Узбекистан академия наук республики узбекистан



Download 15,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/391
Sana25.02.2022
Hajmi15,51 Mb.
#302962
TuriСборник
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   391
Bog'liq
Сборник трудов МК-2021-Карши

 
 


337 
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚУРИТИШДА ҚУЁШ 
ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ 
 
Рўзикулов Ғ.Ю., Ибрагимов У.Х., Исматова М.А. 
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 
 
В данной статье представлен анализ научно-исследовательских работ в области 
использования солнечной энергии при сушке сельскохозяйственных продуктов и 
результаты предварительных исследований, проведенных в натурных солнечной 
холодильно-сушильной камере. 
Қишлоқ хўжалиги мамлакат аҳолиси жамиятининг нормал ҳаёт фаолияти учун зарур 
бўлган турли хил маҳсулотлар билан таъминлайдиган энг муҳим тармоқдир. Қишлоқ 
хўжалиги ҳам тайёр маҳсулотни ҳам қайта ишлашни талаб қиладиган маҳсулотни ишлаб 
чиқаради. Бундай маҳсулот озиқ – овқат саноатидан кимё саноатигача бўлган турли 
соҳаларда қўлланилади [1]. 
Ривожланган мамлакатларнинг кўпчилигида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (ҚХМ) 
ишлаб чиқарувчиларини қўллаб – қувватлаш қишлоқ хўжалиги сиёсатининг устувор 
йўналиши ҳисобланади. Маълумки ҚХМ – қишлоқ хўжалиги саноати, яъни чорвачилик, 
балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик, сабзавотчилик, полизчилик ва боғдорчилик 
томонидан маълум вақт ичида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг умумий миқдори 
ҳисобланади [2]. 
ҚХМ йилнинг муайян мавсумида етиштирилади, шу сабабли аҳолини озиқ-овқат 
маҳсулотлари билан йил бўйи таъминлаб туриш учун хўжаликларда ҚҲМ ни қуритиш ва 
сақлаш ишларига алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки ҚХМ ни қуритиш ва узоқ вақт 
сақлашни ташкил қилмаган ҳолда аҳолини йил бўйи турли маҳсулотлар билан таъминлаш 
масаласини ҳал қилиб бўлмайди.
Бу борада республикамизда мева-сабзавотчилик, 
полизчилик ва узумчиликни ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга 
оширилмоқда, уларни қуритиш ва сақлашда жараёнларни такомиллаштириш ва янги 
технологияларни яратиш масалаларига етарлича эътибор қаратилмоқда. Бунга сабаб ҚХМ 
ни қуритиш ва сақлаш жараёнида энергия кўп истеъмол қилиниши ҳисобланади. Ҳозирги 
кунда ҚХМ ни қуритиш ва узоқ муддат сақлашда энергия ва ресурс тежамкор қуритиш ва 
совитиш тизимларидан фойдаланиш қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти олдида турган муҳим 
масалалардан биридир [3]. 
ҚХМ ни қуритиш – маҳсулот таркибидаги сувни буғлантириш йўли билан 
маҳсулотни сувсизлантириш жараёнидир. ҚХМ ни қуритиш ва коллоид капилляр – ғовак 
жисмларда иссиқлик ва намлик алмашинуви асослари П.С. Коссович, А.Б. Лебедов, В.Г. 
Горягин, М.В. Кирпичев, А.Б. Лыков, Д.Н. Мухиддинов каби олимлар томонидан 
яратилган. ҚХМ ни қуритиш икки хил йўл билан олиб борилади, яъни табиий - 
маҳсулотларни очиқ ҳавода қуёш нури остида сувсизлантириш ва сунъий – махсус саноат 
қуритгичлари ва қуёш қуритгич қурилмаларида ҚХМ ни қуритиш. 
ҚХМ ни табиий усулда қуритиш қадим замонлардан буён қўлланилиб келаётган 
классик усул ҳисобланади. Энг кўп қуритиладиган маҳсулотлар қаторига олма, ўрик, узум, 
помидор, болғор қалампири, бақлажон, қовун, пиёз ва ҳоказолар киради [4, 5]. 
Қуритишнинг ушбу анъанавий усули бошқа қуритгич мосламалари билан таққосланганда 
бир нечта камчиликларга эга [6, 7]. Уларда маҳсулотлар бактериялар билан зарарланади, 
ҳароратнинг пастлиги ва намликни юқорилиги ҳисобига қуритиш тезлиги анча паст [8, 9, 
10]. Бундан ташқари тун вақтида маҳсулотни совуқ ҳаво билан тўқнашуви натижасида 
маҳсулотни қайта намланиши содир бўлади [11]. 
Ҳозирги кунда ҚХМ ни қуритишда асосан конвектив қуритгичлар кенг қўлланилади 
ва бундай қурилмаларда маҳсулотларни қуритиш энергия кўп истеъмол қилинадиган 
жараён ҳисобланади [12, 13]. 


338 
Анъанавий конвектив қуритгичлар учун зарур иссиқлик асосан кўмир, ёғоч ёки 
бирламчи манбаларни ёқиш йўли билан ҳосил қилинади. Ушбу қуритгич катта миқдорда 
энергия сарфини талаб қилади, кўп миқдорда тутун газлари ҳосил бўлади ва атроф – муҳит 
ифлосланади. Шунингдек кўмир ёки ёғоч ёқиладиган печ қуритиш жараёнининг барча 
даврида яхши назорат қилиниши керак, чунки кичик хатолик ҳам маҳсулот сифатига 
жиддий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари қуритгичнинг ичида бир маромда 
қиздирилмаслик муаммоси ҳам мавжуд бўлиб, қуритиш жараёнида маҳсулотни ўрнини 
алмаштириш талаб этилади, бу эса қўшимча вақт ва энергия сарфини талаб этади [14]. 
Ривожланган мамлакатларда қуритиш жараёнида энергия истеъмоли умумий истемол 
қилинган энергиянинг 15...18% ини ташкил этади [5]. Масалан, ҳаво электр энергияси 
ёрдамида қиздириладиган конвектив қуритгичларда чиқариб юборилган ҳар бир килограм 
намлик учун электр энергиясининг сарфи 1,3…1,9 кВт

соатни, терморадияцион 
қуритгичларда эса 1,4…2,2 кВт

соатгача, юқори частотали қуритгичларда 1,8…3,5 
кВт

соатни ташкил этади [12]. 
Мева ва сабзавотларни қуритишда донадор маҳсулотларни қуритишга қараганда 
энергия сарфи янада юқори. Агар донадор маҳсулотни қуритишда маҳсулот намлигини 
ўртача 30% дан 15% гача камайтириш керак бўлса (2 марта), мева ва сабзавотларни 
қуритиш учун бу кўрсатгични ўртача 85% дан 15% гача камайтириш керак (5,66 марта). 
Барча мавжуд конвектив қуритгичлар катта энергия сарфига эга бўлиб, уларни иссиқлик 
энергиясининг солиштирма сарфи бўйича қуйидагича жойлаштириш мумкин: шахтали 
қуритгичлар (300 дан 800 МЖ/т), барабанли қуритгичлар (350 дан 400 МЖ/т), 
рециркуляцияли қуритгичлар (300 дан 350 МЖ/т) ва конвейрли қуритгичлар (250 дан 300 
МЖ/т) [15]. Юқорида келтирилган қурилмалардаги энергия ва ресурс тежаш муаммоларини 
қайта тикланувчи энергия манбаларидан (қуёш энергиясидан) фойдаланиб ҳал этиш 
мумкин. Шунингдек қуритиш жараёнининг интенсивлигини ошириш учун қуритиш 
агентининг ҳароратини ошириш ҳисобига қуритиш потенциалини ошириш зарур, буни 
бевосита қуёш энергиясидан фойдаланиб амалга ошириш мумкин. 
Ўзбекистон Республикасини географик жойлашуви жуда қулай бўлиб, 
углеводородли ва қуёшли энергетик манбаларга жуда бой. Ҳозирги кунда Ўзбекистон 
ёқилғи-энергетик ресурслари тузилмасида нефть ва газнинг улуши (97 фоиз) салмоқли 
ҳисобланади, кўмир – 2,3 фоиз, гидроэнергетика - 0,7 фоиз, бу электр энергияси ишлаб 
чиқришнинг муқобил турларини ривожлантириш зарурлигини англатади. Ўзбекистонда 
қуёш энергияси салоҳияти 50,973 миллиард тонна нефть эквивалентига тенг баҳоланмоқда 
[16]. Ўзбекистонда йил давомидаги булутсиз кунлар 250-270 кунни, қуёш нурланиши 
давомийлиги эса йилига 2850-3050 соатни ташкил қилади [16]. Ўзбекистоннинг жанубий 
ҳудудларида йил давомида 1 
м
2
сиртга 1872 
кВт/соат
энергия тушади [17]. Кўриниб 
турибдики Ўзбекистоннинг жанубий воҳаларида қуёш энергиясидан фойдаланиш энг 
самарали ҳисобланади. 
Қуёш энергиясидан фойдаланишда асосий элемент қуёш коллектори ҳисобланади. 
Адабиёт манбаларининг таҳлили шуни кўрсатадики, қуёш коллекторларини қуритиш 
тизимларида қўллаш бўйича чет эл ва мамлакатимиз олимлари У.Бекман, С.Клейн, 
Ж.Даффи, Д.С. Стребков, П.П. Безруков, Б.В. Торнижевский, В.И. Виссарионов, М.И. 
Валов, Б.И. Казанджон, Н.В. Харченко, Р.Р. Авезов, А.Б. Вардияшвили, В.А. Бутузов, А. 
Жамолов, Р.А. Омаров, А. Тлеуов, М. Байрамов ва ҳоказолар катта ҳисса қўшганлар. 
ҚХМ ни қуритиш учун қуёш энергиясини қўллаш соҳасида тадқиқот олиб борган 
муаллифлар томонидан қуёш энергиясидан тўғридан - тўғри фойдаланувчи [5, 12, 18, 19, 
21, 22, 23] ва иссиқлик насосли тизимдан фойдаланувчи [24, 25] технологик қурилмалар 
таклиф этилган. 
Қарши 
муҳандислик-иқтисодиёт 
институти 
олимлари 
томонидан 
ҳам 
комбинациялашган қуёш иссиқлик насосли қуритиш-совитиш камераси яратилган бўлиб, 
ушбу мослама қишлоқ хўжалиги мева-сабзавотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ 
муддатда сақлаш ва қуритишда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишга 


339 
қаратилган (1-расм). Энергия ва ресурсни тежайдиган мазкур янги технология ва 
ускуналарни жорий қилиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш натижасида 
аҳолини йил давомида мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини 
қондириш назарда тутилган. Тақдим этилган иссиқлик-совуқлик таъминоти тизими бир 
вақтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш ва сақлаш имконини беради. 
Шунингдек, қуритиш камерасида талаб этиладиган ҳарорат режимини таъминлайди ҳамда 
иссиқлик энергияси қуёш ва иссиқлик насосли қурилманинг утилизация иссиқлиги 
ҳисобидан қопланади. 

Download 15,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   391




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish