Мерос - ворисликнинг у ѐки бу даражада намоѐн бўлишидир.
Зеро, мерос қилиб олишда нималардир тўлалигича сақлаб
қолинади, фойдаланилади, нималардир қайта кўриб чиқилади ѐки
ташлаб юборилади.
Мерос деб, ворислик қонуниятларини англатувчи, яъни ўтмиш
авлодлардан қолган маданий бойликларни баҳолаш ва уларни ижо-
дий ўзлаштиришга айтамиз»
2
. Шуни алоҳида қайд этиш зарурки,
маънавий меросга илмий муносабат аввало унга аксиологик мезон-
ларга таянишни тақозо этади.
«Қадрият» ва «мерос» тушунчаларини таҳлил қилиш шуни
кўрсатадики, ҳар қандай мерос тушунча бўла олмайди. «Мерос» ту-
шунчаси ўз моҳиятига кўра «қадрият» тушунчасидан кенгроқ.
Қадрият фақат ўтмишдан қолган мерос бўлибгина қолмасдан, балки
ҳозирги кун талаблари, янги шароит ва имкониятлари асосида
шаклланаѐтган ижтимоий, сиѐсий маънавий, ҳодисалар ҳам
қадриятлар тизимига киради.
Жамият ҳаѐтида, унинг юксалишида меросларнинг ўрни ҳам
катта. Мерос – ўтган авлодлар томонидан яратилган, бизгача етиб
келган ижтимоий-маънавий, маданий ҳодисалар, маданий бойлик-
лар, урф-одатлар, маросимлар, ахлоқ нормаларидир.
1
Жабборов И. Ўзбек халқи этнографияси. – Тошкент: Фан, 1964. –Б. 18.
2
Fафуров F., Ҳакимов Н., Алиев Б. Маданият ва жамият. – Тошкент: Ўзбекистон, 1993. – Б. 18.
33
Мерос тараққиѐт учун зарур омил бўлгандагина, қадрият
даражасига кўтарила олади.
Мероснинг моддий ва маънавий томонларини ҳам фарқлаш жо-
издир. Аждодларимиздан бизгача етиб келган, архитектура
қурилишлари, ўлкамиздаги табиий бойликлар, яратилган боғ-роғлар
-
буларнинг ҳаммаси бизнинг моддий меросларимиздир. Шунингдек,
маданиятимиз ривожланиши билан боғлиқ меросларимиз ҳам мав-
жуд. Булар қаторига фалсафа, дин, ҳур фикрлилик, тарих,
дунѐқарашнинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар ва шу каби-
ларни киритиш мумкин. Маънавий мерос ҳам мавжудки, бу асосан,
ўтмиш аждодлар томонидан яратилган жамики, маданиятимиз,
маърифатимиз, тарбиямиз орқали инсон онгига етказиш, яъни, ко-
мил инсонни тарбиялаш масаласи билан боғлиқ.
Зеро «ҳар қайси халқ ѐки миллатнинг маънавиятини унинг
тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаѐтий қадриятларидан
айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада, табиийки, маънавий
мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ѐдгорликлар энг муҳим
омиллардан бири бўлиб хизмат қилади».
Жамият
маънавиятининг
юксалиши
халқнинг
асрлар
давомидаги ҳаѐт фаолияти билан чархланиб, синалиб келган
қадриятлари, меросларига суянган ҳолда юз беради. Ҳар бир
халқнинг ўзига хос бетакрор мерослари мавжуд. Серқирра маданий
ва маънавий мерослар аждодлар қолдирган ижтимоий фойдали
билимлар асосида вужудга келади.
Марказий Осиѐ халқлари, жумладан ўзбек халқи хақли равишда
фахрланадиган маданий меросга эга. Бу ўлкада тарихнинг буюк
тараққиѐт йўлида, илму фанда донг таратган буюк олимлар, жаҳонга
танилган шоирлар, шону шухрати оламга ѐйилган даҳолар,
маърифатпарварлар яшаб ижод этганлар.
Жаҳонга танилган Ал-Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон
Беруний,
Аҳмад
Ал-Фарғоний,
Ат-Термизий,
Ал-Хоразмий,
Бурхониддин Марғилоний, Мотурудий, Хожа Аҳрор, Мирзо Улуғбек,
Али Қушчи, Исмоил Ал-Бухорий, Аҳмад Яссавий, Амир Темур,
Баҳовуддин Нақшбанд, Алишер Навоий каби даҳо боболаримиз,
Лутфий, Ҳусайн Бойқаро, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Турди,
Фурқат, Муқимий, Завқий каби донишманд мутафаккирлар, Беҳзод
ва Шоҳ Музаффар каби мўйқалам соҳиблари, Қул Муҳаммад
Шайхий, Ҳусайн Шукухий каби кўплаб машҳур кишилар шу ўлка
халқининг фарзандларидир.
«Дарҳақиқат,
Ўзбекистоннинг
куч-қудрати
манбаи
–
халқимизнинг
умуминсоний
қадриятларга
содиқлиги,
улуғ
аждодларимиздан авлодларга ўтаѐтган маънавий мероснинг
34
кучлилигида, фуқароларимизнинг эл-юртга, она заминга битмас-
туганмас меҳрида, миллий ғуруримизда».
Ўтмиш меросини эскилик, консерватизм қарашлари деб, илмий
изланишлар, мулоқотлар доирасидан четга суриб қўйиш фан учун
катта йўқотиш бўлади. Умуман, ҳаѐтда эскини бузиш осон, лекин
янгини яратиш қийин. Шу боис аждодлар меросига ҳурмат билан
муносабатда
бўлиш,
ундаги
барча
ютуқлардан
самарали
фойдаланиш зарур. Ўтмишни яҳши билмай туриб, келажакка тўғри
йўл топиб бўлмайди. Ўтмишдан юз ўгирган инсон қанчалик
истеъдодли бўлмасин, унинг маънавий камолотга эришиш
имконияти чекланган бўлади. Ўтмиш мероси шунчалар қудратли
пойдеворки, у келажакни ҳам чуқурроқ, теранроқ англашга ва
башорат қилишга имкон беради.
Маълумки, ҳар бир халқ ўз тарихини билишга, уни авайлаб,
келажак авлодга етказишга интилди. Тарихий неъматлардан,
маданий мерослардан халқимиз баҳраманд бўлади ва келажакка
қараб илдам қадам ташлайди. Ватан учун, халқ озодлиги учун
қурбон бўлган миллий қаҳрамонлар хотираси, миллат учун
жонбозлик қилган илм ва фан соҳибларининг фаолияти ҳамма вақт
қадрланади. Уларнинг хотирасини абадийлаштириш бугунги ва
келгуси авлодларнинг муқаддас бурчи.
Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Биз халқни
номи билан эмас, балки маданияти, маънавияти орқали биламиз,
тарихининг таг-томиригача назар ташлаймиз… Зотан, тарих – халқ
маънавиятининг асосидир».
Юртбошимиз томонидан ушбу муаммолар чуқур, илмий,
фалсафий хулосалар негизида асослаб берилиб, миллий ва
умуминсоний қадриятлар руҳи ва мазмуни билан тўла бойитилди.
Халқимиз азалдан ислом дини ва маданияти ривожига беқиѐс ҳисса
қўшиб келади.
«Бу ҳақиқатни жаҳон жамоатчилиги, бутун мусулмон дунѐси
яҳши билади ва тан олади. Нуфузли халқаро ташкилот бўлмиш
Ислом қонференцияси ташкилотининг таълим, фан ва маданият
масалалари бўйича тузилмаси - АЙСЕСЮ халқаро ислом ташкилоти
томонидан Тошкент шаҳрининг 2007 йилда Ислом маданияти
пойтахти деб эълон қилингани ҳам ана шундай юксак эътирофнинг
яна бир тасдиғидир
1
.
Маданий меросга бу кадар жиддий эътибор берилишининг
асосида эса Президентимиз И.А.Каримов қайд этган иккита мезон
мавжуд:
1
Каримов И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 38.
35
« Биринчиси - юксак даражада тараққий топган демократик
давлатларнинг ўзини ҳар томонлама оқлаган тажрибасини танқидий
таҳлилдан ўтказиб, ўзимизга қабул қилиш ва жорий этиш, шу асосда
ҳаѐтимизни қуриш.
Do'stlaringiz bilan baham: |