Ўз-ўзига ишонч ҳосил қилиш ва омма олдида сўзлаш санъати



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/24
Sana25.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#311454
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
Notiqlik sanati - Deyl Karnegi 51659

Қисқа хулосалар
1. Курснинг минглаб тингловчилари мазкур китоб муаллифига мактуб ѐзиб, 
нима учун нотиқлик санъатини ўрганмоқчилиги ва қандай натижага 
эришмоқчи эканлигини баѐн этган эди. Уларнинг деярли барчасида битта 
асосий сабаб бор, у қуйидагича: бу инсонларнинг бари кўпчилик олдида 
www.kitob.uz - Respublika bolalar kutubxonasi


саросимага тушмай, ўйлашни ўрганиш ва ҳар қандай тингловчилар ҳузурида 
ишонч билан ўзини эркин тутган ҳолда сўзлашни ўрганишни истайди.
2. Бундай қобилиятни эгаллаш кўпчилик учун асло қийин эмас. Бу алоҳида 
машҳур шахсларга ато этилганидек қобилият ҳам эмас. Покер ўйнаш 
малакасини ўзлаштиришдай гап: ҳар қандай эркак, исталган аѐл, яъни ҳар 
қандай киши ўзидаги яширин қобилиятларни ривожлантириб, юзага чи-
қариши мумкин, бунинг учун уларда етарли даражада кучли хоҳиш-истак 
бўлса кифоя.
3. Кўпгина тажрибали нотиқлар алоҳида кишилар билан суҳбатлашганга 
нисбатан омма олдида, тингловчилар ҳузурида яхшироқ ўйлаб, яхшироқ 
сўзлайдилар. Кўп сонли тингловчилар уларга илҳом бағишлаш омили бўлиб 
хизмат қилади. Агар ушбу китобда келтирилган маслаҳатларга тўғри амал 
қилсангиз, вақти-соати келиб, сиз ҳам айнан шундай қобилиятга эга бўласиз 
ва бўлажак жамоадан иборат тингловчилар ҳузурида қониқиш билан ўйлай 
оласиз.
4. Менинг хатоим фақат ўзимга хос, деб асло ўйламанг. Аксарият машҳур 
нотиқлар фаолиятининг бошида уятчанликдан азият чекканлар ва кўпчилик 
олдида қўрқувдан карахт ҳолга тушганлар. Бундай ҳолат Брайан, Жан Жо-
рес, Ллойд Жорж, Чарльз Стюарт Парнелл, Жон Брайт, Дизраэли, Шеридан 
ва бошқа-бошқа жуда кўпчилик билан рўй берган. 
5. Сиз қачон сўзга чиқишингиздан қатъи назар, ҳамиша бу саросималикни 
нутқингиз бошида ҳис этасиз, гапира бошлаганингиздан сўнг бир неча сония 
ўтгач, у тўлиқ равишда ғойиб бўлади.
6. Бу китобдан кўпроқ наф олиш ва тезроқ натижага эришмоқ учун 
қуйидаги тўрт қоидага риоя қилмоқ керак:
а) Мақсадга эришиш учун дадил ва қатъий интилиш билан нутқни бошланг. 
Ўқитиш учун ўртага қўйилган барча хатти-ҳаракатлар туфайли вужудга 
келадиган манфаатлар ҳақида ўйланг. Ўзингизда кўтаринкиликни пайдо 
қилинг. Бу сизга молиявий ва ижтимоий муносабатларни таъминлаш ҳамда 
раҳбар лавозимларини эгаллашингизга нисбатан бўлган таъсирни оширишга 
хизмат қилиши мумкинлигини эсдан чиқарманг. Эсингизда бўлсин, сизнинг 
мақсад сари интилишга сарфлаган кучингиз муваффақиятларни қанчалик 
тез қўлга киритишингизга боғлиқ бўлади.
б) Сўзга чиқишга тайѐрланинг. Сиз нима ҳақида гапирмоқчи бўлганингизни 
яхши билмасангиз, ўзингизни, албатта, қатъиятсиз ҳис этасиз.
в) Ўзингизга нисбатан ишонч, қатъиятликни намоѐн этинг. "Ўзингизни 
довюрак ҳис этмоқ учун, 
— 
деб тавсия қилади профессор Уильям Жеймс, — 
худди шундай ҳаракат қилинг. Ҳақиқатан ҳам ўзингизни дадилман деб 
ҳисобланг, шу мақсад йўлида бутун иродангизни ишга солинг ва қўрқув 
хуружи ҳам, эҳтимол, мардлик шижоати билан алмашинади". Тедди 
Рузвельтнинг иқрор бўлишича, у айнан ана шундай усул билан айиқни ғажиб 
ташлашдан тортиб, асов отлару каллакесарлардан қаттиқ қўрқувни 
www.kitob.uz - Respublika bolalar kutubxonasi


енгишга муваффақ бўлган, сиз ҳам тингловчилар қаршисида рўй берадиган 
қўрқувингизни ана шу руҳий усул билан бартараф этишингиз мумкин.
г) Амалда қўлланг. Бу мақсадга эришишнинг энг муҳим йўли. Қўрқув 
ишончсизлик оқибати ҳисобланади, ишончсизлик эса сиз нимага қобилиятли 
бўлсангиз, ана шуни билмасликдан келиб чиқади, бу билмаслик эса 
тажрибанинг етишмаслигидан иборат. Шу сабабли ўзингизда муваффа-
қиятли тажриба захирасини тайѐрланг, ана шунда ваҳималарингиз ғойиб 
бўлади. 
Иккинчи бўлим

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish