Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


II- БОБ. ШАХС АХЛОҚИЙ ФАЗИЛАТЛАРИ ТАКОМИЛИДА МИЛЛИЙ



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

II-
БОБ. ШАХС АХЛОҚИЙ ФАЗИЛАТЛАРИ ТАКОМИЛИДА МИЛЛИЙ 
МАЪНАВИЯТ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР 
АЛОҚАДОРЛИГИ 
 
2.1. Ислоҳотлар жараѐнида миллий маданий меросга янгича 
муносабат – умуммиллий эҳтиѐж сифатида 
 
Бирор халқ ҳаѐтида туб бурилиш содир бўлаѐтган даврда 
жамият янги истиқболлар сари бормоғи учун, аввало жамият 
тафаккурида, дунѐқарашида, маънавий оламида ўзгаришлар 
бўлишини тақозо этади. «Мустақилликка эришганимиздан кейин 
халқимизнинг ўз юрти, тили, маданияти, қадриятлари тарихини 
билишга, 
ўзлигини 
англашга 
қизиқиши 
ортиб 
бормоқда». 
Юртбошимизнинг қатор асарларида, маъруза ва суҳбатларида 
маънавий-маданий қадриятларнинг моҳияти, уларни тиклаш 
зарурлигини 
ҳар 
томонлама, 
чуқур 
асослаб 
берилди. 
Президентимиз «Биз яшаѐтган ХХI аср интеллектуал бойлик, юксак 
билим ва салоҳият талаб этадиган, айнан шу қадриятлар устувор 
аҳамият касб этадиган аср, деган ҳаѐтий ҳақиқатдан келиб чиққан 
эдик», деган эди.
Маънавий-маданий юксалишга эришиш кенг кўламли жараѐн. 
Аждодлар тарихини билиш, миллий ахлоқий қадрият ва 
анъаналарни, муқаддас динимизнинг эзгу ғояларини тиклаш, 
ѐшларнинг эътиқодини мустаҳкамлаш асосида замоннинг илмий-
техникавий ютуқларини, замонавий техналогияни эгаллаб олиш 
шулар жумласидандир.
Мустақиллик йилларида ана шу вазифаларни амалга ошириш 
учун салмоқли ишлар қилинди. Миллий маданий марказлар, 
маънавият ва маърифат маркази, маънавият билан боғлиқ ўнлаб 
жамғрмалар, ташкилотлар тузилиши маънавият соҳасида устувор 
давлат сиѐсатини амалга оширишда муҳим ўрин тутди.
Миллий маданиятимизга, жаҳон цивилизацияси тараққиѐтига 
улкан ҳисса кўшган бобокалонларимизнинг маънавий мероси 
халқимизга қайтарилди. Таваллуд топган кунлари бутун мамлакат ва 
халқаро миқѐсида нишонланди. Албатта, халқларининг ўз ўтмиши, 
авлод-аждодларидан қолдирилган мероси ва тарихий хотираларига 
кўрсатилаѐтган фидойиликлари бежиз эмас. Чунки халқ чинор 
бўлса, унинг илдизи таянчи, уни ушлаб турадиган ва вояга 
етказадиган қудратли манба унинг мероси, тарихий хотираси 
ҳисобланади.
1
1
Отамуродов С. Ўзбекистонда маънавий-руҳий тикланиш. –Тошкент: Янги аср авлоди, 2003. – 
Б. 228. 


31 
Халқ ўз тарихий хотирасини тиклаш, меросини ўзлаштирган 
сари руҳан бақувват бўлади, ундан илҳом олади, маънавий бойиб, 
истиқбол йўлида интилиб яшайди ва унинг фаоллиги табиий 
равишда 
ошиб 
боради. 
Мустақиллик 
йилларида 
миллий 
маданиятимизга, жаҳон цивилизацияси тараққиѐтига улкан ҳисса 
кўшган бобокалонларимизнинг маънавий меъроси халқимизга 
қайтарилди, таваллуд топган кунлари бутун мамлакат ва халқаро 
миқѐсида нишонланмоқда. 
Мустақиллик шарофати билан, бир томондан, маънавий 
меросимиз, 
анъаналаримиз, 
урф-одатларимиз 
қайта 
тикланаѐтганлиги, бошқа тарафдан эса, глобаллашув туфайли 
ҳаѐтимизга умумбашарий қадриятлар кириб келаѐтганини амалдаги 
ижтимоий воқеийлик манзарасини тубдан ўзгартириб бормоқда. 
Бинобарин, бугунги кунда жамият ҳаѐтининг барча соҳаларини 
ислоҳ қилиш, миллий қадриятларни қайта тиклаш, маданий меросга 
бутунлай янгича муносабатда бўлишни талаб этмоқда. 
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Биз қадимий 
тарих, бой илмий-маданий мероснинг, улуғ алломаларнинг 
ворислари бўлганлигимиздан доимо фахрланиб яшаймиз. Шу билан 
бирга, бундай ворисийлик туйғуси ҳар биримизнинг зиммамизга ана 
шу аждодларга муносиб бўлишдек улкан масъулият юклашини ҳам 
чуқур англаймиз”
1
. Ана шу масъулиятнинг амалий ифодаси 
давлатимиз рахбарининг ҳар бир фаолиятида кўзга ташланмоқда. 
Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида истиқлол 
йилларида 
халқимизнинг 
азалий 
ва 
абадий 
маънавий 
қадриятларини тиклаш, қарор топтириш ва уларни замонавий 
мазмун-моҳият билан бойитиш учун кўплаб хайрли ишлар қилинди.
Хусусан, буюк бобокалонларимизнинг маънавий меросини 
тадқиқ этиш, асарларини нашр қилиш, юбилейларини нишонлаш 
юртимизда одат тусига кириб, миллатимизнинг ҳар томонлама 
уйғониб, камол топишига кенг йўл очмоқда. Мамлакатимизда ислом 
алломалари меросини нашр қилиш, ўрганиш, тарғиб этиш соҳасида 
амалга оширилаѐтган тадбирларни чинакам тарихий ишлар дейиш 
мумкин. 
Айни пайтда, Ўрта ва Яқин Шарқ халқлари, хусусан, ўзбек 
халқининг илғор маданий, ижтимоий фалсафий мероси, ундаги 
умуминсоний ахлоқий қадриятлар, ҳурфикрлилик ва айниқса, диний 
орифлик анъаналарини янада чуқурроқ ва ҳар тарафлама ўрганиш 
кун тартибига қўйилмоқда. Бинобарин, маънавиятнинг асосида мил-
лий ва умуминсоний қадриятларнинг ўзаро алоқадорлиги туради. 
1
Каримов 
И.А. 
Жамиятимизни 
эркинлаштириш, 
ислоҳотларни 
чуқурлаштириш, 
маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаѐт даражасини ошириш –барча 
ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. –15-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 2007. – Б. 91. 


32 
Халқнинг миллий хусусиятлари, унинг турмуш тарзи, уй-рўзғори, 
одоб-ахлоқи, кийим-кечаги, ейиш-ичиши ва ўзлари яратган моддий-
маънавий ҳамда маиший қадриятларда намоѐн бўлади. “Узоқ аср-
лар давомида шаклланиб келган юқори даражадаги маданий замин 
бўлмаганда, илк феодализм даврида, яъни IX-XII асрларда бутун 
Ўрта Осиѐ, шу жумладан, Ўзбекистонда фан ва маданият гуркираб 
ўсиб, жаҳонга Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад 
ибн Мусо Хоразмий, Абу Наср Форобий каби фаннинг кўп 
соҳаларини мукаммал эгаллаган улуғвор сиймоларни етказиб бери-
ши мумкин эмас эди”
1

Ана шу маънода ўзбек халқи маданий меросини ўрганишга ҳам 
эҳтиѐж катта. Шу эҳтиѐж моҳиятини чуқур англамоқ учун аввало ма-
даний мерос ва умуман, мерос тушунчасини таҳлил қилиш 
зарурияти юзага келади. 
Мазкур соҳа мутахассисларидан F.Fафуров, Н.Ҳакимов, 
Б.Алиевлар «Маданият ва жамият» номли рисоласида ворисийлик 
ва мерос тушунчасига қуйидагича таъриф берганлар. «Тарихий во-
рислик деб, ўтмиш, ҳозирги ва келгуси ҳодисалар ва нарсаларнинг 
зарурий боғлиқлигини ифода этувчи умумфалсафий тушунчага ай-
тамиз.

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish