“Педагогика назарияси” ва “Педагогика тарихи” фанларини ўқитиш бўйича ўқув-методик мажмуа



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/228
Sana25.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#296004
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   228
Bog'liq
pedagogika-savol-javob

95.
 
Таълим муассасаларининг битирувчилари қандай ҳужжатга эга 
бўладилар? 
Аккредитация қилинган таълим муассасаларининг битирувчилари давлат 
томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат 
(шаҳодатнома. диплом, сертификат, гувоҳнома)га эга бўладилар. 
96.
 
Оилада таълим олиб, экстерн тартибда имтиҳон топширган 
шахслар давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот 
тўғрисидаги ҳужжатга эга бўла оладиларми? 
Оилада таълим олиб, экстерн тартибда имтиҳон топширган шахслар давлат 
томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжатга эга 
бўладилар. Бироқ, бунинг учун улар аккредитация қилинган таълим 
муассасаларининг тегишли таълим дастурлари талабларини бажарган 
бўлишлари лозим.
 
97.
 
Олий маълумот тўғрисидаги диплом иловага эгами? 
Олий маълумот тўғрисидаги диплом фанлар рўйхати, уларнинг ҳажмлари 
ва битирувчининг фанлар бўйича олган якуний баҳолари ёзилган иловага эга. 
 
98.
 
Номзодлик ёки докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган 
шахслар қандай ҳужжатга эга бўлади? 
Номзодлик ёки докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган шахслар 
белгиланган тартибда муайян фан соҳалари бўйича фан номзоди ёки фан 
доктори илмий даражаларига ҳамда давлат томонидан тасдиқланган 
намунадаги дипломга эга бўлади. 
99.
 
Хорижий мамлакатларда таҳсил олган Ўзбекистон фуқаролари 


20 
олий маълумот ёки илмий даражага эгалик тўғрисидаги диплом асосида 
ишга жойлашиш ва касбий фаолиятни ташкил этиш ҳуқуқига эгамилар? 
Хорижий мамлакатларда таҳсил олган республика фуқароларининг олий 
маълумот ёки илмий даражага эгалик тўғрисидаги дипломлари Ўзбекистон 
Республикаси билан хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ўртасида имзоланган 
икки томонлама битимлар асосида нострификация (немисча “nostrifikation”, 
лотинча “nostrum” – бизники, бизга тегишли, ўзимизники, маҳаллий + “facere” – 
қилмоқ, ижро этмоқ) қилинади. 
Нострификация жисмоний шахслар эга бўлган хорижий мамлакатларда 
таҳсил олганлик тўғрисидаги диплом, илмий унвон ёки илмий даражанинг у 
фуқароси саналадиган давлат томонидан тан олиниши, мамлакатдаги таълим 
муассасалар томонидан бериладиган диплом, илмий унвон ёки илмий даражага 
муқобил, тенг деб ҳисобланишидир. 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish