248 -модда. Учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан
фойдаланиш тартибини бузиш
Учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш, улардан фойдаланиш ёки уларни
бошқа шахсларга бериш тартибини бузиш, шунингдек улардан бошқа мақсадларда
фойдаланиш, —
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса;
г) баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар одам ўлишига сабаб бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) одамлар ўлимига;
б) ҳалокатга;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(248 -модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 майдаги ЎРҚ-534-сонли Қонунига
асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2019 й.,
03/19/534/3046-сон — 2019 йил 4 ноябрдан кучга киради)
249-модда. Ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш
Ўқотар қурол ёки унга мўлжалланган ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш
одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(249-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-
сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й.,
03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 14 августдаги 179-
сонли буйруғи билан тасдиқланган «Муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва
унинг ўқ-дориларини, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари
ихтиёрига топшириш Қоидалари», Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари
вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 29 июндаги 15 ва 9-сонли қарори билан
тасдиқланган «Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни сақлаш, ташиш
бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома»,
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 10 июлдаги 118-сонли буғруғи билан
тасдиқланган «Идоравий ва спорт уқотар қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари сақланадиган
хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ҳамда қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш
сигнализацияси воситалари билан жиҳозланишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом»,
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 30 июндаги 105-сонли буйруғи билан
тасдиқланган «Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоблари ҳамда
уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган Ягона талаблар».
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996
йил 27 февралдаги 3-сонли «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар
бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 4 ва 11-бандлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |