76
*
ХХ аср ўзбек матншуносларидан кимларнинг қандай
ишларини биласиз?
*
Шу куннинг матншунослик тадқиқотлари ва
фаолият
турларига нималар киради?
*
Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <матн
танқиди, назарий матншунослик, матншунослик амалиѐти>.
www.ziyouz.com kutubxonasi
77
***
II. МАТНШУНОСЛИК ТАРИХИДАН
УЧИНЧИ МАВУ
Ислом даври матншунослигининг юзага келиш тарихи
Адабиѐт: М а в л ю т о в Р.Р. Ислам. М., 1969, 58—65-бетлар;
Ҳадис. 4 жилдлик, 1-жилд, Сўз боши, –Т., 1991, 4-бет; Тафсири
Ҳилол. –Т., 1991; Уватов У. Муслим ибн ал-Ҳажож. –Т., 1995; Ўз СЭ,
―Қуръон‖ мақоласи.
Дарснинг мазмуни: Илк ислом даврида ѐзув маданияти.
Мантнларни тиклаш усуллари.
***
Ислом
дунѐсида
матншуносликнинг
ривожланиш
тараққиѐтида, ислом динининг тарқалиши билан боғлиқ сифат
ўзгаришлари бўлди. Шу боис ислом минтақаси
матншунослик
тарихини
араб
матншунослиги
тарихи
билан
қўшиб
ўрганишимиз лозим бўлади.
Тадқиқотчилар «исломий ѐзувни» 328 - 511 йиллар
оралиғида шаклланган деб таҳмин қилишади
8
. Бу ѐзув Сурияда
қўлланила бошлаб, карвон қатновлари орқали Ҳижозга ѐйилган
дейишади. Бу ѐзувни Ҳижозда «
Хатти набатий» ѐки «
ироқий»
деб ҳам юритишган.
Куфий ѐзувга асос бўлган набатийда
ѐзилган энг қадимги ҳужжат 31-йил ҳажрийга мансуб бўлиб,
Мисрда топилган. Бу ѐзув асосида
куфий ва
насҳ хатлари келиб
чиққан.
Исломий манбалардан маълум бўлишича, бу
хат Куфа
хаттотлари орасида тез ѐйилиб, унда асосан,
Қуръон ва илмий
асарлар кўчириб ѐзила бошлаган.
Хусусий ѐзишмалар учун насх
8
Арабларнинг ҳозирги ѐзувга яқин шаклда ѐзилган ѐзма
ѐдгорликларининг энг қадимийси милоднинг 328
йилида юзага келган
ҳужжат «Нақши намора», иккинчи битик «Нақши забд» (511 йил), учинчиси
«Нақши Ҳарон» (568).
www.ziyouz.com kutubxonasi
78
хати шаклланди. Бу хат турлари майда ўзгаришлар билан хати
маккий,
маданий,
басрий ва
куфий деган тўрт хил шаклда
ишлатила борди (Масалан, маккий ва маданий хатларда алифни
ўнг томонга оғдириброқ ѐзишган). Бу тўрт
хат асосида
аббосийлар даврида 12 хил қалам юзага келган
9
. Кейинчалик
уларнинг тури 25 тага етган. «Дор ул-ҳикма»га
асос солиниб,
мавжуд ѐдгорликлар кўплаб кўчириб ѐзилган Маъмун Аббосий
даврида хатнинг
мурассаъ,
нассох,
риѐсий,
риқоъ турларидан
кенг фойдаланганликлари маълум. Бу хатлардан 20 таси куфий
асосида юзага келган бўлиб, қолганлари насх хати заминида
яратилган.
Ҳижрийнинг VII—VIII асрларига
келиб куфий хат завол
топа бошлади. Бу даврга келиб хатнинг қуйидаги
олти тури
мустаҳкамланиб қолди:
насх, сулс, таълиқ, райҳоний, муҳаққақ,
риқоъ.
Маълумки, қадим араб адабиѐти оғзаки шаклда
ривожланган эди. Шоирлар шеърларини хатга туширишлари
мавжуд одатларга кўра мумкин бўлмаган (Фильштинский, 13-
бет). Фақат Қуръон
хатга туширилгандан кейингина, ѐзма
манбаларнинг юзага келишига йўл очилган. Исломгача бўлган
шоирларнинг шеърлари ѐки улардан парчалар Ибн Қутайбанинг
Do'stlaringiz bilan baham: