кўрсаткич асосига 
(махраж) тақсимлаш йўли билан ҳисоблаб топилади.
ФОРМУЛА: ҳодиса/муҳит 
Касалланишнинг миқдорий кўрсаткичлари барча эпидемиологик 
хулосаларнинг, жумладан аҳолининг айрим гуруҳларидаги касалликлар 
частотаси ҳақидаги, ушбу гуруҳларга мансуб шахсларнинг касалланиш 
хавфи ҳақидаги хулосаларнинг асосидир. Ўз навбатида, мазкур хулосалар 
асосида у ёки бу касалликнинг пайдо бўлиш ва тарқалиш хавфини 
белгиловчи сабаблар ҳақидаги яна ҳам залворлироқ – аҳамиятлироқ якуний 
эпидемиологик тўхтамга келинади.
Касалланишнинг умумий даражаси объектив омиллар таъсирига, яъни 
касалликнинг пайдо бўлиш ва тарқалиш хавфини белгиловчи сабабларга 
боғлиқдир. 
Касалланиш ҳақидаги исталган катталик таҳлил этилаётганида, олинган 
рақам беморлар ҳақиқий сонининг субъектив баҳоси эканлигини ёдда тутиш 
зарур. Зеро, ҳар қанақа рақам объектив мавжуд касалланишнинг фақатгина 
аниқланган ва ҳисобга киритилган қисмини акс эттиради. Аниқланган 
касаллик ҳолатлари сони ҳамиша мазкур касалликдаги объектив мавжуд 
беморларнинг сонидан камдир. Ўртадаги тафовутнинг ўлчами эса таҳлил 
этилаётган касалликнинг эпидемик жараёнига хос “муз тоғи – айсберг 


феномени”нинг табиатига, аниқлаш ва ташхисот имкониятларига, 
касалликларни рўйхатга олиш тизими фаолиятига боғлиқдир.
Касалликни аниқлашнинг тўлиқлиги, аввало, аҳолининг тиббий 
хизматга мурожаат этиши билан белгиланади. Тиббий хизматга мурожаат 
этиш даражаси ва ташхисот сифати объектив (касаллик клиник кечишининг 
хилма-хиллиги, замонавий ташхисот усуллари йўлга қўйилганлиги) ҳамда 
субъектив (тиббиёт ходимининг малакаси, тиббий ёрдамнинг қулайлиги, 
аҳолининг ижтимоий мавқеи, билими, савияси) омилларга боғлиқдир. 
Юқоридагилардан англашиладики, бир неча гуруҳлардаги касалланиш 
кўрсаткичлари таҳлил этилаётганида ва изоҳланаётганида (интерпретация), 
мазкур кўрсаткичлар ўртасидаги тафовут касалликнинг пайдо бўлиш ва 
тарқалиш хавфини белгиловчи сабаблар таъсиридан ташқари касалликни 
аниқлаш, ташхис этиш ва рўйхатга олиш тизимидаги турлича 
ёндошувларнинг оқибати бўлиши мумкинлигини ҳам назарда тутиш зарур.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish