44
3. Лазутин Н.В., Матвеев Ю.В. Выбор исходных теплоаэродинамических
параметров дымовых газов при проектировании дымовых труб ТЭС –
важное условие
безопасной и надежной эксплуатации дымовых труб. - Энергосбережение и
водоподготовка. 2016№ 1 (99). сс.25-29.
4. Патент № IAP 06421, Конденсационная котельная установка. Авторы:
Нормуминов Ж.А. и др. Приоритет от 27.01.2021.
5. Семенюк Л.Г. Получение конденсата при глубоком охлаждении продуктов
сгорания. - Промышленная энергетика. 1987. № 8. сс. 47-50.
6. Normuminov, J., Anarbaev, A., Xurramov, B. Utilizers of the condensing heat in the
boiler`s unit at heat power station of Uzbekistan. - E3S Web of Conferences, 2020, 216, 01123.
7. Normuminov J.A. Efficiency of Application the Condensing
Heat Utilizers in the
Existing Boiler's Unit in Heat Power Station. – IJARSET, Vol. 5, Issue 11, 2018. 3619 – 3624.
КОНТАКТСИЗ ИШГА ТУШИРИШ ҚУРИЛМАЛАРИ.
1
Бобожанов М.Қ.,
2
Файзиев М.М.,
2
Мустаев Р.А.,
2
Очилов Ю.О.,
2
Бабаев О. Э.
1
Тошкент давлат техника университети.
2
Қарши муҳандислик - иқтисодиёт институти.
В данной статье описана схема для пуска электрических цепей с использованиеем
безконтактных устройств. Для пуска, торможения и реверса неоднократно
переключаемых электромоторов применяются магнитные пускатели и контакторы.
Применение этих устройств имеет ряд недостатков. Высокое сопротивление контактов,
при нгареве контактов наблюдается приваривание друг к другу, сильный шум при пуске.
Предложенные нами тиристорная бесконтактная коммутационная устройства
устраняет эти недостатки. Современный подход к соединение электрическим схемам для
включения трёхфазного асинхронного мотора и используя этой схемой выполнит метод
реверсирования. В основном электрическим схемам использовань микроконтролеры и
тирисоторов. На основу программ специально написанных в памяти микроконтроллёра и
четко режимном положение открывают и закрывают электрода тиристоров. Т1, Т2, Т3,
Т4, Т5, Т6 тиристоры выполняют работы для пуска асинхронного мотора, а Т3, Т4, Т7,
Т8, Т9, Т10 тиристоры выполняют задания метод реверсирования. До этого момента
применяемого в схеме бесконтактных устройств, и его управляюшей орган выполнено
сопротивления, индуктивная катушка, конденсатор и оптрон. Предлогаемые нами
уникальная схема управляющей орган выполняют микроконтроллёр.
Ҳозирги вақтда ўзгарувчан токда ишловчи, бошқарилмайдиган электр моторларини
ишга тушириш ва тормозлашда ярим ўтказгичли элементлар асосида тайёрланган (тиристор
ва симистор) қурилмаларидан ва ҳар хил шу элементлар асосидаги
гибрид модуллардан
фойдаланилмоқда. Улардан фойдаланиш асинхрон электр моторларининг статор
занжирларининг одатий контактли коммутациясидан бир қатор юритма қурилмаларда
контактсиз ўтишнинг барқарор тенденциясини кўрсатади [1].
Саноат корхоналарида, қишлоқ хўжалигида, сув хўжалигида, кўплаб маиший ва
хизмат кўрсатиш соҳаларида асинхрон моторлардан фойдаланилади. Шу жумладан шаҳар
ҳудудида қуриладиган кўп қаватли (7 ва ундан юқори) уйларда лифтлардан
фойдаланилмоқда. Лифтларда асосий электр юритма сифатида
асинхрон моторлардан
фойдаланилади. Лифт электр моторлари кун давомида жуда кўп коммутация жараёнида
бўлади. Электромагнит асосда ишга туширувчи коммутацион аппаратларда ишга тушиш ва
узилиш вақтида ҳамда узоқ вақт ишлатилиши давомида титрашидан маълум шовқин пайдо
бўлади. Контактсиз коммутациялаш қурилмаларини лифт электр моторларини узиб улашда
қўллаш юқори самарали ва экологик жиҳатдан фойдали ҳисобланади,яъни лифтни ишга
тушиши вақтидаги шовқин йўқолади. Токли занжирларни коммутациялашда автоматик
(магнитли ишга туширгичлар, контакторлар релелар) ҳамда рубильник,
пакетли
45
ўчиргичлар, алмашлаб улагичлардан фойдаланилади. Бу қурилмаларнинг кўпчилигида
электромагнитли ғалтак асосий таркибий қисм бўлганлиги ҳамда ишга тушириш, иш
режимларида маълум бир миқдорда электр энергияни истеъмол қилади. Кўп марта
коммутациялашни талаб этадиган электр занжирларида қўлланилганда қуйидаги
носозликлар кузатилади.
1. Контактли уланишда қаршиликнинг юқорилиги.
2. Контактларни қизиши ва бир бирига ёпишиб қолиши.
3. Коммутация вақтида чақнаш содир бўлиши.
4. Коммутация вақтида шовқин ҳосил бўлиши.
Юқоридаги камчиликлар ва носозликларни бартараф қилиш мақсадида контактсиз
коммутациялаш қурилмаларини ишлаб чиқиш ва саноатда қўллаш муҳим вазифа
ҳисобланади.
Электр занжирларини коммутациялаш, автоматик бошқариш,
истеъмолчиларни
ҳимоялаш мақсадида микроконтроллерлардан фойдаланилади. Содда ва ишончли
коммутация қурилмасини ишлаб чиқишда микроконтроллердан фойдаланиш анча қулай
[2]. Юқоридаги камчилик ва вазифаларни инобатга олиб асинхрон моторларни ишга
тушириш ва реверслаш учун контактсиз ишга тушириш схемаси ишлаб чиқилди. Қуйидаги
схемада уч фазали асинхрон моторларни коммутациялаш схемаси келтирилган (1-расм). Бу
схема асинхрон моторни тармоққа контактсиз улаш, узиш, ҳамда реверслаш имконини
беради. Асинхрон моторлар бажарадиган вазифасига қараб реверслаш амалини талаб этиши
мумкин. Бу амал кўпинча
шамоллатиш тизимлари, юк кўтариш механизмари, лифтлар
ҳамда саноат корхонасининг маълум бир технологик жараёнини бажариш учун
қўлланилади. Лифтларда қаватлар сонига боғлиқ равишда асинхрон мотор реверслаш
амалини жуда кўп марта такрорлайди.
Схемада Л1, Л2, Л3 тармоқ кучланиши бўлиб электр моторлари ишга тушиш вақтида
Т1, Т2, Т3, Т4, Т5, Т6 тиристорларга бир вақтда ишга тушириш сигнали берилади.
Реверслаш вақтида эса Т7, Т8, Т3, Т4, Т9, Т10 тиристорларга
ишга тушириш сигнали
берилади. Бу ишга тушириш сигналлари аввалдан микроконтроллер хотирасига маълум
дастурлаш тилида ёзилган дастур асосида берилади. Ишга тушириш учун дастлаб Т1, Т2,
Т3, Т4, Т5, Т6 тиристорлар очилади ва тармоқ кучланиши орқали асинхрон мотор таъминот
олади. Бунда тармоқ кучланишини тўлиқ даври билан таъминлайди. Тиристорли ишга
тушириш схемаларини асосий 4 хил туридан жуда кўп фойдаланилади (2-расм) [3, 4].
Do'stlaringiz bilan baham: