доимийлик тамойилидир.
Базаларнинг доимийлик тамойили.
Базаларнинг доимийлик тамойили шундан иборатки, бунда технологик жараённи
ишлаб чиқиш пайтида доимо битта ва ўша технологик базани қўллашга ҳаракат қилиш
ва унча керакли бўлмаган ҳолларда технологик базаларни алмаштирмасликка ҳаракат
қилиш керак (дастлабки базани алмаштириш бунга кирмайди).
Ишлов беришни битта технологик база бўйича олиб боришга ҳаракат қилиш
технологик базаларни ҳар қандай алмаштириш сиртларнинг ўзаро жойлашиш
хатолигининг ортишига ва шу технологик базаларнинг жойлашишига қўшимча
равишда хатоликларнинг пайдо бўлиши билан тушунтирилади.
Масалан, агар 5.8-расм (а) да тасвирланган заготовкага ишлов беришда тўртта
кичик тешик симметрия ўқининг марказий тешик ўқи билан йўл қўйиладиган хатолик
0,1 мм билан ўриндошлигини таъминлаш талаб этилса ва турли хил А ва В
базалардан фойдаланилган ҳолда марказий тешикни йўниб кенгайтириш токарлик
дастгоҳида, тўртта кичик тешикни эса кондукторда тешилса, у ҳолда ўқларнинг ҳақиқий
силжиши фойдаланилган базаларнинг ўзаро жойлашиш хатолигига тенг бўлади, яъни
100 мм ли ўлчам қўйими катталигига тенг бўлади. Буни технологик ўлчам занжири
ҳисобидан ҳам кўриш мумкин (5.8-расм):
5.8-расм. Пармалаш ва йўниб кенгайтиришда базаларнинг доимийлик
тамойилини қўллаш схемаси.
мм
1
.
0
)
05
.
0
20
(
30
)
05
,
0
50
(
100
min
20
30
min
50
max
100
max
мм
56
.
0
)
05
.
0
20
(
30
)
05
,
0
50
(
46
.
0
100
max
20
30
max
50
min
100
min
Кичик тешикларни тешиш кондукторда бажарилганлиги учун уларнинг
ўртасидаги ўлчам аниқ (60 мм ўлчам) бажарилади, шунинг учун 30 мм ли ўлчам шартли
равишда доимий деб қабул қилинган.
Базаларни ўзгартирмаган ҳолда бажарилган (“А” текисликка нисбатан) иккала
операцияни кўриб чиқилганда, қисқа ва таркибида 100 мм ли ўлчам бўлмаган
технологик ўлчам занжири бўйича аниқланган ўқлар силжишининг ўзгариши
камайишини кўриш мумкин, яъни:
max
50
max
— 30 – 20
min
50 0,05— 30 -- (20 –0,05) 0,1 мм.
min
50
min
— 30 – 20
max
50 –0,05— 30 -- (20 0,05) -0,1 мм.
Бунда чизмада ўқларнинг ўриндошлигига қўйилган 0,1 мм катталикдаги
хатолик бажарилади.
Заготовкаларга турли операцияларни ишлов бериш пайтида доимий технологик
базани сақлаш ишлов бериладиган сиртларнинг ўзаро жойлашиш хатолигини
камайтиради, лекин амалиётда баъзи ҳолларда бу талабни бажариш мосламалар
конструкциясининг мураккаблашишига ва уларнинг қимматлашувига олиб келади.
Бундай ҳолларда технологик ишлов бериладиган сиртларнинг жойлашиш хатолигининг
ортишини ҳисоблаб чиқиб, нисбатан қулай бўлган технологик базаларга
алмаштирилади.
Жилвирлашда буюмни дастгоҳ стол-
кондукторига ўрнатилиши (базаланиши).
Тиш очилаётган хомакини тиш фрезерлик дастгоҳига ўрнатилиши (базалаш).
Тиш очилаётган хомакини тиш фрезерлик дастгоҳига ўрнатилиши (базалаш).
Шпонка пази очилаётган хомакини вертикал ўқли бармоқ воситасида маҳкамлаш
(базалаш)
Do'stlaringiz bilan baham: |