I. Менделеевнинг кимёвий элементлар даврий
қонуни ва жадвали
1. Элементларнинг даврий жадвалини яратилиши (тартибга
келтириш тарихидан)
ХIX асрнинг бошларига келиб, ўша даврда маълум элементлардан
ташқари кўплаб янги элементлар кашф этилди. Фақат биргина инглиз олими
Г. Дэви( )нинг ўзи электролиз усулида 7та янги элементни (тоза ҳолда
ажратиб олди) кашф этди. Шулардан иккитаси ( калий ва натрий) 1807 йилда,
бештаси эса (бор, барий, кальций, магний ва стронций) 1808 кашф этилди.
Буюк швед кимёгари Yu. Berseluis ( ) бешта янги элементлар: церий,
селен, кремний, цирконий ва торийларни кашф этди. Бошқа швед олими
Anders Gustav Ekeberg (1767-1813) тантални очади. 1830
йилга келиб, кашф
этилган элементлар сони 55 тага етди. Олимлар олдидаги ендиги вазифа янги
элементларни очиш билан бир қаторда, маълум элементларни бир тартибда
жойлаштириш яъни бир системага солиш эди. Бундай иш биринчи бўлиб
немис кимёгари Iogann Volfgang Deberleyner (1780-1849) томонидан амалга
оширилди. У учта элементлардан иборат иккита группа (у “триада” деб
номлади) тузади ва уларда элементларнинг хоссалари аста-секин
ўзгаришини аниқлади.
Элементларни тартибга солишда инглиз кимёгари Jon
Aleksandr Reyna
Nyulends (1837-1898) маълум ишларни амалга оширди. У 1864 йилда ўша
вақтгача маълум бўлган элементларни атом массаларининг ортиб бориш
тартибида бир жадвалга жойлаштирди ва ҳосил бўлган жадвалда
элементларнинг
хоссаларини
ўзгаришида
маълум
бир
қонуният
мавжудлигини аниқлади. А. Nyulends бу қонуниятни “
актавалар қонуни” деб
атади.
- 5 -
Рус кимёгари Дмитрий Иванович Менделеев (1834-1907) ўша вақтда
аниқ бўлган 64 та кимёвий элементларни атом массалари ортиб бориш
тартибда
жойлаштириб, элементларнинг атом массаларини ортиб бориши
билан уларнинг хоссалари даврий равишда ўзгариш қонуниятини яъни
ўзининг
даврий қонунини яратди ва қонуннинг график шакли элементлар
даврий жадвалини тузди.
Д. И. Менделеев 1869 йил 1 мартда ўзининг элементлар даврий
қонуни ва бу қонун асосида тузган даврий
жадвални рус ва чет эл
кимёгарларига алохида ёзиб эълон қилади ва 5 кундан кейин 6 март 1869
йилда бу даврий қонун ва жадвал кашф этилганлиги ҳақида рус кимёгарлар
жамияти мажлисида Д. И. Менделеев номидан Н. А. Меншуткин аҳборат
беради.
Даврий қонуннинг очилиши кимё фанида катта кашфиёт бўлиб,
кўпгина элементларнинг атом массасидаги ноаниқликларни бартараф этишда
ва ҳали очилмаган янги элементларнинг мавжудлигини олдиндан айтиб
бериш имкониятини яратди.
Д.И. Менделеев даврий жадвални тузиш вақтида кўп катаклар, масалан,
21, 31 ва 32 –нчи бўш эди. Менделеев бу катакларга жойлаштириш керак
бўлган ҳали номаълум элементларни “
экабор”, “
экасилиций” ва
“
экаалюминий” деб номлаб, уларнинг асосий
хоссаларини олдиндан айтиб
беради ва атом массалари, валентликларини аниқлади. Хаттоки, у бу
номаълум элементларнинг олиниш усулларини ҳам кўрсатиб беради.
Маълумки, кейинчалик Д.И. Менделеевнинг бу илмий башорати тўла
исботланди. Унинг ҳаётлик вақтидаёқ башорат қилинган бу 3 та элементлар
кашф этилди:
- 1875 йилда француз кимёгари Lekok de Buabodran(1838-1912) z=31
тартиб рақамли “
галлий”ни;
- 6 -
- 1879 йилда швед кимёгари L. Nilson (1840-1899) z= 21тартиб
рақамли “
скандий”ни;
- 1886 йилда немис олими K. Vinkler (1838-1904) z=32 тартиб
рақамли “
экасилиций”ни
кашф этиб, уни ўз ватани шарафига
германий деб
ном беради. Бу элементларнинг очилиши ҳақида .... бетда тўлиқроқ маълумот
берилган.
Д. И. Менделеевнинг даврий қонуни ҳозирги замон кимё фанига асос
солди ва уни ягона, бутун бир фанга айлантирди. Даврий қонунни кашф
этилиши табиатда янги элементлар борлигини ва уларнинг бирикмаларини
олдиндан айтишга, ҳамда хоссаларини баён қилишга имконият яратди. Бунга
мисол тариқасида Менделеевнинг ўзи
кашф этмаган элементларнинг
мавжудлигини олдиндан айтиб, улардан юқорида келтирилган учтасини (Ga,
Sc Ge) хоссаларини аниқ баён қилганини айтиш мумкин. Даврий жадвал
баъзи элементларнинг ( масалан, Be бериллий ) валентлиги ва атом
массасини аниқлашда катта рол ўйнади.
Do'stlaringiz bilan baham: