Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар.
1. Структурани башорат қилиш қайси ҳолларда амалга оширилади?
2. иРНК нинг структурасини башорат қилишнинг қандай методларини биласиз?
3. Оқсил функциясини аниқлаш ўз ичига қандай жараѐнларни олади?
4. Молекулаларни визуализация қилишнинг қандай афзалликлари мавжуд?
5. Молекулаларни визуализация қилувчи дастурларга мисоллар келтиринг?
Мавзу юзасидан тест саволлари.
1. Молекуляр моделлаштиришнинг асосий белгиси?
А) бу системаларни кичик қисмлар асосида, атомлар ѐки унча катта ўлчамга эга
бўлмаган атомлар гурухи ҳисобланиши
Б) системанинг йирик қисмларини ҳисоблайди
С) бу системаларни катта қисмлар асосида, катта ўлчамга эга бўлган атомлар гурухи
ҳисобланиши
Д) Фақатгина биологик макромолекулларнинг тузилиши ҳисобланади
2. Инглизча ―Molecule analysis and Molecule display‖ атамаси қайси дастурни
билдиради.
А) РасМол
Б) МолМол
С) ПиМол
Д) Чайм
3. Молекуляр моделлаштиришда асосан нималар ўрганилади?
А) оқсилларнинг барқарорлиги, конформацион ўзгаришлар ва оқсиллар
Б) ДНК ва РНК молекулалари
С) мембраналардаги молекуляр таниш муаммолари
Д) берилганларнинг барчаси
4. Молекулаларни визуализациялашда қайси дастурлардан фойдаланилади
А) RasMol, PyMol, Modeller
Б) БЛАСТ
С) Clustal W, T-coffee
Д) юқоридагиларнинг барчаси
5. РасМол дастури ким томонидан яратилган?
А) Кери Мюллис
Б) Роджер Сейлор
С) Артур Корнберг
Д) Паул Берг
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ УЧУН САВОЛЛАР
1. Оқсил оилалари деганда нимани тушунасиз?
2. Қандай оқсил оилаларига доир маълумотлар базаларини биласиз?
3. Нуклеотид кетма –кетликлари базаларига нималар киради?
4. Полиморфизм деганда нимани тушунасиз?
5. Ирсий касалликларни аниқлаш ва уларни олдини олишда биоинформатиканинг
ахамияти нимада?
6. Филогенетик дарахт тузиш алгоритмларнинг ишлаш принсипи нимада?
7. Филогенетик дарахтларни тузишнинг ахамияти нимада?
8. Монте-Карло усули деганда нимани тушунасиз?
9. Замонавий ахборот технологиялари ва уларни биоинформатика ривожида ўрни
қандай?
10. Еволютсион биология деганда нимани тушунасиз?
11. Ахборот хавфсизлиги деганда нимани тушунасиз?
12. Екосистемалар билан биоинформатиканинг қандай боғлиқлик жихатлари мавжуд?
13. Т-cоffee ва Clustal дастурларининг ишлаш принципи қандай?
14. Жуфтлаб ва кўпликда солиштириш орасидаги фарқ нимада?
15. Биологик моделлаштиришнинг қандай усулларини биласиз?
16. Еволютсияни моделлаштириш алгоритмларига нималар киради?
17. Янги дори воситаларини ишлаб чиқаришда биоинформатиканинг ахамияти қандай?
18. In vivo ва in silico тушунчаларини таърифлаб беринг?
19. Замонавий хотира қурилмаларини яратишда биоинформатиканинг ахамияти
нимада?
20. Библиографик маълумотлар базасига нималар киради?
Do'stlaringiz bilan baham: |