Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

22.4. 
ОҒРИҚ 
 
Оғриқ тушунчасининг маъноси ҳар хил биринчидан алоҳида ҳиссиёт ва 
иккинчидан оғриқ сезгисига қайтарилган реакцияси бўлиб, у ўзига хос рухий-
эмоционал ҳолат билан, ички органларининг функцияларини рефлектор ўзгаришлари 
билан шартсиз ҳаракат рефлекстлари билан оғриқдан қутилишга қаратилган ихтиёрий 
ҳатти-ҳаракатлар билан ифодаланади. Бу реакция ўз хусусияти бўйича ҳаёт учун ҳавф 
солувчи азоб берувчи сезгига яқин, ҳар бир инсонда ўзига ҳос-фардийдир, у омиллар 
таъсирига боғлиқ, улар орасида қуйидагилар асосий аҳамиятга эга. Тўқиманинг 
зарарланиш даражасига жойига нерв тизимининг конституционал хусусиятларига, 
тарбиясига, оғриқ чақирувчи омил таъсир қилаётган вақтдаги эмоционал ҳолатлар 
шулар жумласидандир.
Кузатишларни кўрсатишича шикастловчи омил таъсир қилганида одам икки 
хил оғриқ сезади. Масалан, ёнган гугуртни қора-кўмирга айланган учи терига тегса 
аввал укол қилгандагига ўхшаш сезги “биринчи” оғриқ пайдо бўлади. Бу оғриқ аниқ 
локаллашган ва тезда ўтиб кетади. Бироқ бироз ўтганидан сўнг тарқалган (диффуз) 
аччиқ “иккинчи” оғриқ пайдо бўлади ва узоқ давом этиши мумкин. Бундай хилдаги 
оғриқ тери ва баъзи органлар шиллиқ пардалари шикастланганида кузатилади.
Ҳар хил ички органлар патологияларида висцерал орғриқ пайдо бўлади. Бундай 
оғриқнинг аниқ локализациясини билиш қийин одамни оғир ташвишга, кайфиятини 
пасайишига вегетатив нерв тизими фаолиятини бузилишига олиб келади. Анатомик 
тузилмаларнинг хаммаси хам оғриқ сезгисининг манбайи бўлмайди. Оддий хирургик 
таъсирларга (кесиш, қирқиш, тикиш) ичак тутқич парда билан париетал перитонеал 
пардалар оғриқлидир, аммо силлиқ мушакли ҳамма ичи органлар чўзилиш, спазм ёки 
бирдан кенгайишга кучли орғиқ билан жавоб қиладилар.
Артериялар оғриққа сезгир. Артерияларнинг торайиши ёки бехосдан 
кенгайиши ўткир оғриқ чақиради. 
Ўпка тўқимаси висцерал плевра оғриқ таъсирига сезгир эмас, аммо париетал 
плевра оғриққа ниҳоятда сезувчан. 


491 
Юрак мушаклари механик жарахотга деярли сезгирлиги йўқ, аммо периакард 
оғриққа сезувчан. 
Ҳозиргача оғриқ сезгиси рецепсияси ўтказилиши ва қабул қилиниши 
масалалари хал қилинмаган. Бу масала бўйича икки бир бирига қарама қарши 
фикрлар бор. Бир назарияга кўра оғриқ специфик холат бўлмасдан, уни чақирувчи 
сезгини сезади холос. Танадаги холатни тактилни сезадиган рецепторлар 
таъсирланиши оғриққа айланиши мумкин. Бундай вақтда қўзғатувчи омил кучи 
юқори бўлиши керак. 
Ҳозирги вақтда оғриқ тўғрисида бошқа назария кенг тарқалган ва 4 специфик 
назария деб айтилади. Унга кўра организмдан махсус оғриқ рецепторлари, махсус 
оғриқни тарқатувчи афферент йўллар, бош мияда оғриқ информациясини тахлил 
қилувчи махсус тузилмалар мавжуд.
Оғриққа жавоб берувчи тери ва шиллиқ пардаларнинг рецепторлари ва улардан 
тарқаладиган нерв толаси нозик миелин толали бўлиб, қўзғалишни 5-50 м/сек бўйича 
ўтказади. Бундан ташқари миелинсиз С-толалар ҳам бўлиб улар оғриқ сезгисини 0,6-2 
м/сек бўйича ўтказади. Одамда нозик миелинли толаларни фаоллигидан ўткир 
санчиқли оғриқ белгиси пайдо бўлади. С-толалар қўзғалишида куйганга ўхшаш оғриқ 
пайдо бўлади. Нерв охирларини сиқилиши, чўзилиши оғриқ хосил бўлиши учун 
стимул ҳисобланади ва у ҳужайра мембранасининг ўтказувчанлигига таъсир қилади 
ва харакат потенциалини пайдо бўлишига олиб келади. 
Миелин толаси ёки С-толали нервларнинг эркин охирларида бир ёки бир нечта 
махсус моддалар бор. Улар механик, термик ва бошқа омиллар таъсирида ажралиб 
чиқади сўнг нерв охирларининг ташқи мембранасидаги рецепторлари билан ўзаро 
таъсирланади ва уларнинг қўзғалишини чақиради. Хосил бўлган моддалар нерв 
оҳиридаги ферментлар билан парчаланади, натижада оғриқ йўқолади.
Ноцицептив рецепторларни фаоллаштирувчилар қаторига гистамин, серотонин, 
брадикинин, соматостатин, Р моддаси, постогландинлар ва К ионлари киради. Аммо 
санаб ўтилган моддалардан нерв охирларида ҳаммаси ошкор қилинмайди. Маълумки 
уларнинг кўпчилиги ҳужайралар шикастланганда тўқималарда яллиғланиш 
ривожланганда пайдо бўлади ва уларнинг тўпланиши натижасида оғриқ пайдо 
бўлдаи.
Оғриқ 
рецепторларни 
фаоллашув 
механизмида 
водород 
ионлар 
концентрациясининг ошишининг ахамияти бор. Оғриқни марказий механизмлари 
тўғрисидаги маълумотлар аниқ эмас ва уларни ўрганиш давом этмоқда.
Ҳозирги замон назариялардан энг ахамиятлиси кўпчилик тан олганлардан бири 
Р.Мелзак ва Т.Уолл лар томонидан таклиф қилинган. У назарияга кўра афферент 
толаларидан нерв импулсларини орқа мияга ўтказилиши сўнг уни бош мия томон 
йўналиши орқа миядан махсус “дарвоза” механизми бўйича бошқарилади. Шу 
назария фантом оғриқлари ва каузалгияни табиятини тушунтиришга ёрдам беради. 
Фантом оғриги одамларда оёғи ампутация қилингандан сўнг пайдо бўлади. Бу 
одамлар узоқ вақт қирқиб ташланган оёғини борлиги ва у ерда кучли оғриқ сезади. 
Ампутация вақтида йирик, йўғон толали нервлар қирқилади. Перифериядан 
импулсларни ўтказиш каналлари ёпилади. Орқа мия нейронлари бошқарувдан чиқиб 
кетади ва арзимаган таъсирларга кучли жавоб пайдо қилади.
Каузалгия – йирик соматик нерв шикастланганида кузатиладиган азоб берувчи 
оғриқдир. Оёқ ёки қўлга сал тегиб кетилса кучли оғриқ сезгиси пайдо бўлди. 
Каузалгия нервни чала қирқилганидан келиб чиқади. Бундай вақтда асосан йўғон 
миелинли толалар шикастланади. Бу холатда орқа миянинг орқа шохлари 
нейронларига импулслар оқими кучаяди. Бу холатни “дарвоза очилди” деб аталади. 
Фантом орғирларда ва каузалгияда орқа мияда ёки ундан юқорироқда кучли 


492 
патологик қўзғалиш генератори пайдо бўлади. У эса шикастланган жойдаги 
назоратни йўқотади шунинг учун оғриқ келиб чиқади. Шу назария амалиётда 
тасдиқланган. Агар оғриқ хосил бўлаётган жойга совуқ, гарчичник, иситувчи 
нарсалар текизилса ҳаёлни қочиради, оғриқни қолдирувчи таъсир қилади. Шу 
саналган таъсирлар ҳаммаси йирик миелинли толаларни импулсациясини оширади. 
Бу эса антеролатерал тизим нейронлари қўзғалувчанлигини камайтиради.
Баъзи ички органларда патологик жараёнлар ривожланганида қайтарилган 
оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Масалан, юрак касалликларида оғриқ чап куракда ва 
тирсак нерви иннервациясига тегишли чап қўлда, ўт қопчаси чўзилганида кураклар 
ўртасида оғриқ локализация бўлади; тошни сийдик йўллари бўйича ўтиб 
бораётганида оғриқ белдан чов соҳасига иррадиация қилади. Қайтарилган оғриқни 
пайдо бўлишини қуйидагича тушунтириш мумкин, ички органларни шикастланиши 
вегетатив нервни қўзғатади, қўзғалиш афферент толалар билан орқа мия орқа 
шохларини шундай нейронларига етади, бу ерда теридан бошланувчи афферент 
толалар тугайди. Ички органларда пайдо бўладиган кучли афферент импулсация 
нейронларни қўзғалувчанликни бошланишини, бўсағасини шундай пасайтирадики, 
оқибатда терини тегишли жойини қитиқланиши оғриқ сифатида қабул қилинади. 
Оғриқ сезгиси шаклланишида ва оғриққа организмни реакцияси марказий нерв 
тизимининг кўп қисмлари иштирок этади. 
Орқа мия орқали мотор ва симпатик рефлекслар амалга ошади, шу ерда оғриқ 
информацияси бирламчи ишловдан ўтади. 
Оғриқ информациясини қайта ишлашда ретикуляр формация хилма хил 
функцияларни бажаради. Бундай функцияларга оғриқ тўғрисида маълумотни 
тайёрлаш ва бош миянинг олий ва вегетатив марказларга шу маълумотни ўтказиш 
(
таламус, гипоталамус, лимбик тизим, мия пўстлоғи) орқа мия ва мия ўзаги 
сегментларида ҳимояни осонлаштириш оғриқ стимулига рефлектор жавобни жалб 
қилиш муҳим роль ўйнайди ва жараёнда нерв тизими, нафас ва гемодинамик 
марказлар иштирок этади.
Кўрув дўмбоқчаси оғриқ сезгисининг сифатини (уни жадаллигини, 
локализациясини) аниқлашни таъминлайди. 
Оғриқ маълумоти гипоталамуснинг нейрон ва нейрогормонал тизилмаларини 
фаоллаштиради. Бу вегетатив, эндокрин эмоционал реакцияларни ривожланиши 
билан кечади. Организм оғриқ таъсирида ўзининг ҳамма тизимларини ўзгартиради. 
Терида пайдо бўлувчи оғриқ ҳамда ички органлар жарохатидаги оғриқ, организмнинг 
ва симпатик нерв қўзғалиши билан кечади. Бу вақт нафас кучаяди, артериал босим 
ошади, тахикардия, гипергликемия пайдо бўлади. Оғриқ вақти стресс холатига ўхшаш 
бўлиб, гипофиз, буйрак усти бези фаолияти ошади. Кучли оғриқ таъсиридан шок 
ривожланиши мумкин. Ички органларда пайдо бўладиган оғриқ одамнинг умумий 
холатини сусайтириб адашган нерв тонусини кўтаради. Бу вақт артериал босим 
пасаяди, гипогликемия ривожланади. 
Лимбик тизим одамни кайфиятини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Айниқса 
оғриқ пайдо бўлганида. 
Мияча, пирамид ва экстрапирамид тизим оғриқ сезгиси пайдо бўлганида 
харакат компонентлари пайдо қилади. 
Мия пўстлоғи оғриқ холатга ихтиёрий компонентларни рўёбга чиқаради. 
Миянинг анальгетик тизими 
Экспериментал йўл билан аниқланишича, нерв тизимида фақат оғриқ 
марказларини эмас балки оғриқни ўзгартирувчи марказлар борлиги аниқланган. 
Маълумки одамни кайфияти оғриқ реакцияси ривожланишида муҳим роль ўйнайди. 
Масалан, қўрқув оғриқни кучайтиради. Оғриқ сезувчанлик бўсағасини пасайтиради, 


493 
тажаввускорлик ва жахл чиқиш оғриқ чақирувчи омиллар таъсирга реакцияни 
камайтиради. Булардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, организмда антиноцицептик 
(
анальгетик) тизим мавжуд. У оғриқ сезгисини камайтиради. Мияда бундай 
тизимлардан 4 таси борлиги исботланган: 1-нейрон-опиат тизими; 2-гормонал опиат 
тизими; 3-нейрон опиат бўлмаган; 4-гормонал опиат бўлмаган тизимлар мавжуд. 
Нейрон опиат тизим ўрта, узунчоқ ва орқа мияда жойлашган. Марказий 
кулранг модда ва ретикуляр формация энкефаленергик нейронлар сақлайди. Бу 
нейронларни баъзилари ўз аксонларини орқа мияга юборади. Орқа миянинг орқа 
шохларида хам энкефаленергик нейронлар аниқланган. Уларнинг нерв охирлари 
оғриқни ўтказувчи нервларга бориб уланган. Энкефалин ажралса оғриқни орқа мия 
синапслари орқали ўтишини тормозлайди оғриқсизлантирувчи опиат гормонал тизим 
функциясида маълумот орқа миядан гипоталамус ва гипофизга етказилади. Улардан 
эса кортиколиберин, кортикотропин ва β-липотропин ажралади. β-липотропиндан 
кучли оғриқ қолдирувчи полипептид эндорфин ҳосил бўлади. Бу модда қонга тушиб, 
орқа миядаги нейронларни оғриқ сезишини камайтиради ва марказий кулранг 
нейронларини оғриқни тормозловчи функциясини қўзғатади. 
Опиат бўлмаган оғриқ қолдирувчи нейронлар серотонинэргик, норадренергик 
ва дофаминэргик нейронларга кириб, улар мия ўзагида ядро хосил қилади. Мия 
ўзагидаги моноаминергик тузилмаларни стимуляция қилиниши аналгезия пайдо 
бўлишига олиб келади. Бу тузилмалар орқа миядаги оғриқ сезувчи нейронларга 
уланади, ажратилаётган серотонин ва норадреналин оғриқ рефлектор реакцияларни 
жиддий сусайтиради. 
Опиат бўлмаган гормонал оғриқ қолдирувчи тизимни фаолияти гипоталамус ва 
гипофизнинг функциялари ва уларнинг вазопрессин гормони билан боғлиқ. 
Ҳайвонлар қонига ёки мия қоринчаларига вазопрессин юборилса у вақт узоқ 
муддатли аналгезия ҳолати пайдо бўлади. Гипоталамуснинг вазопрессинергик 
нейронлари ўз аксонларини бош мия ва орқа миянинг турли тузилмаларига 
юборилади ва шу йўл билан орқа мия дарвоза механизми функциясига таъсир қилиши 
мумкин. Соматостатин гормони ва гипоталамус-гипофизар тизимнинг бошқа 
гормонларини ҳам аналгетик таъсири бўлиши мумкин. 
Организмдаги ҳамма аналгетик тизимлар бир бирига таъсир қилиб организмга 
оғриқ реакциясини бошқариш ва унинг салбий оқибатларини камайтиришга имкон 
яратади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish