130-модда. Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш,
реклама қилиш, намойиш этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида
тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек
порнографик маҳсулотни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан
оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон
ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун
маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса —
(130-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25
декабрдаги ЎРҚ-658-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 26.12.2020 й., 03/20/658/1670-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 8-бўлимининг йигирма бешинчи хатбошиси («Атамаларнинг
ҳуқуқий маъноси»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача
миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(130-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
189-моддаси.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,
—
Олдинги таҳрирга қаранг.
уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки
бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш
билан жазоланади.
(130-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29
мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни
тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тарқатиш, реклама қилиш,
намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг
ижрочиси сифатида жалб қилиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(130-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10
августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
(130-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-324-сон Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 166-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |