Фалсафанинг асосий масалалари. Фалсафани ўрганаётган ҳар бир одамда
фалсафада қолган барча муаммоларга нисбатан устунроқ аҳамият касб этадиган,
яъни муҳимроқ, асосийроқ ҳисобланадиган масалалар, муаммолар мавжуд ёки
мавжуд эмаслигига қизиқиш эртами, кечми албатта юзага келади. Бу мавзу нафақат
бошловчи, балки профессионал файласуфлар учун ҳам диққатга сазовордир.
Уларнинг орасида кимдир бу мавзуга жиддий эътибор беради, кимдир эса, аксинча,
уни муҳим деб ҳисобламайди. Фалсафанинг узоқ тарихига умумий назар ташласак,
олам ва инсоннинг келиб чиқиши, ривожланиши ва моҳиятига, шунингдек, ҳаётнинг
маъноси, инсон билишининг табиатига тегишли «боқий» фалсафий муаммолар
деярли барча фалсафий таълимотларда у ёки бу тарзда мавжудлигини, турли
фалсафий асарларда, улар айнан кимга қарашлилиги ва қайси даврга мансублигидан
қатъий назар, қисман ёки, аксинча, атрофлича муҳокама қилинишининг гувоҳи
бўлишимиз мумкин.
Дарҳақиқат, онг, тафаккур, руҳ, идеаллик ва уларнинг материя, табиат,
борлиқ билан ўзаро нисбати масалаларига ўз муносабатини билдирмаган ёки, ўз
мулоҳазалари ва хулосаларида шубҳа қилмаган файласуфни топиш мушкул. Бу ҳол
ўз вақтида олимлар томонидан «фалсафанинг асосий масаласи»ни таърифлашига
туртки берган бўлиб, унда икки жиҳат алоҳида ажралиб туради.
Биринчи жиҳат моддийлик ва идеалликнинг ўзаро нисбатига тегишли.
Савол шундай қўйилади: «Материя бирламчими ёки руҳ (онг)ми?» ёки, «Тафаккур
ва борлиқнинг нисбати масаласи бутун, айниқса, энг янги фалсафанинг буюк асосий
масаласидир».
Иккинчи жиҳат биринчи жиҳат билан узвий боғлиқ бўлиб, қуйидагича
таърифланади: «Дунёни билиш мумкинми?» Бошқача айтганда: «Биз ҳақиқий дунё
ҳақидаги ўз тасаввурларимиз ва тушунчаларимизда борлиқни тўғри акс эттиришга
қодирмизми?»Бу масалада материалистлар ва идеалистларнинг қарашлари
зиддиятли характерга эгадир.
Материалистлар ва идеалистлар. У ёки бу файласуфлар саволнинг
биринчи қисмига қандай жавоб беришига қараб, материалистлар -дунё азалдан
моддий, онг эса бу материянинг маҳсулидир, деб ҳисобловчилар ва идеалистлар -
дунё замирида материядан олдин пайдо бўлган ва уни яратувчи идеал нарсалар ва
ҳодисалар ётади, деган фикрни ҳимоя қилувчиларга ажратилади.
Бунда идеализмнинг икки тури – объектив ва субъектив идеализм
фарқланади. объектив идеалистлар-қандайдир номоддий ва инсон онгига боғлиқ
бўлмаган (яъни объектив мавжуд бўлган) нарсалар ва ҳодисаларни ( Худо,дунёвий
ақл, ғоя, руҳ ва шу кабилар) бутун борлиқнинг асоси деб эътироф этадилар. Фалсафа
тарихида Платон, Авлиё Августин, Фома Аквинский, Г.Гегель, , Н.Бердяев каби
мутафаккирлар объектив идеализм намояндаларидир. субъектив идеализм - дунё
фақат индивидуал (субъектив) онг нуқтаи назаридан қаралган ҳолда талқин
қилинади. Ж.Беркли, Д.Юм, И.Г.Фихте субъектив идеализмнинг ёрқин
намояндалари ҳисобланади.
Фалсафа тарихида материалистик йўналишлар ва оқимлар ҳам анчагинадир.
Хусусан, материяни яратиш ва йўқ қилиш мумкин эмаслиги ҳақидаги фикр-
мулоҳазаларга илк файласуфларнинг асарларидаёқ дуч келиш мумкин. Мазкур
Do'stlaringiz bilan baham: |