“Педагогика назарияси” ва “Педагогика тарихи” фанларини ўқитиш бўйича ўқув-методик мажмуа



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/228
Sana25.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#296004
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   228
Bog'liq
pedagogika-savol-javob

988.
 
Логопедияда нутқий бузилишлар неча турга ажратилади? 
Логопедияда нутқий бузилишлар қуйидаги икки турга ажратилади:
1) тиббий-психологик нутқий бузилиш;
2) психологик-педагогик нутқий бузилиш.
Нутқдаги нуқсонлар оғзаки ёки ёзма нутққа хос бўлиши мумкин. 
989.
 
Нутқида нуқсонлар бўлган болаларда қандай хусусиятлар кўзга 
ташланади? 
Нутқида нуқсонлар бўлган болаларда қуйидаги хусусиятлар кўзга 
ташланади: уларнинг марказий асаб тизимида функционал ёки органик 
четланишлар кўзга ташланади. Миянинг органик зарарланиши сабабли иссиқда, 
транспортда юриш, арғимчоқда кўп вақт тебраниш болага ёмон таъсир 
кўрсатади, боши оғрийди, тез чарчаб қолади, қаттиқ таъсирланади, жаҳли 
чиқади. Кайфиятлари тез ўзгаради, сержаҳл, агрессив, безовта бўлади. Уларда 
сустлик ва ланжлик кузатилади. Бундай бола тинч ўтира олмайди, бутун дарс 
давомида ишчанликни ва диққатини сақлаб туриш қийин бўлади. Жуда тез 
хафа бўлади, атрофдагиларга қулоқ солмайди. Танаффусдан кейин диққатини 
жамлаши қийин бўлади. Одатда бундай болаларда диққат ва хотира, нутқий 
хотиранинг заифлиги кузатилади. 
990.
 
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг нутқий 
бузлилишларини ўрганиш ва бартараф этишга қаратилган амалий 
ҳаракатлар ташкил этиладими? 
Бундай ҳаракатлар ташкил этилади. Ана шу мақсадда умумий ўрта таълим 
мактаблари қошида логопедик пункт фаолият юритади. 
991.
 
Умумий ўрта таълим мактаблари қошида фаолият юритадиган 
логопедик пункт томонидан қандай вазифалар ҳал қилинади? 
Умумий ўрта таълим мактаблари қошида фаолият юритадиган логопедик 
пункт томонидан қуйидаги вазифалар ҳал қилинади: 
1. Ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқларидаги бузилишларни тузатиш. 
2. Нутқий бузилишлар натижасида келиб чиқиш эҳтимоли бўлган 


188 
иккиламчи нуқсонларнинг олдини олиш, нутқидаги бузилишларни ўз вақтида 
аниқлаш. 
3. Педагог ва ота-оналар ўртасида коррекцион-логопедик билимларни 
тарғиб қилиш. 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish