507
корхоналар ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатлар, В2G (Business to
governement) – юридик корхоналар ва давлат ўртасидаги муносабатлар, С2С
(Customer to сustomer) – жисмоний шахслар ўртасидаги муносабатлар, G2C
(Governement to сustomer) – давлат ва жисмоний шахслар ўртасидаги
муносабатлар. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда аксарият электрон тижорат
С2С модели орқали самарали амалга оширилаётган бир вақтда қолган
моделларга ҳам эътибор катта.
Электрон
тижорат
компанияларга
халқаро
бозорга
чиқиш,
рақобатбардошликка эришиш, товар таннархини пасайтириш,
мижозлар
билан тўғридан тўғри онлайн (on-line) алоқада бўлиш имкониятларини
бериши билан уларга тижоратнинг янги эшикларини очиб беради.
Республикада электрон тижоратнинг ривожланишига салбий таъсир
кўрсатувчи бир қатор омиллар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича
таклифлар қуйида келтирилган.
Биринчидан, электрон дўконларни лойиҳалаштирувчи юқори малакали
касб маҳоратига эга мутахассисларнинг, шунингдек, ишончли,
самарали ва
қиммат бўлмаган дастурий воситаларнинг етарли эмаслиги. Агар дўкон эгаси
ўз фаолиятини электрон тарзда юритмоқчи бўлса, бунинг учун қўшимча
маблағ талаб этилади, натижада таннарх ҳам ортади. Аммо ягона портал
орқали кам харажат дастурий таъминот ишлаб чиқилса, ушбу муаммони
бартараф этиш мумкин.
Иккинчидан, телекоммуникация ва ахборот инфратузилмасининг
ривожланганлиги. Ушбу муаммо, асосан, чекка ҳудудларга тааллуқли бўлса-
да, электрон тижорат ривожланишига ҳам салбий кўрсатмоқда. Аммо 2013-
2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация
тизимини ривожлантириш дастури ҳамда бир қатор қўшимча
дастурларга
мувофиқ, 2020 йилгача интернет каналларининг ўтказувчанлиқ қобилиятини
янада кенгайтириш, кенг полосали тармоқларни, айниқса, чекка ҳудудларга
етказиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Учинчидан, фаолият кўрсатаётган интернет дўконлар сони камлиги
(айнан ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг интернет дўконлари назарда
тутилмоқда). Шуни таъкидлаш лозимки, аксарият интернет савдолар С2С
модели тезкор ривожланиб, бир қатор платформалар ўз фаолиятини самарали
ташкил этган.
Тўртинчидан, интернет тармоғи орқали таклиф қилинаётган товар ва
хизматларга бўлган ишончнинг сустлиги. Ушбу
муаммо электрон тижорат
ривожланаётган ва ривожланган барча мамлакатларда мавжуд. Интернет
харидорлар тўлиқ ҳуқуқий ҳимояланмаган, натижада эса товар ёки хизмат
сифатига тўлиқ кафолат йўқ. Таклифимиз шуки, электрон тижорат билан
шуғулланувчи корхоналарни алоҳида рўйхатга олиш ҳамда уларнинг веб-
сайтларида келтирилган изоҳлардан келиб чиққан ҳолда назорат қилиш
бўйича махсус ташкилотни ташкил этиш лозим.
Бешинчидан,
энг асосийларидан бири, халқимиз маҳсулотларни кўриб,
танлаб, савдолашиб харид қилишга ўрганилганлиги. Агар харидорлар
508
ишончини қозониш учун тадбиркорлар томонидан чора-тадбирлар амалга
оширилса, ушбу муаммонинг ечимини топиш мумкин.
Яна шуни такидлаш мумкинки замонавий ахборот даврида электрон
тижорат иқтисодий субектлар (давлат,юридик ва жисмоний субеклар) учун
ахборот билан таьминловчи самарали канал функциясини хам бажаришга
хизмат қилади. Шунингдек рақобат мухитида элктрон тижорат хўжалик
субектларининг махсулотларини самарали сотилишини таъминлайди ва янги
ишлаб чиқарилаётган махсулотларга харидорларни топишда ёрдам беради.
Хулоса қилиб айтганда, юртимизда замонавий
ахборотлаштиришга катта
эътибор қаратилаётганлиги натижасида соҳалар ривожланиши яна бир
босқичга кўтарилди. Бунинг натижасида Ўзбекистонда шаклланаётган
электрон тижорат тизимини замонавий АКТ воситасида такомиллаштириш
орқали иқтисодий ўсишга эришиш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш,
жаҳонда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш
имкониятлари эшиги очилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: