(
Pentatomidae) оиласига мансуб хашарот. Бу жуда кенг тарқалган xашарот бўлиб, дунёнинг
барча
ғалла экадиган мамлакатларида учрайди (Алехин, 2009).
Ўрта пишар буғдой ва арпа пояларни ва бошоғини ширасини сўриш йўли билан анча катта
зарар
етказади. Бунда кузги буғдой айниқса қаттиқ зарарланади. Хасвадан анча катта майдонлардаги
буғдойнинг батамом нобуд бўлган xоллари оз эмас. Бешта вояга етган
хасва чорак квадрат метр
ердаги буғдой ёки арпани бошоқ чиқариш вақтида батамом нобуд қилиши мумкин. Кўпинча
хасва буғдой, арпанинг айрим пояларинигина нобуд қилади ёки пояни шикастлаб ҳосилнинг
камайиб кетишига сабаб бўлади. Хасва пояни кечроқ сўра бошласа унинг учидаги дон пуч ва
оқсили кам бўлиб қолади; бундай буғдой унининг нон бўлиш сифати ёмонлашади; хамири
ёпишқоқ ва ачитишда суйилиб кетадиган бўлиб қолади. Хасватушганучасткаданолингануруғлик
доннинг 50%унибчиқмайди(Яхонтов, 1953).
Бугунги вақтда бу хашаротга қарши бир неча гурухга мансуб инсектицидлар ишлатилмоқда.
Ўсимликларни организмлар (зараркунандалар, касалликлар ва бегона утлардан)дан
химоя килишда
қўлланиладиган барча кимёвий моддалар пестицидлар деб аталади. «Pestis» – зарарли, юкум,
ифлослик ва «cido» – улдираман маъноларини англатади (Ходжаев, 1994).
Ўсимликларни кимёвий химоя килиш усули бир катор афзалликларга ва ката универсаллик
хусусиятига эга, чунки уни барча кишлок хўжалик экинларида кўплаб
зараркунанда, касалик ва
бегона утларга қарши қўллаш мумкин.
Юқорида келтирилган фикрларни эътиборга олган xолда биз ишимизни буғдойга зарар
келтирадиган асосий зараркунандаларни ривожланиш хусусиятини биоэқологиясини ва унга қарши
замонавий, самарали кураш чораларини ўрганишга бағишладик.
Тадқиқотларимиз Тошкент вилоятининг Қибрай ва Ўрта Чирчиқ туманларида буғдойнинг
Половчанка, Чиллака, Крошка, Купава, Юна, Княжна, Санзар-8 навлари устида ўтказилди.
Хасваларга қарши кимёвий препаратларни аниқлаш учун агротоксикологик тажрибалар
лаборатория шароитида ва институтнинг
тажриба майдончаларида, ҳамда кичик дала ва ишлаб
чиқариш шароитларида ўтказилди. Бу тадқиқотлар
тажриба вариантлари, андоза ва назорат (ишлов
берилмаган вариант) шаклида олиб борилди.
Xашаротларни хисобга олиш ишлари дори сепишдан олдин ва дори сепилгандан кейин 1,3,7 ва 14
кунлари ўтказилди. Кимёвий препаратларнинг самарадорлиги Аббот формуласи ёрдамида
хисобланди (Халилов, 2007).
Биз Децис 2,5% к,э., Ципермитрин 25 % к.э. ва Фенкел 20 % к.э. пиретроидларни Тошкент
вилоятида зарарли хасвага таъсирини лаборатория ва дала шароитида синаб кўрдик(1 ва 2
жадваллар).
Децис 2,5% к,э. Децис сиртдан ва меъёр ичак орқали таъсмир қилувчи инсектицид, таъсир қилиш
мўддати 15 кунга қадар давом этади. Децис буғдойда зарарли хасва, шилиқ қўрт, битга қарши 0,25
лдан 1 га тавсия этилади. Децис билан ишлов берилган далаларда «кутиш вақти» 30 кун,
Ципермитрин 25 % к.э. Буғдойда 0,2 л-га дан тавсия этилади. Кутиш вақти 3 кун.
Фенкел 20 % к.э. (белмарк, пидрип, фенвалярий). Бўғдой, арпада ширалар, трипслар, зарарли хасва
қарши 0,2-0,3 л га дан тавсия этилади. Препарат қўлланилганда «кўтиш вақти» бўғдойда 15 кўн,
ишлов бериш такрорлиги 2 марта. Синаб кўрган кимёвий препаратлар яхши натижа берди. Ана шў
кимёвий препаратлар дала шароитида ҳам синаб кўрилди.
Даладаги тажриба натижалари 2-жадвалда келтирилмоқда. Жадвалда кўриниб тўрибдики назорат
вариантидан зараркўнанданинг сони камаямай, балки кўпайди.
Энг кам биологик самарадорлик каципер метрин 25% к.э.пиретроидни ишлатилганда олдинги ва у
биологик самарадорлиги 63,7% ни ташкил топди. Энг баланд кўрсаткичи фенкил 20% к.э.
препаратини ишлатилганда аниқланди. Бу препаратни зарарли хасвага ишлатилганда 88% биологик
самарадорли кетди.
Бошқа вариантларда биологик самарадорлик 73,5-75,5% га етди.
Do'stlaringiz bilan baham: