439
Турли таркибли биомассадан газсимон, суюқ ва қаттиқ ёқилғи
олишнинг
термикимёвий технологияси қуйидаги жараёнлардан иборат: тўғридан-тўғри ёқиш,
пиролиз, газификация, синтез [2].
Пиролиз ўсимлик биомассасидан энергетик фойдаланишнинг термокимёвий
замонавий технологияси ҳисобланиб, у ҳар қандай углеводородли хом ашёдан қаттиқ, суюқ
ва газсимон муқобил ёқилғи олишнинг энг самарали, экологик тоза ва хавфсиз бўлган
универсал усули ҳисобланади. Бундай термокимёвий жараённи
амалга оширишдаги
энергетик харажатлар, олинадиган энергетик маҳсулотни 20-30% дан ошмайди [60].
Кейинги йилларда хорижда пиролиз технологияси катта суратларда ривожланиб,
300-550
0
С ҳароратда қуруқ модда массасидан 70-80% суюқ ёқилғи олишга эришилди. Бу
йўналишдаги тадқиқотлар ички ёнув дивигателлари учун суюқ ёқилғи олиш даражасига
қадар етмоқда. Ўсимлик биомассасини пиролиз қилиш орқали
олинадиган нефть
маҳсулотларининг физик-кимёвий хоссалари табиий нефть маҳсулотларидан сезиларли
даражада фарқ қилиб, мураккаб техник муносабатларни келтириб чиқаради. Бионефтнинг
дизел ёқилғига нисбатан камчиликлари уларнинг юқори қовушқоқлиги, иссиқлик бериш
қобилиятининг пастлиги, таркибида сув ва кислород миқдорининг юқорилиги билан
ҳарактерланади. Бу суюқ энергетик маҳсулот (бионефть) бошқа углеводородли
бирикмалардан ташкил топган бўлсада, лекин нефть маҳсулотларига нисбатан бир қатор
устунликка эга, яъни таркибида олтингугурт миқдори
мавжуд эмас, азот миқдори эса
нефтга нисбатан анча паст. Немис кимёгарлари Фишер ва Тропи томонидан
углеводородларни синтез технологияси ишлаб чиқилган [3, 4].
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва биомассадан биоэтанол олиш бўйича ҳам бир
қанча тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Этанол асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан
олинади, аксарият ҳолатларда ғалла, маккажўхори ва жавдардан олинган крахмалдан ишлаб
чиқарилади. Этанол гўнгдан ташқари, саноат чиқиндиларидан, яъни озиқ-овқат
маҳсулотлари ва ичимликлардан ҳам олиниши мумкин.
Алоҳида қайд этиш лозимки, қуввати 95% бўлган тоза этанолдан мотор ёқилғи
сифатида фойдаланилади, асосан бензинни этанол билан аралашмасидан, таркиби 5-10%
дан 85-95% этанол бўлган ҳолатдаги аралашмасидан кенг фойдаланилади. Бугунги кунда
этанол таркибли бензинлардан асосан экологик муаммоларни ҳал қилиш мақсадида кенг
фойдаланиб, Е85 ёқилғиси атмосферага ташланаётган зарарли газлар миқдорини
камайтириб, парник эффектини 37% пасайтиради (Е10 эса фақат 4%).
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: