«биоинформатикага муқаддима»



Download 1,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/39
Sana25.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#277006
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   39
Bog'liq
Қўлланма

Таянч атамалар: Бактериялар, архейлар, эукариотлар геномлари, геномлар 
кртографияси, солиштирма геномика, функционал геномика, физикавий хариталар, 
оқсиллар экспрессияси, ДНК, экзонлар, интронлар, алтернатив сплайсинг, ПЗР 
(полимераза занжир реакцияси), генетик модификация, ГМО (генетик модификацияланган 
организмлар). 
Зарур жиҳозлар: мультимедиа воситалари, компъютер, интерактив доска, мавзуга 
тегишли тақдимот, видеоматериаллар. 
Мавзу бўйича муаммолар:  
1) Геном таркиби ва генлар экспрессияси ҳақидаги маълумотлардан самаралироқ 
фрйдаланиш. 
2) Аминокислоталар кетма – кетлигига кўра оқсилнинг учламчи структурасини тахмин 
қилувчи мукаммал методларни ривожлантириш лозим. 
 
Маъруза мавзусининг қисқача баѐни: 
Геном атамаси хромасомалар (унда жойлашган генлар билан бирга) гаплоид 
тўплами: индивид генетик тузилишининг асосий элементлари мажмуи хисобланади. 
"Геном" терминини фанга немис биологи Ганс Винклер 1920 йилда киритган.
Гаплофазада хар бир ҳужайра битта геномга , диплофазада эса иккита геномга эга бўлиб, 
зигота хосил бўлишида уларнинг бири эркак, иккинчиси урғочи гаметадан ўтган бўлади. 
Геном асосий генетик ва физиологик системаларни ўзида намоѐн қилиб, унинг генетик 
жихатдан мукаммаллиги нормал ва зиготаларнинг хосил бўлиш заминидир. Ҳаѐтчан,
ҳамда қисман хосилдор полиплоид формалар камида бир жуфт гомологик геномга эга 
бўлиши шарт. Қолган хромасомалар бўйича турли четланишлар бўлиши мумкин, у эса 
ривожланишга деярли таъсир кўрсатмайди. Агар конюгацияланувчи гомологик 
хромасомаларнинг яқинлашувчи хромасомалардаги генларнинг чизиқли жойлашиши 
айнан ўхшаш бўлса, у холда иккала геном мутлақо ўхшаш, гомологик бўлади. 
Илгари биолог олимлар организмални бутун холида ўрганган бўлсалар , кейинчалик 
тириклик қисмлар - орган ва тўқималарга ўтилган. Хозирги кунга келиб эса замонавий 
биология ген ва молекулаларни организмдаги ўрни ва вазифалари билан бирга бутун 
холида ўрганишга харакат қилишмоқда. Бунинг натижасида янги фан -геномика пайдо 
бўлди. Унинг об`екти бўлиб геном хисобланади. Геномика молекуляр биологиянинг бир 
тармоғИ бўлиб, унинг асосий вазифаси геномни секвенирлаш, умуман ДНК ва РНК ни 
нуклеотид кетма - кетлигини текшириш хисобланади. Замонавий геномика бир қанча 
бўлимларга бўлиниб, барчасида ҳам асосий вазифа геномни тушунтиришга харакат 
қилиш саналади. Лекин "генетика" ва "геномика" атамаларини ўзоро чалкаштириб 
юбормаслик керак . Генетика ирсият ва ўзгарувчанлик қонуниятларини ўрганса, геномика 
эса 
геномни 
ўрганувчи 
комплекс 
фан 
хисобланади. 
Масалан, 
кўплаб 
микроорганизмларнинг геномлари (кўп қисми потоген) хозирги кунгача таҳлил қилиб 
бўлинган. Бу улардаги нишон - генларни топиш хамда янги доривор воситалар ишлаб 
чиқариш имконини беради. Буларнинг барчасида асосий ролни замонавий геномика 
ўйнайди. 
Геномика фани 1980-1990 йилларда баъзи бир тирик организмлар турлари 
геномларини секвенирланиши лойихаларини пайдо бўлиши билан бирга яралган. Биринчи 
бўлиб бактериофаг Пҳи-Х174 (5 368 нуклеотид) геноми 1977 йилда секвенирланган. 
Ундан кейин 1995 йилда Haemophilus influenzae бактериияси (1.8 Мб) геноми 
секвенирланди. Инсон геномини секвенирланиши 2003 йилда якунланган. Унинг
ривожланиши фақатгина биокимѐвий усулларнинг такомиллашишига эмас, балки улкан 
маълумотлар базаси билан ишлаш имконини берувчи янада кучлироқ хисоблаш 
техникасининг ҳам пайдо бўлишига боғлиқ бўлди. Тирик организмлардаги геном 
масофаси милиардлаб жуфт асослари билан ўлчанади. Мисол учун, инсон геномининг 


хажми 3 млрд. дан ортиқ жуфт асосни ташкил этади. Маълум бўлган геномлар орасидан 
энг йириги ( ўртача 110 млрд.жуфт асос) икки хил нафас олувчи балиқлар турига тегишли 
эканлиги 2010 йилда маълум бўлди. 
EST - бу маълум геннинг бир ѐки икки учини бирлаштириш орқали олинган, ДНК 
кетма -кетлигининг кичик "бўлаклари"дир (одатда 200- 500 нуклеотид узунлигига эга 
бўлади). Бу бўлаклар жуфтликка мос келиши бўйича хромасома ДНК сидаги генларни 
аниқлаш учун ишлатилади. Лекин турли организмлар геном кетма -кетлигидан генни 
ажратиб олиш жараѐнида геном ўлчами ва интронларнинг мавжуд бўлиш ѐки
бўлмаслигига боғлиқ бўлган , оқсилни кодловчи генни кетма-кетлигини узиб қўювчи 
турли ҳил муаммолар вужудга келиши мумкин. 

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish