“Самария” 11 боб, муқаддима ва хотимадан иборат бўлиб, Самарқанд
шаҳрининг бунёд этилиши, “Самарқанд”
деб аталишининг сабаблари,
шаҳарнинг географик ҳолати, об-ҳавоси, унинг Х1Х асрнинг учинчи
чорагига қадар сақланиб қолган осори-атиқалари вуа машҳур кишилари
ҳақида маълумот беради.
Асарнинг ўзбекча таржимаси 1921 йили самарқандлик ёш,
салоҳиётли олим Абдулмўъмин Сатторий
тарафидан амалга оширилган
эди. Лекин, оғир хасталик ва 1925 йил 23 июлдаги бевақт ўлимиунга
таржимани чоп қилишга имкон бермади. Садриддин Айний 1925 йили ўша
йиллари маориф нозири бўлиб ишлаб турган Абдурауф Фитратнинг
таклифи билан, уни таҳрир қилиб, нашрга тайёрлаган эди. Лекин асар чоп
этилмай қолган эди. С.Айнийнинг қўлёзмаси ҳозирда ЎзР ФА ШИ фондида
600-
рақам остида сақланмоқда.
“Самария” асар Б.Аҳмедов ва А.Жувонмардиев томонидан қайта
нашрга тайёрланди ва 1991 йили Тошукетда чоп этилди.
13.2.4.
”Мажмуъ ал-ғаройиб”
”Мажмуъ ал-ғаройиб” (“Ғаройиботлар мажмуаси”) 1569 йили Балх
хони Шайбонийхон Пирмуҳаммадхон 1 (1546-1566/67 йй.)нинг топшириғи
билан ёзилган. Асар муаллифи балхлик олим Султон Муҳаммад бўлиб,
унинг ҳақида бизга қуйидагилар маълум.
Отаси мавлоно Дарвиш
Муҳаммад Балхнинг ўқимишли ва катта нуфузша эга бўлган кишиларидан
бири эди. Шайбоний ҳукмдорлардан Хуррамшоҳ султон (1506-1511 йй.) ва
Кистинқора султон (1526-1544 йй.) даврида Балхнинг муфтийси
лавозимида хизмат қилган. Ўзбек тилида шеърлар битган. Унинг
шеърларидан намуналар ”Мажмуъ ал-ғаройиб”да келтирилади.
Дарвеш
Муҳаммад муфтий 1550 йил 19 февралда вафот этган.
Асар муаллифи Султон Муҳаммад Балхий ҳам замонасининг кенг
маълумотли кишиларидан бўлган. У хусусан тарих, география, астрология,
минералогия, илоҳиёт, фиқҳ ва адабиёт илмларидан бохабар киши бўлган.
Отаси вафотидан кейин унинг мансабида турган Султон Муҳаммад 1573
йил 12 май куни вафот этган.
”Мажмуъ ал-ғаройиб” асарини ёзишда Султон Муҳаммад ал-Балхий
ўзидан аввал ўтган олимларнинг асарларидан, шунингдек Балх мамлакати
бўйлаб қилган саёҳатлари пайтида тўплаган маълумотларидан кенг
фойдаланган. Олим фойдаланган асарлар ичида бизгача етиб келмаганлари
ва кам маълум бўлганлари кўп. «Ор ал-муқаддимин» («Салафларнинг
фикрлари»), «Тарихи сақолиба»(«Славянлар тарихи»), «Анис ул-ваҳдат ва
жолис ул-хилват» («Ёлғизлар дўсти ва хизватда ўтирувчилар суҳбатдоши»)
каби асарлар шулар жумласидандир.
”Мажмуъ ал-ғаройиб” илм аҳли орасида кенг тарқалган асар. Унинг
ҳозиргача сақланган кўлёзмалари 80 дан ортиқ.
Унинг маълумотларидан
жуда кўп олимлар фойдаланган. Улардан “Абдулланома” асари муаллифи
Ҳофизи Таниш Бухорий, “Ажойиб ат-табақот” китобининг мусаннифи
мавлоно Муҳаммад Тоҳир ва ХУ11 асрда ўтган олим Маҳмуд
ибн Вали
шулар жумласига киради.
Асарнинг айниқса 3, 11, 12- ва 18- боблари муҳимдир. Уларда
Бухоро, Балх, Тамғач, Марв,Сиёвуш, Соғониён, Термиз, Тибат, Туркистон,
Самарқанд ва Булғор каби йирик шаҳарлар ва улкан мамлакатлар, Мурғоб,
Вахш, Жайҳун, Кўҳак, Чирчиқ дарёлари, дунёда юз берган муҳим воқеалар,
машҳур шайхлар, олимлар ва ҳукмдорлар, Балх ва Бадахшоннинг минерал
бойлиги ҳақидаги қисмлари муҳим аҳамиётга эга.
”Мажмуъ ал-ғаройиб” асарининг танқидий матни тайёрланган эди,
лекин чоп этилгани йўқ. Афғонистонда юз берган сўнгги йил воқеалари
тадқиқотчи ва унинг илмий фаолиятига салбий таъсир кўрсатган кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: