ЁЛҒОНЛАР ШАҲРИ
қўйиб, ресторан ичини кўздан кечирди.
Ҳар турли хўрандалар бор эди бу ерда. Бирин-кетин
кириб келадиган соқолли ишчилар ва офис хизматчила
-
ри столга эгилиб, тез-тез овқатланишяпти. Дазмолланган
кўйлак кийган эски мижозлар столлар орасидан ўтиб
боряпти. Улар неча йиллардан бери нонушта учун шу ерга
келади. Эгнига камзул ва оёғига жунпайпоқ кийган, кўз
-
лари чақноқ сайёҳлар эса Элбурс тоғидан тушгач тамад
-
ди қилишга кириб, таёқ ва рюкзагини столга суяб қўйган.
Улар тонгги сайрдан сўнг ҳар бир луқмадан лаззатланиб,
қуёшнинг иссиқ тафтида ҳаваскорлар билан тўлган сўқ
-
моқларни босиб ўтганидан мамнун кайфиятда шошилмай
қорин тўқлашарди.
Ўртадаги манзара эса Дариушда ҳам хавотир, ҳам жир
-
каниш ҳиссини уйғотди. Бир гуруҳ ўсмир ва ўспиринлар
стулларга чўкиб, бир-бирининг елкасига бошини қўйиб,
оёқларини узатиб ўтирган эди. Кўзойнаклари бошига қўн
-
дирилган. Улар қиқирлашиб, бир-бирига кўзини сузар, ке
-
чаги тун қандай ўтгани ҳақида пичирлашар эди. Пардози
оққан, кичиккина рўмолчага қистирилган сочлари терла
-
ган пешонасига тушиб турган ҳолатда ҳам қизлар ниҳоят
-
да гўзал эди. Пластик жарроҳлик орқали кичрайтирилган
бурни нотабиий кўринса-да, улар барибир гўзал эди. Улар
қалин лабларини чўччайтириб, тушунарсиз сўзларни ай
-
тишар, кулганида бошларини орқага ташлаб, сийналари
-
ни олдинга чиқарар, қуёшда тобланган нозик қўлларини
кўз-кўз қиларди. Уларнинг кулгиси хонани тўлдирди, кўз
қорачиқлари “экстаза”дан кенгайиб кетганди. Аёллар
-
га қоматини яшириш учун ислом томонидан буюрилган
ёпинчиқ – мантиянинг остидан кўриниб турган оқшом ли
-
босига ўрнашиб қолган ароқ ҳиди ҳамма ёққа тарқаб кет
-
ди. Улар катта идишда бош оғриғини қолдирувчи севимли
егуликлари – мия шўрва ичишди. Бу ҳали танадан чиқиб
кетмаган гиёҳванд модда ва алкоголь қолдиқларини эри
-
тиб юборади.
27
ДАРИУШ
Дариуш қизларга шу қадар тикилиб ўтирганидан ше
-
риги ресторанга кириб келганини сезмай ҳам қолди.
– Салом, биродар. Уйингга хуш келибсан.
Атрофдагиларга анқайиб қараб ўтирганидан Дариуш
-
ни одамлар орасидан таниб олиш осон кечди. Аввалдан
келишилганидек, бир даста калит ва қизил “Marlboro” та
-
маки қутисини столга қўйиб ўтиришига ҳожат қолмади.
Дариуш хижолат тортди. У ҳушёр ўтириши керак эди.
– Хавотир олма. Ватани таназзулга учраётган бир
вақтда бу болалар ўзини ҳайвондек тутаётгани ҳаммани
ҳайратда қолдиради. Демак, сен барчамизни асраш учун
келдинг, шундайми? – У мийиғида кулди ва овозини па
-
сайтириб деди: – Миссиянгдан хабарим бор. Жаҳонгир
менга қисқача тушунтирди. Мени Киан деб чақирасан.
Нима қилиш кераклигини биласан.
Икковлон жимгина овқатланди. Ҳисоб келишини ку
-
тиб ўтирмай Киан столга бир даста пул ташлади-да ресто
-
рандан чиқиб кетди. Дариуш унга эргашди ва улар Вали
Аср бўйлаб шимолга, Тажриш майдонига олиб чиқадиган
муюлишга қараб борди. Фирдавс боғидаги эски сарой
боғлари ёнидан ўтаётганда уларнинг тўпиғини майин ша
-
бада силаб ўтди. Вали Асрда баҳор нафаси сезила бошла
-
ганди: дарахтлар куртак чиқарган, янги барглар ёпишқоқ
шира ҳиди билан қоплаган, жанубдан келтирилган хом
бодомлар, энди сарғая бошлаган олхўрилар, ўрик ва ан
-
жирлар уюми, боғлам-боғлам тархун ва ялпизлар дўкон
расталарида пайдо бўла бошлаганди.
Улар чапга бурилиб, эски Шемиран маҳалласи кўча
-
ларига, у ердан қовурилаётган пиёз ҳиди анқиб турган
кулранг кўпқаватли турар жой биносига кирди. Олтинчи
қават. Айвондан юзлаб баланд бинолар тоғ соясида қурил
-
ган ўйинчоқ уйга ўхшаб кўринарди. Чўққилардаги қор
-
нинг эса ҳали ҳам эриш нияти йўқ эди.
– Хонадон тоза. Қурт-қумурсқалар йўқ. Кеча ўзим тек
-
ширдим.
28
Do'stlaringiz bilan baham: |