210-модда. Пора олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат
мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян
ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки
бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини
била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши, —
(210-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20
августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда
жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача
озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(210-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Пора олиш:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 211 ёки 212-
моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) тамагирлик йўли билан;
г) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир
этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(210-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29
августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пора олиш:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
(210-модданинг учинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20
августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999
йил 24 сентябрдаги 19-сонли «Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт
соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги
қарори 8-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017
йил 11 октябрдаги 35-сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги
қарорининг 22-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 08-
сонли «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун
жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 11-
бандининг тўртинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 15
мартдаги 9-сонли «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар
бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 8-бандининг биринчи хатбошиси.
(210-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29
августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |