1-Маъруза: Кириш


Ўлчаш техникасидаги янги ва автоматлаштирилган тизимлар



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/60
Sana21.02.2022
Hajmi1,35 Mb.
#28368
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   60
Bog'liq
metrologiya standartlashtirish va sifat nazorati.

Ўлчаш техникасидаги янги ва автоматлаштирилган тизимлар. 
Ўлчаш техникасининг ривожи учун янги ўлчаш усуллари асос булиб 
хизмат килади. Кейинги пайтларда янга ўлчаш усулларининг булиши 
нафақат атроф мухитни текшириш учун фойдаланиш мумкин булган янги 
физикавий ходисаларнинг очилиши, балки янги хусусиятларга эга булган 


бирламчи ўлчаш узгарткичлари ишлаб чикариш технологиясининг тез 
ривожланишига ҳам богликдир. Бундай янги ўлчаш усуллари ичида ярим 
утказгичли узгарткичлардан, ѐруглик узгарткичларидан, юпка плѐнкали 
узгарткичлардан, УЮЧ-узгарткичлардан фойдаланишга мулжалланган 
усулларни айтиб утиш мумкин. 
Микропроцессорли ахборотларни қайта ишлаш воситаларининг янги, 
замонавий турларини яратилиши ўлчашлар назарияси ва амалиѐтининг 
ривожига салмокли туртки булди. 
Микропроцессор - сонларнинг иккили кодидан иборат муайян 
арифметик ва логик операцияларни бажаришга мулжалланган, жуда ихчам 
курилмадан иборат. Микропроцессорларнинг аник турига боглиқ равишда 
бу операция (команда)лар йигиндиси сифат, ҳамда мазмун жиҳатдан хам 
кескин фарқ килиши мумкин. Лекин ҳар қандай ҳолда хам командалар 
йигиндиси учун улар комбинацияси оркали хар қандай талаб килинган 
сонлар узгартиришини таъминлайдиган командалар йигиндисининг 
тулалик шарти бажарилиши шарт. Одатда, микропроцессор бир ѐки бир 
нечта интеграл микросхемалар куринишида ясалади. 
Микропроцессорларнинг кичик улчамлари ва нисбатан арзонлиги 
уларни 
ўлчаш 
асбоблари 
ва 
тизимлари 
таркибида 
мухим 
узгарткичлардан бири сифатида ишлатиш имконини беради. 
Автоматлаштирилган 
лойихалаш 
тизимлари 
(АЛТ) 
назариясининг муваффакияти ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш 
амалиѐтининг эхтиѐжи туфайли юзага келди. АЛТ лойихалаш 
муддатларини бир неча марта қисқартириш билан биргаликда лойихалаш 
сифатининг ошишини таъминлайди. АЛТ нинг мақсади лойихалашдаги ута 
қийин ва майда шларни ЭХМ ѐрдамида бажаришдан иборатдир. Бундай 
операцияларга куйидагалар мансубдир: 
• мавжуд техникавий ечимлар хақидаги ахборотларни қидириш; 
• мумкин булган ечим вариантларини ажратиб олиш; 
• тавсифларни ҳисоблаш ва параметрларни оптималлаштириш;
• лойиха хужжатларини тайѐрлаш. 
Ўлчаш воситаларини ишлаб чиқишни тезлаштириш ва сифатини 
сезиларли даражада ошириш бир хил метрологик асосдаги комплекс 
лойихалаш тизимларини яратиш ва кенг куламда тадбиқ этиш эвазига 
эришилиши мумкин. Бундай усул элементлари ўлчаш тизимларининг кенг 
автоматлаштирилган лойиха тизимларида (УТКАЛТ) ишлатилган. 
УТКАЛТ тизимларини услубий таъминлаш асосида қуйидагилар ѐтади: 

ўлчаш воситаларининг инсЬормацион тавсифларини баҳолаш; 

информацион операторлар ѐрдамида информацион жараѐнларни 
моделлаш; 

информатив 
сигналларни 
узгартиришнинг 
операторли 
тенгламаларидан фойдаланиб структурали схемаларни синтез соҳасида 
лойихали ечимларининг дастлабки берилмалари мажмуи асосида 
муқобиллаштириш усулларидан фойдаланиш. Хозирги вактларда илм-
фаннинг шиддатли ривожи интеллектуал, яъни сунъий онгга асосланган 


тизимларни яратиш масалаларини олдимизга куймокда. Сунъий онг 
яратиш йулида туртта асосий масалани ечиш лозим булади: 
1.Фикрлаш қонунларини текшириш ва уларга мос келадиган 
алгоритмларни яратиш; 
2. ЭХМ га келиб тушаѐтган ахборотларни, хамда фикрлашнинг социал 
аспектларини тугри тушунишни таъминловчи жуда куп миқдордаги 
бошлангач билимлар базасини ЭХМ да йигиш; 
3. Билим ва ривожланиш жараѐнининг асоси сифатида сунъий онг 
тизимларининг амалий фаолиятини таъминловчи воситалар яратиш, яъни 
биринчи навбатда инсон кулини моделлаштириш; 
4. Сунъий сезги органлари ва образларни аниклаш тизимларини 
яратиш. 
Юқоридаги 
санаб 
утилган 
масалалардан 
охиргиси 
ўлчаш
техникасининг ютукларига таянади. Уни ечишда олимлар уз олдиларига 
инсон сезги органларига яқин тавсифларга эришиш масаласини 
қуйишмайди. 
Суньий 
онг 
тизимлари 
ихтисослаштирилиб, 
ҳар 
бир 
ихтисослаштириш доирасида уларнинг сезги органлари хилма-хил ва 
инсонникидан мукаммалроқ булади. Масалан, яқин келажакда тиббиѐт 
буйича ихтисослашган суньий онг яратилишини жуда катта эхтимоллик 
билан айтиш мумкин. 
Бундай тизим куринишидан, нафакат куриш ва эшитиш 
қобилиятига, балки температура ва электр потенциаллари аник ўлчаш 
воситаларига, ташхиснинг ультратовуш воситаларига ва бошка ўлчаш 
курилмаларига эга булади. Албатта, мукаммал ўлчаш воситалари билан 
таъминланган бошқа ихтисослашган онгли тизимлар хам яратилади. 
Илмий-техника таракқиѐтининг устувор йўналишларидан бири кенг 
куламли информацион тармокларни ривожлантириш булиб, бунда етакчи 
роллардан бири ўлчаш техникасига тегишлидир Бундай тармоқларнинг 
илғор ютуклари тадбиқини тезлаштириш, режалаш ва бошкаришни 
координациялаш хамда мукаммаллаштиришда улкан ахамиятга эга булиб, 
илмий-техникавий 
адабиѐтларда 
ҳам, 
хукуматнинг 
мухим 
карорларида хам бир неча маротаба таъкидланган. Эндиликда, бу 
муаммоларни ечишнинг мухим томонларидан бири - тармокда ҳақиқий 
маълумот киритишга катта эътибор қилинмокда. 
Маълумот манбаи информацион тармокка ўлчаш курилмаси ва 
хужжатларини киритаѐттан оператор-инсон булишлиги мумкин. Агар 
биринчи икки манбадан келаетган ахборотларда хатолар ва аклий 
чалкаштиришлар 
булиши 
мумкинлигини 
хисобга 
олинса, 
бунда 
информацион тармоқларнинг самарадорлигини таъминлашдаги ўлчаш 
қурилмаларининг улкан роли аниқ булади. 
Информацион тармоқ таркибига биринчи навбатда киритилиши лозим 
булган ўлчаш курилмалари ичида даставвал ҳом-ашѐ, материаллар, тайѐр 
мадсулотлар, энергетик ва бошка ресурсларни хисобловчи хар хил 
воситаларни айтиб утиш керак. Бу объектив ва муқобил режалаш имконини 


бериб. юкоридаги махсулотлар учун корхоналap, ташкилотлар ва алохида 
кишилар 
орасидаги 
ҳисоблашишларини 
осонлаштиради 
ва 
автоматлаштириш имконини беради. Кенг куламли информацион 
тармоклар таркибига алохида корхоналарнинг ўлчаш информацион 
тизимларини киритиш, унинг имкониятларини кескин оширади. 
Бундай информацион тармоклар самарадорлигининг зарур шарти –
тармоқ учун мулжалланган ўлчаш ахборотларини 
стандартлаштирилган 
формада тасвирловчи, етарли даражада арзон ва оддий, ҳамда ишончли 
ўлчаш асбобларини оммавий ишлаб чиқариш хисобланади Ушбу шартни 
таъминлаш учун метролог-олимлар, мухандислар, лойихачилар, давлат 
метрология ва стандартлаштириш органлари, ишлаб чиқарувчилар хали кўп 
фаолият курсатишларига тугри келсин. 
Илмий техник тзраққиѐт йуналишларидан яна бири, куплаб фанларга 
асосланган технологияларни ривожлантиришдир. Бундай технологиялар 
юқори самарада ишлаб чиқарувчи машиналар, самарали материаллар ва 
уларни қайта ишлаш усулларидан фойдаланишга асосланган булиб, 
уларнинг самарадорлигини ошиши фан ва техниканинг энг илгор ютуқлари 
эвазига 
эришилган. 
Яна 
бундай 
технология 
ишлаб 
чиқаришни 
интенсивлаштириш, сифатни кескин ошириш ва махсулот таннархини 
камайтириш имконини беради. 
Юкоридаги 
технологиянинг 
кулланилиши 
ишлаб 
чиқариш 
самарадорлигини ва ускуналар ишлаш аниқлигини сезиларли ошириш билан 
боглиқ булиб, фақат мукаммал ўлчаш курилмаларининг ишлатилишигина 
бошқариш тизимларининг эхтиѐжини таъминлайди. Ўлчаш ва назорат 
воситаларига кескин талаблар куйиш билан фан талаб технология уларнинг 
ривожида кудратли рагбатлантирувчи омил булиб хизмат қилади ва бу ҳолда 
назорат қилинаѐтган объект ѐки жараѐннинг илмий савиясини аникдовчи 
булади. Худди шунинг учун лазерлар асосидаги ўлчаш воситалари ва УЮЧ 
курилмалар, ута сезгир плѐнкали ва ярим утказгичли узгарткичларни 
ишлаб чиқаришга жиддий эътибор қилинаяпти. Микроконтроллерлар 
ва микропроцессорлар асосида ишлайдиган ўлчаш асбоблари яна хам 
купаймокда. Бу эса, турли ишлаб чикариш ва технологик 
жараѐнларнинг самарадорлигини янада оширишда қушимча имкониятлар 
яратади. Дархақиқат, микроконтроллерлар ва микропроцессорларнинг ўлчаш 
асбоблари ва қурилмаларида кенг кулланилиши ўлчаш амалини бирмунча 
соддалаштиради, сарф-харажатларни камайтиради, ўлчаш аниклигини эса 
оширади. Бу эса ишлаб чикарилаѐтган маҳсулотларнинг сифатлари жаҳон 
андозаларига мос булишини таъминлашда мухим ахамият касб этувчи 
омиллардан бири булиб хисобланади. 
 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish