3
I . Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар.
«Меҳмондорчилик индустрияси» фани талабаларни назарий билимлар,
амалий кўникмалар, меҳмондорчилик индустрияси ҳақида тушунча
бериш, меҳмондорчилик индустриясини ривожлантиришда хорижий
мамалакатларнинг таржибаси, меҳмондорчилик индустриясида сифатли хизмат
кўрсатиш учун инсон омилларининг муҳимлиги, меҳмондорчилик
индустриясида сифатли хизматни ташкил қилиш ва уни бошқариш ва шарқ
мамалакатлари меҳмондорчилик индустриясининг ўзига хос хусусиятларини
шакллантириш вазифаларни бажаради.
II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Фанни ўқитишдан мақсад – авваломбор меҳмондорчилик индустрияси
тўғрисидаги хизматлар турини ва халқаро сайёҳликни ривожлантиришда ушбу
фаннинг муҳим ўрни ҳақида такидлаб ўтилади. Ушбу фаннинг асосий
вазифалари қўйидагилардан иборат:
Фаннинг вазифаси – меҳмондорчилик индустрияси ҳақида тушунча
бериш;
меҳмондорчилик
индустриясини
ривожлантиришда
хорижий
мамалакатларнинг таржибаси; меҳмондорчилик индустриясида сифатли хизмат
кўрсатиш
учун
инсон
омилларининг
муҳимлиги;
меҳмондорчилик
индустриясида сифатли хизматни ташкил қилиш ва уни бошқариш: шарқ
мамалакатлари меҳмондорчилик индустриясининг ўзига хос хусусиятларидан
иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги
талаблар қўйилади. Талаба:
– «Меҳмондорчилик индустрияси» фанининг мақсади, вазифаси ва
предмети, меҳмондорчилик индустриясининг тузилмаси, меҳмондорчилик
индустрияси тараққиётининг ҳозирги замон ҳолати, истиқболлари ва
йўналишлари, сайёҳлик – замонавий оламнинг кенг кўламдаги ижтимоий-
иқтисодий ҳодисаси ва унинг меҳмондорчилик индустриясига таъсири,
сайёҳликнинг миллий иқтисодиётдаги ўрни, Ўзбекистон меҳмондорчилик
индустриясининг
жаҳон
меҳмондорчилик
индустриясидаги
ўрни,меҳмонхоналар
хизматининг
бозори
ва
унинг
компонентлари;
меҳмонхона индустрияси ва меҳмонхона сервиси; меҳмонхона хизматини
тақсимлаш, сотиш назарияси ва муваффақиятлари омиллари; халқаро
меҳмонхоналар концепцияси ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
– меҳмондорчилик индустриясининг меҳмондорчилик, овқатлантириш ва
жойлаштириш тузилмасини; меҳмондорчилик индустриясининг саёҳатлар ва
туризм тузилмасини, меҳмондорчилик индустриясининг ўсишида халқаро
туризмнинг ролини, жаҳон сайёҳлик саноатининг иқтисодий кўрсаткичларини,
халқаро
сайёҳлик
бозори
сегментини;
меҳмонхона
индустриясида
меҳмонхонанинг жойлаштириш, овқат ва ичимлик, савдо, транспорт сайр-
томоша ва спорт секторларини; меҳмонхона саноатида маҳсулот ассортименти
сиёсатини, меҳмондорчилик саноатида маркетингнинг баҳолаш стратегияси ва
4
тактикасини,
меҳмондорчилик
саноатида
маҳсулот
сотиш:
техника
базаси,миссияси, омиллари ва технологиясини; меҳмондорчиликда тўғридан-
тўғри,агентлик орқали, корпоратив сотиш технологиясини меҳмондорчилик
индустриясида
реклама
ва
ташвиқотни
мижозларга
сервис
хизмат
кўрсатишнинг халқаро стандартларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
– жаҳон меҳмондорчилик индустриясининг замонавий талабларини
бажариш, меҳмондорчилик индустриясида хизматлар сифатини баҳолай олиш
ва бошқариш, меҳмонхона маҳсулоти ва хизматининг янги турини бозорда
татбиқ этиш, меҳмонхона саноатида маркетингни баҳолаш мажмуасини
қўллаш, меҳмонхона бизнесида франчайзинг тизимини қўллаш,
меҳмондорчилик индустриясида: жойлаштириш, овқатлантириш, савдо,
транспорт, сайр-томоша, спорт секторлари талабларини бажариш, мижозларга
сервис хизмат кўрсатишда касбий этика ва этикет қоидаларига риоя
этиш,мижозларнинг ҳоҳиш-талабларини бажаришда сервис хизмат кўрсатиш
стандарт талабларига риоя этиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |