Диний эътиқодларнинг тарихий шакллари. Инсоният тарихига кўп сонли
турли-туман динлар маълум. Хусусан, маданият ва билимлар даражаси жуда паст
бўлган инсон ўзига қудратли, ёт ва сирли бўлиб туюлган табиатнинг фавқулодда
кучларига қаршилик кўрсата олмаган ибтидоий жамоа даврида диннинг анча содда
шакллари: фетишизм, анимизм, тотемизм, магия ва бошқалар юзага келган.
Фетишизм у ёки бу предметни мўжизакор хислатларга, одамлар ҳаётига
таъсир кўрсатиш қобилиятига эга деб ҳисоблайди. Бундай предмет
илоҳийлаштирилади, сиғиниш ва топиниш объектига айланади.
Анимизм (лот. anima – жон) – нафақат одамлар, балки ҳайвонлар,
предметлар ва борлиқ ҳодисаларини ҳам гўё руҳ, жон бошқариб туришига
ишонишдир. Анимизм нуқтаи назаридан бутун дунё руҳли ва жонли.
Тотемизм негизини муайян одамлар гуруҳининг тотем, яъни сиғиниш
объекти саналган аждод деб эълон қилинадиган у ёки бу ҳайвон, ўсимлик, предмет
билан умумий келиб чиқишига бўлган ишонч ташкил этади, зеро тотем мазкур
жамоа ёки уруғнинг қудратли ҳомийси, ҳимоячиси ҳисобланади, уни озиқ-овқат ва
шу кабилар билан таъминлайди. (Ҳиндистонда Хонумон маймуни, сигир, Австрияда
кенгуру, турли қабилаларда у ёки бу илоҳий предмет )
Магия (юнон. mageia – сеҳргарлик) ҳам ибтидоий дин шаклларидан бири
бўлиб, унинг замирида табиий кучлар ёрдамисиз сирли тарзда, расм-русумлар, ўзига
хос амаллар мажмуи билан нарсалар, одамлар, ҳайвонлар ва ҳатто ғайритабиий
кучлар – руҳлар, инсу жинслар ва шу кабиларга таъсир кўрсатиш мумкинлигига
бўлган ишонч ётади.
Диннинг ушбу қадимги шакллари кейинги диний эътиқодлар негизини
ташкил этди ва политезм (кўпхудолик)да ҳам, монотеизм (яккахудолик)да ҳам у ёки
бу даражада ўз аксини топди. Улар ҳозирда ҳам қисман мустақил ҳолда мавжуддир.
Тахминан 10 минг йил муқаддам, инсон чорвачилик ва зироатчилик билан
шуғулланиб, ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтгач, неолетик инқилоб юз берди. Жамият
ривожланишининг айни шу босқичида политеизм юзага келди, чунки меҳнатнинг
ижтимоий тақсимоти, ҳукмронликка бўйсуниш дунёвий муносабатлари руҳлар ва
санамларга бўлган ишончга эмас, балки одамлар муайян ном берган худоларга
бўлган эътиқодга кўпроқ мос кела бошлади.
Кейинги даврларда давлатчиликнинг вужудга келиши ва ривожланиши,
қадимги буюк маданиятларнинг пайдо бўлиши, қулдорлик муносабатларининг
шаклланиши, монархиялар ташкил топиши ва шундан келиб чиқадиган
яккабошчиликнинг юзага келиши натижасида диний дунёқарашда ҳам бир худога
сиғиниш тенденцияси пайдо бўлди. Одамлар кўп сонли худолар орасида куч-
қудратда ягона бир худони фарқлаб, шу тариқа дунёвий подшо ҳукм сурувчи реал
ҳаёт ҳақидаги ўз тасаввурларини ягона ва қудратли худо яшайдиган нариги дунё
билан гўёки мувофиқ ҳолатга келтирдилар. Шу тариқа монотеистик динлар (юнон.
Do'stlaringiz bilan baham: |