8
1. БОБ. ШАХС ШАКЛЛАНИШИ МЕТОДОЛОГИЯСИДА МИЛЛИЙ
МАЪНАВИЯТ МЕЗОНЛАРИ
1.1. Шахс ижтимоийлашувининг миллий-маънавий
демократлашув жараѐни ва унинг функционал жиҳатлари
Инсон
жамиятда
юз
бераѐтган
барча
тараққиѐт
ва
ўзгаришларнинг бош мақсади ҳамда асосий ижодкори, амалга
оширувчи кучидир. Бугунги кунда мамлакатимизда Ислоҳот -
ислоҳот
учун эмас, аввао инсон учун, унинг фаровон ҳаѐти учун
хизмат қилиш керак, ва унинг амалий ифодасини барча соҳаларда
кўриш кузатиш қийин эмас.
Бугунги ҳаѐт ҳақиқати шундан далолат берадики, инсон
ижтимоий жиҳатдан фаол яратувчи бўлиши учун мустақил, эркин ва
ижодий
фикрлайдиган, ташаббускор ва тадбиркор, замонавий
билимларни пухта эгаллаган, ўз моддий ва маънавий эҳтиѐжларини
тўғри англаб, тўғри қондира оладиган бўлишни тақазо этмоқда.
Бинобарин бугунги кунда «Юртимизда эркин, адолатли ва
фаровон ҳаѐт қуриш жараѐнида ижтимоий-сиѐсий
муносабатлар,
одамларнинг онги ва тафаккури ҳам ўзига хос, шу билан бирга,
мутлақо янгича маъно касб этиб бормоқда. Хусусан, шахс ва давлат,
инсон ва жамият ўртасидаги муносабатлар янгича мазмун ва шакл
топиб, янги хусусиятлар, янги тамойиллар
асосида такомиллашиб
бораѐтганини сезиш, англаш қийин эмас»
1
.
Ана шу демократик ислоҳотлардаги ўзгаришлар шахс
дунѐқараши, орзу-истаклари, маънавий идеаллининг янгича тарзда
шаклланишига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.
Хўш, ана шу маънавий идеалнинг ўзи нима?
Маънавий идеал - муайян шахснинг эзгу мақсади (ғоя), чуқур
билими (дунѐқараш) ва самарали роли фаолияти (амал)
2
га рағбат
берувчи ботиний куч деб таърифласак мақсадга мувофиқ бўлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки фуқоролик ҳисси шахснинг
жамият ахлоқий муҳитида маънавий
идеалли киши сифатида
фаолият юритиши учун муҳим ва асосий омил бўлади. «Юртимизда
ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти, эркин бозор
муносабатларига асосланган иқтисодиѐтни қуриш, халқимиз учун
обод ва фаровон ҳаѐт барпо этиш, халқаро майдонда ўзимизга
муносиб ўрин эгаллашда Асосий Қонунимиз мустаҳкам замин бўлиб
келмоқда».
1
Каримов И.А. Юксак маънавият–енгилма куч. –Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 125.
2
Қаххорова М.М. Маънавий идел-шахс камолотининг негизи //Таълим
тизимида ижтимоий-
гумманитар фанлар. – Тошкент, 2007. -№4. –Б. 13-17.
9
Айни пайтда фуқаролик ҳисси шахснинг ўз жамияти маънавий
идеалларини ўзлаштириб олиш имконини беради. Рус олими
Г.Андреевнинг
фикрича,
шахс
ўз
жамиятнинг
маънавий
идеалларини англашда фуқаролик ҳиссига таянар экан, бунда тўрт
тамойил муҳим ўрин тутади: 1) шахс жамиятда ўз ўрнини эгаллашга
интилади; 2) шахс жамоага
оид хислатларга мослаша боради; 3)
шахс ўз ғурур устуворлигига интилади; 4) шахс ўз ғуруридан
фуқаролик ҳиссини кашф қилади.
Бошқа бир рус олими В.А.Ядов маънавий идеалга эга шахс энг
мураккаб пайтларда ҳам фуқаролик ҳиссини қадрлайди
1
, деб ѐзса,
Л.Г.Ионин, маънавий идеал охир-оқибатда шахсда фуқаролик
ҳиссининг умумдавлат даражасида шаклланишига олиб келади,
деган нуқтаи назарда туради
2
.
Ўзбекистонлик
тадқиқотчи
М.Қаҳҳорованинг
маънавий
идеалнинг шахс фазилатлари шаклланишига таъсири ҳақидаги
нуқтаи назари, ушбу масаладаги илмий баҳсларига
нисбатан
мукаммал ва назарий жиҳатдан пухта ѐндашув деб ҳисоблаш
мумкин. Унингча, маънавий идеал жамият ривожига тўлақонли
шахсни вояга етказиш билан ҳам таъсир кўрсатади. Том маънода
етук шахс тўлақонли бўлиб, у маънавий идеалларга содиқлиги
билан ажралиб туради.
Бундай шахснинг бир неча хусусиятларини таъкидлаб кўрсатиб
ўтиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: