Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

222-модда. Қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш


Қамоқда сақланаётган ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони
ўтаётган шахснинг қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиши —
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(222-модданинг номи ва биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12
декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-
модда)
Қочиш:
а) баданга енгил ёки ўртача оғир шикаст етказган ҳолда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
223-модда. Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон
Республикасига кириш
Белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига
кириш ёхуд чегарадан ўтиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача
миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш
йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(223-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси тўғрисида»ги Қонуннинг 10, 12,
15-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон
қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби
тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан
тасдиқланган «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон
Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўша ҳаракатлар:
а) чегарани ёриб ўтиш йўли билан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
г) чет элга чиқиши учун махсус келишув талаб қилинадиган мансабдор шахс
томонидан;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сонли
қарори билан тасдиқланган «Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон
Республикаси Президенти билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг»
рўйхати, «Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг»
рўйхати, «Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси
Президенти девони тегишли хизматлари билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор
шахсларнинг» рўйхати.
д) Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи белгиланган тартибда чекланган
шахс томонидан содир этилган бўлса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон
қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби
тўғрисидаги низомнинг 3-боби.
(223-модда иккинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29
декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)


беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган сиёсий
бошпана ҳуқуқидан фойдаланиш учун кириш ҳужжатларини тегишли даражада
расмийлаштирмасдан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари ва
фуқаролиги бўлмаган шахслар жавобгарликдан озод қилинадилар.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011
йил 25 ноябрдаги 9-сонли «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш
тартибини бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 6 сентябрдаги 18-сонли «Божхона тўғрисидаги
қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 6-
бандининг иккинчи хатбошиси, 12-бандининг биринчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(224-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-579-сонли Қонунига
асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2019 й.,
03/19/579/3994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish