Збекистон республикасининг жиноят кодекси



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

211-модда. Пора бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор
шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин
бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки
бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи
орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, —
(211-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20
августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда
жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади.
(211-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Пора бериш:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 ёки 212-
моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пора бериш:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
(211-модданинг учинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20
августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу
шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз
ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол
ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999
йил 24 сентябрдаги 19-сонли «Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта
қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд
амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 10-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги
қарори 22-бандининг иккинчи хатбошиси ва 23-банди.
(211-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish