Бир гул баҳор бўлмас
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа
сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Олтой халқ афористик поэзияси
Афористик адабиётда муайян халқнинг тарихи, тили, маданияти, санъати – барча
қадриятлари ўз аксини топади. Мақол, эртак ва афсоналар элнинг ахлоқий сифат ва
меъёрлари
шаклланишига, эзгулик ва ёвузлик ғояларини фарқлаш, ҳақ ва ботилни
англашга кўмак берувчи ўзига хос таълимотдир. Афористик поэзия барча туркий
халқлар сингари олтойлар маънавий ҳаётида ҳам муҳим ўрин тутади.
Олтойлар ўз тарихини ёзмаган, балки оғзаки ижодиётда сақлаб келган. Уларда
адабиётнинг бу тури қачондан бошланганини айтиш мушкул. Халқ оғзаки ижодиётида
аниқ саналарни сақлаб қолиш қийин, алоҳида тарихий даврлар ва тарихий воқеалар
ҳам яққол ифодасини топмайди. Фақат шуниси аниқки,
афористик поэзиянинг пайдо
бўлиши олтой халқининг миллий шаклланиши билан бирга-бирга кечган. Бу эса жуда
қадим замонларга бориб тақалади. Улар мақолни “кеп сос”, матални эса “укаа сос”
дейди. Баъзан мақоллар орасида қабилавий бирлик ғояси бўй кўрсатиб қолади.
Дъан›ыс суйокту – карындаштар.
Бир суякдан тўраганлар қариндошдир.
Оғзаки ижодиёт орқали халқ донишмандлиги, аждодларнинг тажриба ва билимлари
жамланиб, авлоддан-авлодга ўтиб борган.
Олтойлар фарзанд тарбиясида
мақоллардан, билим ва зукколигини оширишда эса топишмоқ ва маталлардан кенг
фойдаланган.
Аҳил-иноқликка чақирадиган мақоллар дунёнинг барча халқларида кўплаб учрайди.
Шу жумладан, олтойларда ҳам.
Бир гул баҳор бўлмас
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
Кижи кижиле бай.
Одам одам билан бой.
Салбий ахлоқий сифатларни қоралаш олтой афористик
поэзиясидаги етакчи
йўналишлардан саналади:
Мақтанчақтын› таманы дъукачақ.
Мақтанчоқнинг товони юпқа.
Баъзи олтой мақолларини алоҳида воқелик ва ахлоқий муҳитни инобатга олган ҳолда
бошқа халқлар учун шарҳлаш зарурати туғилади.
Ийтке тепши саларда ыркыранды.
Итга овқат берсанг ижирғанибди.
Мазкур мақолни биз ўзбеклар осон тушунамиз. Она тилимиздаги муқобиллари –
“Итнинг қорни тўйса, эгасини қопади”, “Бой берди-ю, гадой ноз қилди”, “Эшак
семирса, эгасини тепади” каби мақолларимиз дарҳол ёдга тушади.
Олтойларда мақолларнинг тарбиявий аҳамияти яққол намоён бўладики, мазкур ҳолат
бошқа туркий халқлар фольклорида бунчалик бўртиб кўзга ташланмайди. Жўмардлик,
жасурлик каби фазилатлар қўрқоқлик, сусткашлик каби салбий хислатларга қарши
Бир гул баҳор бўлмас
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 4
Кўплаб олтой мақоллари бошқа туркий тиллардаги мақоллар билан деярли ўхшаш ёки
айнан бир хил. Бундай параллел мазмун кўпроқ ўзбек, қозоқ ва қирғиз халқлари
ижодида учрайди.
Олтой тилидаги “Қусқун қусқуннын› козин чокубас” мақоли
қирғиз тилида
“Қарға қарғанын› козун чокубайт” тарзида, ўзбек тилида
“Қарға
қарғанинг кўзини чўқимайди” шаклида келади. Ёки она тилимиздаги
“Тоғ тоғ
билан учрашмайди, одам одам билан учрашади” деган мақол қирғиз тилида
“Эки тоо кошулбайт, эки киши корунит”, олтой тилида
“Қыр қырла
дьуукташпас, кижи кижиле дьууктажар” мазмунида келади. Бу эса ҳар учала
халқнинг ижтимоий-маънавий олами яқинлигидан, этник тарихи чамбарчаслигидан
далолат беради.
Олтой афористик поэзияси шу халқнинг бутун тарихи давомида яратган миллий
бойлигидир. Бу маънавий
мерос бободан набирага, отадан болага ўтиб боравераркан,
янги авлодлар кўнглининг жавҳарига айланиб, халқнинг ўзлигини асровчи метин
қалқон вазифасини ўташи шубҳасиз.
Анвар БЎРОН
“Yoshlik”, 2017–8