O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FALSAFA
1/5/1 2021
- 176 -
вақтгача Амир Темур сиймосининг ижобий томонларини
очувчи фикрлар кўзга ташланмади. Олим ўз асарида Амир
Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва ролини
тўғри кўрсатиб, унинг шахсига объектив ёндашди [2].
Соҳибқирон Амир Темур шахси, маънавияти,
ахлоқи билан боғлиқ назарий масалаларни илмий
ўрганиш, айниқса, “Темур тузуклари”ни доктрина,
ҳикматнома,
панднома
сифатида
талқин
этиб,
тузукларнинг инсон маънавий ҳаётидаги аҳамияти ва
жамият тараққиётидаги ижтимоий заруриятини асослаш
муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, янги ижтимоий
муносабатлар шаклланаётган даврда шахс, миллат ва
жамиятнинг ахлоқий идеали ҳақида табиийки, аниқ
тасаввур, аниқ мақсад ва аниқ хулосага келиш қийин.
Бизнингча, бу жараён аввало, тафаккури қўрқув,
эътиқодсизлик, журьатсизлик каби иллатлардан холи
бўлган, ватанпарварлик, садоқат, ташаббускорлик каби
туйғулари мустаҳкам бўлган инсонни шакллантириш ва
тарбиялашни тақазо этади.
Бугунги
глобаллашув
даврининг
долзарб
муаммолари инсониятнинг ўтмишдаги тажрибасини
чуқурроқ тушунишни тақазо этади. Жумладан, ўзбек
халқининг кўп асрлик тарихи ҳам ана шундай тажриба
манбаи бўлиб, бу жараён биринчидан, халқимиз
хусусиятларига
ва
ўз
миллий
қадриятларимизга
асосланишни;
иккинчидан,
тараққий
топган
давлатларнинг
тажрибаларига
ва
умумбашарий
ақидаларга
таянишни
ахлоқий
талаб
сифатида
белгилайди. Шу маънода, Амир Темурнинг қайси
фазилатлари биз учун керак, зарур ва шарт эканлигини
илмий асослаш ғоятда муҳим. Бу борада “Темур
тузуклари”даги “Салтанатимнинг у четидан бу четигача
бирор болакай бошида бир лаган тилла кўтариб ўтадиган
бўлса, бир донасига ҳам зарар етмайдиган тартиб-интизом
ўрнатдим” [3] - деган таъкид ҳозирги даврдаги
давлатлараро
интеграциялашув
жараёнлари
учун
ижтимоий-маънавий маюбуриятнинг барча воситаларини
оқлашга хизмат қилади. Айниқса, халқаро миқёсда
адолатли тарзда яратмоқчи бўлган интеграция макони
ҳақида Амир Темур бундан 600 йил бурун бош қотирган
ва шу йўлда сиёсат юритган.
Соҳибқироннинг бевосита раҳнамолигида бунёд
этилган Бибихоним жоме масжиди, Гўри Амир ва Аҳмад
Яссавий, Занги ота мақбаралари, Оқсарой ва Шоҳи
Зиндадаги меъморий мўъжизалар, Боғи Чинор, Боғи
Дилкушо, Боғи Беҳишт, Боғи Баланд сингари ўнлаб гўзал
сарой-боғлар ва бошқа иншоотлар шулар жумласига
киради. Бу борада тарихчи Шарафиддин Али Яздийнинг
“Амир Темур "Ободончиликка ярайдиган бирон қарич
ернинг ҳам зое бўлишини раво кўрмасди” [4]- деган
эътирофи фикримизни исботлайди.
Соҳибқирон Амир Темурни ”Илм ва маърифат
ҳомийси” сифатидаги фазилати бугунги кунда давлат
бошқарувчи, халқ фаровонлиги, мамлакат тараққиёти ва
жамият ривожи учун зарур фазилат ҳисобланади. Чунки,
Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айланиши фақат
жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновацияга кўп
жиҳатдан боғлиқ. Бу борада Шарқ донишмандларининг
“Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта
мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу
билимсизликдир!” деган ҳикматига таяниб, Ўзбекистон
Президенти Шавкат Мирзиёев“Айнан халқ армонини
рўёбга чиқаришга бўлган интилиш Амир Темур ибн
Тарағай
Баҳодир
даврида
нафақат
мамлакат
мустақиллигини таъминлаш, балки қудратли давлат барпо
этиш, иқдисодиёт, маданият, санъат ва илм-фан
соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилди.”[5] - деган
ғояни илгари сурди.
Do'stlaringiz bilan baham: