«биоинформатикага муқаддима»



Download 1,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/39
Sana25.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#277006
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39
Bog'liq
Қўлланма

Таянч атамалар: Маълумотлар базаси, GenBank, EMBL, DDBJ, Swiss- Prot, KEGG, 
FlyBase, oqsil domenlari, oqsil oilalari, NCBI Entrez дастури 
Зарур жиҳозлар: мультимедиа воситалари, компъютер, интерактив доска, мавзуга 
тегишли тақдимот, видеоматериаллар. 
Мавзу бўйича муаммолар:  
1) Геном таркиби ва генлар экспрессияси ҳақидаги маълумотлардан самаралироқ 
фрйдаланиш. 
2) Аминокислоталар кетма – кетлигига кўра оқсилнинг бирламчи структурасини тахмин 
қилувчи мукаммал методларни ривожлантириш лозим. 
3) Якуний синовлар учун энг самарали тажриба препаратларни танлаш методларини 
ривожлантириш. 
Маъруза мавзусининг қисқача баѐни: 
Маълумотлар базасининг яратилиши ва уларнинг интенсив равишда тўлдирилиши 
ХХ асрнинг 80-йилларидан бошланган ва жуда тез суръатларда ўсмоқда. Маълумотлар 
базасининг ҳажми уч йилда мобайнида икки маротаба ортади. Биргина маълумотлар 
базасини яратувчилар томонидан киритилаѐтган ахборотларнинг тузилмасига ва сифатига 
етарли даражада эътибор қаратишмаяпти. Генетик матнлар маълумотлар базасининг 
тузилиш принциплари турли баҳсларга олиб келмоқда. ДНК нинг бирламчи структураси 
ва аминокислоталарнинг кетма – кетлиги ҳақидаги ахборотларни сақловчи EMBL, 
GenBank, DDBJ, SWISS-PROT сингари йирик маълумотлар базалари янги олинган 
ахборотларни интернет тизимида автоматлаштирилган тўлдирувчи системалар ѐрдамида 
доимо тўлдириб борилади. Бир турдаги ахборотларни тўпловчи кўплаб маълумотлар 
базалари халқаро меҳнат тақсимоти тизимида ишлашади. Масалан, нуклеотид кетма-
кетликлари бўйича ахборотларни тўпловчи EMBL (Европа), GenBank (АҚШ), DDBJ 
(Япония) каби маълумотлар базаларининг фаолиятини шунга мисол қилиб келтириш 
мумкин.  
Биологик маълумотлар базалари –илмий тажрибалар, нашр этилган адабиѐтлар, 
тадқиқот технологияси ва ҳисоблаш ишлари натижасида тўпланган билимлардан 


сараланган ҳаѐт ҳақидаги фанга тегишли бўлган маълумотлар кутубхонасидир. Бу ерда 
геномика, протеомика, метаболомика, генлар экспресияси ва филогенетика каби тадқиқот 
йўналишларига тегишли бўлган ахборотлар сақланади. Ушбу ахборотлар генларнинг 
вазифаси, структураси, жойлашиши (ҳужайра ва хромасома даражаларида), биологик 
кетма–кетлик ва структураларнинг умумий ҳусусиятлари билан бир қаторда 
мутацияларнинг ҳам клиник эффектларини ўз ичига олади. 
Биологик маълумотлар базасини тушунишда информатиканинг реляцион (қўшнилар 
хақида маълумот берувчи) маълумот базалари ва рақамли кутубхонар қидирувига доир 
ахборот 
тушунчалари 
мухим 
саналади. 
Маълумотлар 
базасининг 
биологик 
лойихалаштирилиши, ривожланиши ва узоқ муддатли бошқаруви биоинформатика фани 
сохасининг асосий йъналишларидан бири саналади.
Маълумотлар базасининг таркибига генлар кетма –кетлиги, матнли тавсифлар, 
онтологияларнинг белгилари ва классификацияси, ситаталар ва жадвалли маълумотлар 
киради. Биологик маълумотлар базаси олимларга биомолекулаларнинг структураси ва 
ўзоро таъсири, бутун организм даражасида рўй берувчи метаболизмлар, турларнинг 
ривожланишини англашга кўмаклашувчи восита бўлиб ҳисобланади. Бундай 
маълумотларга эга бўлиш касалликларга қарши курашишни осонлаштиради, эффектив 
дори воситаларини ишлаб чиқишга кўмаклашади ҳамда ҳаѐтнинг тарихий тараққиѐтида
организмлар ўртасидаги ўзоро муносабатларни аниқлашга ѐрдам беради.
Биологик билимлар турли –туман, ихтисослашган маълумотлар базалари орасида 
тақсимланган бўлади. Бу баъзан кетма –кетлик тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилигига 
халақит беради.
Аминокислота ва нуклеотид кетма -кетлигини солиштириш хозирги кун молекуляр 
биологиясининг мухим сохаларидан бири хисобланиб, улар ѐрдамида генлар оиласини 
аниқлаш, уларга секвенирланган кетма -кетликларни келтириш ва структуравий хамда 
функционал муносабатларини ўрнатиш мумкин. Кўплаб организмлар геномларини 
секвенирланганлигини инобатга оладиган бўлсак, бу каби тадқиқотларга талаб кундан 
кунга ортиб бормоқда.
Ҳозирги кунда биоинформатика фани томонидан биомолекулаларнинг кетма-
кетликларини аниқлаш бўйича кўплаб экспериментал усуллар ишлаб чиқилган. 
Биомолекулалар яъни оқсиллар, нуклеин кислоталарнинг кетма-кетликларини анализ 
қилиш уларнинг табиати ҳақидаги тасаввурларнинг кенгайишига, уларнинг функциясини 
тўлақонли равишда тушунишга, уларнинг фазовий моделларни яратишга замин яратади. 
Турли организмларга хос бўлган геномларнинг аниқланиши, уларнинг вазифаларининг 
ўрганилиши 
эса 
бу 
организмларнинг 
эволюцион 
келиб 
чиқиши ҳақидаги 
маълумотларнинг янада бойишига олиб келади.
Замонавий фан сифатида яқин йилларда пайдо бўлган геномиканинг тез 
ривожланишини биринчи томондан ДНК даги нуклеотидлар кетма-кетликларининг 
аниқланиши яъни секвинирланиш усулларининг такомиллашиб бориши билан бўлса, 
иккинчи томондан биомолекулалар кетма – кетликлари ҳақидаги жуда катта ҳажмдаги 
ахборотларнинг пайдо бўлиши натижасида уларни таҳлил қилиш учун зарур бўлган 
замонавий компьютер усулларининг яратилиши билан тушунтириш мумкин.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish