камида уч марта айланиб улгурмаса, чаноқдаги пахтани тўлиқ суғуриб ололмайди,
натижада, бир
икки чигит чаноқда қолиб кетади.
2. Фрикцион юритмадаги учта понасимон тасмаларнинг таранглигини бир xил қилиш иложи
бўлмаганлиги сабабли, уларнинг потенциал имконияти йиғиндисидан самарали фойдаланилмайди.
Шпиндел пахтани ўз устига тўлиқ ўраб олиши ва ўралган пахтани шпинделдан тўлиқ ажралиши
учун, ташқи ва ички тасмалар керакли тезлик ва тезланиш билан маълум жойда шпинделни
айлантиришни кафолатли таъминлаши лозим.
3. Ғалтак йўлакларига понасимон тасманинг ботиш миқдори унинг юмаланиш радиусини
ифодалайди. Мавжуд ғалтакнинг ўртача юмаланиш радиуси
ݎ
ю
мм бўлади. Мазкур радиусни
камайтириб, шпиндел айланиш тезлигин бирмунча ошириш пахтани териш жараёнини яхшилайди.
Аммо, бунинг учун ғалтак йўлагини чуқурроқ ясаш керак бўлади, натижада йўлак бўйни ингичкароқ
(мавжуд ғалтак йўлаги бўйнининг радиуси 5,75мм) бўлиб, иш вақтида эгилувчан бўлиб қолади.
Эгилган ғалтакдан эса фойдаланиш мумкин бўлмасдан қолади.
4. Мавжуд юритма тасмасининг понасимон ён томанлари бевосита ғалтак йўлагининг ён
томонларига қисилиб туриши ҳисобига шпинделни мажбуран айлантирадиган ишқаланиш
кучлари
пайдо бўлади. Амммо, тасма ёнининг юмаланиш радиусидан каттароқ қисмидаги, яъни, ишқаланиш
кучлари юмаланиш радиусидан кичикроқ қисмидаги миқдори камроқ бўлган кучларга тескари
йўналган бўлади. Демак, тасманинг ён юзасида пайдо бўлган кучлар бир бирига қаршилик кўрсатиб,
юритманинг тортиш кучини камайтириб қўяди. Ушбу жараён ҳисобига шпинделли барабанни
айлантиришда энергия сарфи кўпаяди. В.М Шеховцев бундай жараённи геометрик сирпаниш деб
атаган ва ҳар бир шпинделли барабанни ишлатиш учун қўшимча 0,3 от кучи миқдоридаги
энергия
сарфланишини аниқлаган[1].
Юқорида келтирилган маълумотлар вертикал шпинделни айлантириш учун қўйилган фрикцион
юритмани такомиллаштириш кераклигини кўрсатади. Шу сабабли, Р.Б.Булатов, В.М.Шеховцев ва
бошқалар понасимон тасма ўрнига ясси тасма ишлатиш устида тадқиқотлар олиб боришган. Улар
ясси тасма ўрнатилган шпинделли барабанни айлантириш учун унинг валига 18,2 Нм, понасимон
тасма ўрнатилганда 39,5 Нм, яъни 21,3 Нм дан ортиқ куч моменти талаб қилинишини аниқлашган.
Ясси тасмали барабанни ишлатиш учун 0,25 от кучидан камроқ қувват сарфланиши ўлчаб
аниқланган. Бундан ташқари, барабаннинг айланиш тезлиги ўзгартирилмаган xолда,
ясси тасмада
шпиндел 1315 айл/мин, понасимон тасмада деярли 100 айл/мин га камроқ (1250 айл/мин)тезликда
айланишини аниқлашган. Ясси тасма ўрнатилган юритма шпинделни 121 Нсм куч моменти билан
айлантиришини аниқлашган. Аппаратнинг ишчи тирқишида сиқилган ғўза тупидаги шохлар
шпинделга 50-70 Нсм моментли қаршилик кўрсатиши ҳам аниқланган., яъни ясси тасмали
юритмада айланаётган шпиндел тезлиги, у шохларга тегиб айланганида ҳам
пасайиб кетмаслиги
исботланган. Муаллифлар ЎзМЭИ далаларида ўтказган тажрибаларида биринчи теримда ясси тасма
қўйилган машина ҳосилнинг 80,6% қисмини, мавжуд понасимон тасмада эса 4,2% га камроқ
терганини аниқлашган.
Шундай қилиб, шпиндел ҳаракат юритмасига понасимон тасма ўрнига ясси тасма ўрнатиш
афзалликлари аниқланган, аммо бир нечта сабабларга кўра ясси тасмали юритма амалда
ишлатилмаган:
1. Узлуксиз ишлаётган шпинделли барабандаги тасмалар узоқ вақт давомида юқори даражали
ҳароратда қизиб кетганида ишқаланиш коэффиценти камайиб кетадиган резинадан тайёрланган эди.
2. Ясси тасманинг шпиндел ғалтаги билан ишқаланиш кучи кўп булганлиги сабабли, ғалтаклар
оралиғида уни таранглатадиган куч катта бўлганлиги туфайли, тасма чўзилиб, ғалтакларга сиқилиш
кучини камайтириб қўйган.
Ушбу омилларни эътиборга олган xолда қуйидагиларни тавсия қиламиз:
1. Тасмани ишқаланиш коэффиценти катта бўлган синтетик каучук маркаларидан тайёрлашни
тавсия қилмоқдамиз, чунки бундай каучукли резиналар 130
0
-140
0
С гача қизиб кетса ҳам,
унинг
ишқаланиш коэффиценти деярли ўзгармайди.
2. Илгари бажарилган тадқиқотларда шпиндел ғалтаги металлдан ясалган бўлса, бизлар металл
ғалтак сиртини ҳам тасма ясаладиган резина билан қоплаш керак деб ҳисоблаймиз.
3. Чўзилмайдиган металл ёки капрон ип кардли асосга тавсия қилинаётган резинанинг юпқа
қатламини қоплаш маъқул бўлади.
192