Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

21 
БОБ 
 
ЭНДОКРИН ТИЗИМИНИНГ (СИСТЕМАСИНИНГПАТОЛОГИК 
ФИЗИОЛОГИЯСИНИНГ УМУМИЙ ЭТИОЛОГИЯСИ ВА ПАТОГЕНЕЗИ 
 
Жараённинг жойлашиши ва характерига қараб ички секреция безлари 
фаолиятининг бузилиши ҳар хил бўлиши мумкин. Учта асосий патогенетик йўлни 
ажратиш мумкин: 1) Безни бошқарилиши марказий (бош) механизмларни бузилиши. 2) 
Патологик жараёнларни безни ўзида кечиши. 3) Гормон активлигини бузилишидаги 
переферик (бездан ташқари) механизмлар; 
 
21.1. 
БОШҚАРИЛИШНИНГ МАРКАЗИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ БЎЙИЧА 
БУЗИЛИШИ 
 
Кўпинча ички секреция безлари фаолиятининг гипоталамус томонидан 
бошқарилишнинг бузилишига олиб келувчи сабаблар бўлиб инфекцион ва яллиғланиш 
жараёнлари, қон томир травматик шикастланишлар ва ўсамалар хисобланади. 
Гипоталамусда бирламчи ривожланувчи патологик жараёнлар ёки секреция 
безлари фаолияти бошқарилишининг а) трансгипофизар ва б) парагипофизар йўллари 
бузилишига олиб келади. Гипоталамус марказлари иши иккиламчи бузилиши мумкин, 
бундай ҳолат гипоталамус билан узвий боғланган лимбик системада бузилишлар 
бўлганда (гипокамп, миндалина, ҳид билувчи мия) ва марказий нерв системасининг 
юқори қаватларида ўзгаришлар бўлганда кузатилади. Шу муносабат билан эндокрин 
бузилишларда психик таъсирларнинг бошқа стрессив ҳолатларнинг роли каттаэканини 
кўрсатиб ўтиш керак. Масалан, юқоридаги таъсиротлар натижасида жинсий безлар 
фаолияти сусаяди, бу эркакларда жинсий потенциянинг пасайишида ва аёлларда хайс 
кўриш цикли бузилишида кўрилади. Таниқли рус клиницисти С.Н. Боткин, 
гипертириоз ривожланишида рухий шикастланишни алохида ролини таъкидлаб, 
гипертериозни бош мия характерига боғлиқ касаллик деб қаради. 
 
Трансгипофизар бошқарилишининг бузилиши 
Трансгипофизар бошқариш қалконсимон без, жинсий безлар ва буйрак усти 
безларининг пустлоғи учун асосий ҳисобланади. У бирламчи бошқарувчи сигнални 
кучайтирувчи уч босқичли каскад ҳисобланади. Биринчи босқичда тепалик ости медио-
базаль қисмидаги нейро сектор хужайраларда нонограмм миқдорда олигипопептидлар 
хосил бўлади, сўнг улар аксонлар бўйлаб оралиқ капиллярларига тушадилар ва гипофиз 
оёқчалари веноз томирлари орқали аденогипофизга келадилар. Бу ерда улар 
тропгормонлар хосил бўлишини стимуллайди ёки тормозлайдилар. Стимуловчи 
олигопептидлар либиринлар ёки релизинг-фактор номини олади. (анг. Relax озод 
бўлиш). Булар қаторига тиролиберин, гонодолиберин, соматолиберин, ва б.) киради. 
Тормозловчи олигопептидлар статинлар деб аталадилар. Масалан, тиростатин, 
соматостастин ва бошқалар. Уларнинг бир бирига нисбатини троп гормонлар хосил 
бўлиши аниқлайди. 
Иккинчи босқич адено-гипофизда троп гормонлар хосил бўлиши билан 
(
микрограмм миқдорда) бошланади – саматотроп гормонлар (СТГ) ёки самотропин, 
гонотропин гормонлар (ГТГ) ва бошқалар. Бу троп гормонлар тегишли нишонларга 
таъсир қилиб учинчи босқични киритадилар. Булардан тириотроп, гонадотороп, 
аденокортикотроп гормонлар тегишли ички секреция безларида гормонлар хосил 
бўлишини стимуллайдилар, СТГ эса ҳар хил аъзроларда полипептид гормон- 
саматомединлар хосил бўлишини чақиради, улар орқали уз таъсирини ўтказади. Бу 


473 
маҳсулотлар анча кўп миқдорда хосил бўлади. Улар ( генерализованное) кучли ва 
нисбатан узоқ муддатли таъсирни амалга оширадилар.
Гипоталамусда у ёки бу танланган либерин хосил бўлишининг бузилиши, ёки 
статин хосил бўлишининг кўпайиши аденогипофизга тегишли троп гормон хосил 
бўлишини бузилишига олиб келади. Масалан, гонодолиберинларнинг етарлича хосил 
булмаслиги гонодотроп гормонларининг, тиролиберинни кам хосил бўлиши – 
тириотроп гормонларнинг етарлича хосил бўлмаслигига олиб келади ва ҳакозо. Бош 
мия лимбик тузилмаларининг кортиколибирин секрецияси назоратининг бузилиши 
билан бўладиган бирламчи шикастланиши ва кейинчалик аденогипофизни ҳамда 
буйрак усти бези пўстлоқ қисмини унга қўшилиши Иценго-Кушенг касаллиги 
ривожланишини асосида етади. Бу кортизон секрецияси кучайиши ва 
гиперкортизонизм синдроми ривожланишининг кучайиши билан ифодаланади. Бир 
вақтнинг ўзида бу касаллигда гипоталамус муқобил марказларининг ва 
аденогипофизнинг кортизолга бўлган сезгирлиги пасаяди, у эса қайта боғланиш 
механизмини бузади, натижада кортизолнинг қанддаги концентрацияси гипоталамус 
кортиколиберни ва гипофизнинг АКТГ секрециясини кўпайтирмайди. Эндокрин 
системаси бошқарилишини бузилишини муҳим омили бўлиб қон томирларининг 
бузилиши хисобланади. Масалан, ўтра тепаликдаги марказий томирлар бузилишида 
гипофизнинг ишемияси ва унинг некрози вужудга келади. Бу гипопитуитаризимнинг 
ривожланишига ва безнинг трансгипофизар бошқарилишини иккинчи босқичини 
тушиб қолишга олиб келади.

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish