Ўзбекистон республикаси oлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги teрмиз давлат университетининг


Клестотеций – юмалоқ, ҳамма томони ёпиқ, халтачалар ичида бўлади  ва меватананинг девори бузилиб кетгандан сўнг тарқалиб кетади. Перитиций



Download 2,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/47
Sana25.02.2022
Hajmi2,35 Mb.
#302097
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   47
Bog'liq
Тубан ўсимликлар УСЛУБИЙ КЎРСАТМА

Клестотеций
– юмалоқ, ҳамма томони ёпиқ, халтачалар ичида бўлади 
ва меватананинг девори бузилиб кетгандан сўнг тарқалиб кетади.
Перитиций 
– кўзачасимон бўлади, очиқ жойи тепа қисмида 
жойлашган. 
Апотеций 
– очиқ касачасимон ёки ликобчасимон шаклида бўлади. 
Меватананинг ичида гемениал қавати ёки гимений бор, у асклар ва 
парафизлардан иборат. Парафиз стерил гименофоралардан иборат ва 
аскоспораларнинг тарқалишига ёрдам беради. 
Шундай қилиб, аскомицетсимонларда жинсий жараён натижасида 
аскоспора ҳосил бўлади. Тараққиёти босқичида учта насл галланади: гаплоид 
ривожланиш катта қисми, дикарион (қисқа қисми) ва диплоид (энг қисқа 
қисми). 
Турларнинг умумий сони 30 мингтагача етади. Улар учта кичик 
аждодга бўлинади: 
1.
Гемиаскомицеткабилар (Hemiascomycetidae) – меватана ҳосил 
қилмайди. 
2.
Эуаскомицеткабилар (Euascomycetidae) – меватана ҳосил қилади. 
3.
Локулоаскомицеткабилар (Loculoascomycetidae) – аскострома ҳосил 
қилувчи.
 
ИШНИНГ БАЖАРИЛИШИ 
Тайёрлаб қўйилган ачитқили сувдан бир томчи олиб, препарат 
тайёрланади ва микроскопнинг аввал кичик, сўнгра катта объективларида 
кўрилади. Катта объективда кўплаб юмалоқ ва овал шаклидаги кичик 


хужайралар кўринади. Талломи бир хужайрали. Талломдаги кўплаб 
ҳужайраларда турли катталикдаги бўртмачалар кўринади, булар ачитқининг 
куртакланиб кўпайиш ходисасидир. Баъзида куртаклашуви ҳужайралар 
занжири аниқ намоён бўлади. Қулай шароитда, масалан, шакарли муҳит, 
илиқ сувда ачитқилар тез кўпайиб, бир суткада битта ҳужайрадан 
миллионлаб ҳужайралар ҳосил бўлади. 
Хамир ачитқи замбуруғининг доимий препарати микроскопнинг катта 
объективида қаралганда ҳужайрасида цитоплазма, бир ёки бир нечта йирик 
вакуолалар, ядро ва заҳира маҳсулотининг майда грануллалари яхши 
кўринади. 
Қулай шароитда ачитқи замбуруғлар она ҳужайраси ичида 
аскоспоралар ҳосил қилади. Препаратдан вегетатив ҳужайрадан ҳосил бўлган 
4 та аскоспорали халтачаларини топиш мумкин. 
Тайёрланган препаратда жинсий кўпайиш жараёнини ҳам кузатиш 
мумкин. Бу ҳолат жуда кам учрайди. Бир вақтда 2 та вегетатив ҳужайра 
таркибидаги моддалар ва хужайра ядролари бир-бири билан қўшилади. Ядро 
бўлингач, 3 марта қайта яна бўлинади. Бошланғич халтачага ўхшаш умумий 
она ҳужайрада 8 та аскоспоралар ҳосил бўлади. 
Ачитқи замбуруғининг вино ачитқиси ва нон ачитқиси каби турлари 
бўлиб, пиво тайёрлаш, нон пишириш, вино тайёрлаш ва спирт олишда кенг 
қўлланилади. Бу ачитқилар ёввойи холда учрамайди. 

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish